I маъруза машғулотлари



Download 424,93 Kb.
bet53/157
Sana16.03.2022
Hajmi424,93 Kb.
#495318
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   157
Bog'liq
Falsafa maruza

Мазмун ва шакл. Мазмун ва шакл ҳам кишиларнинг борлиқни билишида катта рол ўйнайди.
Хўш, мазмун ва шакл нима?
Мазмун — нарса ёки ҳодисани айнан шу нарса ёки ҳодиса сифатида ифодаловчи жараёнлар, муҳим эле­ментлар ва ўзгаришларнинг мажмуидан иборат.
Шакл — мазмуннинг мавжудлик усулини, унинг структурасини, яъни тузилишини ифодаловчи, нарса ва ҳодисаларнинг ички ва ташқи томонларининг бирлигидан иборат. Мазмунни ташкил этувчи хусусиятлар, зиддиятлар, элементлар шаклсиз ифодаланмаганидек, уларнинг мавжудлик усули, структураси, тузилиши ҳам мазмунсиз намоён бўла олмайди. Демак, мазмун ва шакл муайян бир нарса ёки ҳодисанинг бир-бири билан диалектик алоқадор бўлган икки томонидир.
Объектив оламда нарса ва ҳодисага оид бўлмаган соф мазмун ҳам, соф шакл ҳам йўқ. Аксинча, фақат муайян мазмун ва шакл бирлигига эга бўлган нарсалар ва ҳодисаларгина мавжуддир. Бунда ҳамиша муайян мазмун муайян шаклда ифодаланиб, муайян шакл муайян мазмунга эга бўлади.
Борлиқдаги ҳар бир нарса ва ҳодиса ўз мазмун ва шакл бирлиги туфайлигина мавжуд бўлса-да, улар шу бирликни вужудга келтиришда турлича рол ўйнайди. Шакл эса, аксинча, мазмунни ифодалайди. Қисқа қилиб айтганда, мазмун шаклни белгилайди.
Сабаб ва оқибат. Нарса ва ҳодисалар ўзларининг пайдо бўлишлари, шаклланиш ва ривожланишларида бир-бирлари билан алоқадорликда ва сабабий боғланишларда бўлишиб, уларнинг бири сабаб, иккинчиси шу сабаб туфайли келиб чиққан оқибат бўлади. Уларнинг ўзаро бундай алоқадорлиги сабабий боғланиш дейилади. Бу сабабий боғланишда бир нарса ёки ҳодиса иккинчи бир нарса ёки ҳодисани вужудга келтиради.
Хўш, сабаб ва оқибат нима?
Бир ҳодисадан олдин келиб, уни вужудга келтирган ҳодиса ёки ҳодисалар гуруҳи сабаб деб аталади. Сабабнинг бевосита ёки бавосита таъсири билан юз берадиган ҳодиса оқибат дейилади.
Сабаб билан оқибатнинг ўзаро алоқадорлиги сабабият деб аталади. Табиат ва жамиятдаги сабаб-оқибат боғланишларнинг кишилар фикридаги ифодаси сабабият категориясининг пайдо бўлишига олиб келган. Сабабият ҳодисалар ўртасидаги шундай ички алоқадорликки, бунда ҳар доим бир ҳодиса мавжуд бўлар экан, унинг кетидан муқаррар равишда иккинчиси содир бўлади.

Download 424,93 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   157




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish