I маъруза машғулотлари



Download 424,93 Kb.
bet52/157
Sana16.03.2022
Hajmi424,93 Kb.
#495318
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   157
Bog'liq
Falsafa maruza

Бутун ва қисм.
Бутун — ўзаро диалектик алоқадорликда бўлган қисмлар, бўлаклар, томонлар, элементлар, компонентларнинг узвий бирлигидан иборат бўлган алоҳида нар­са, ҳодиса, жараёндир. Масалан, бизни ўраб турган олам бир бутундир.
Қисм эса шу бутунни ташкил қилган, унинг таркибидаги маълум бўлак, компонент, элементдир. Маса­лан, бир бутун оламнинг бир қисми табиатдир.
Борлиқдаги нарса ва ҳодисаларга хос бўлган бутун ва қисмларнинг ўзаро қонуниятли алоқадорлиги «Бу­тун ва қисм» категорияларида акс этади ва ифодаланади. Оламдаги ҳар бир предмет (ҳодиса, буюм, процесс) ана шу бутун ва қисмларнинг диалектик бирлигидан иборат. Масалан, лексикологияга оид «ишчилар» сўзини олсак. Бу сўз: «иш» — «чи» — «лар» каби маъноли қисмлардан иборат. Бу қисмлар ўзаро бирикиб, бир бутун «ишчилар» сўзини ҳосил қилади.
Бутун ва қисм ўзаро диалектик алоқадорликдадир. Бутуннинг умумий табиати уни ташкил қилувчи қисмларнинг умумий хусусиятларидан келиб чиқиб, бутун таркибидаги ҳар бир қисм бутуннинг ўзига хос хусусиятини маълум даражада ифодалайди. Лекин бутунни ташкил қилган бу қисмлар бутун таркибида ҳар бири алоҳида-алоҳида эмас, балки бутуннинг бўлаклари сифатида кўринади. Унда бутунга хос маълум хусусият қисмларга ҳам хос бўлиши мумкин..
Система, структура ва элемент. Борлиқдаги нарса ва ҳодисалар система, структура ва элемент алоқадорлигига ҳам эга бўлади. Чунки улар маълум системалар тарзида мавжуд бўлиб, ўз тузилиши ва таркибига кўра эса муайян структурага эга ҳамда қатор элементлардан ташкил топган бўлади.
Система — бу борлиқдаги ўзаро боғлиқ, муайян тартибдаги бир-бирига таъсир ва акс таъсир қилиб турувчи нарсалар, ҳодисалар ва жараёнларнинг қонуниятли бирлигидир.
Структура эса шу системани ташкил этган нарса­лар, ҳодисалар ва жараёнларнинг тартиби, тузилиши, таркиби, жойлашиши ва ифодаланишидир. Структура ҳар бир нарса ёки ҳодисанинг, ҳар бир системанинг ажралмас туб хусусияти бўлиб, у муайян элементлар­дан ташкил топади.
Элемент система структурасини ташкил килган, нисбий мустақилликка эга бўлган тузилмадир. Ҳар бир система ўз структурасига кўра бир қанча ўзаро чамбарчас боғлиқ ва алоқадорликда бўлган элементлардан иборат бўлади.
Система, структура ва элемент категориялари нарса ва ҳодисаларга хос бўлган ана шу моддий системалар, структуралар ва элементларнинг ақлий инъикосларидир.
Одатда, ҳар бир система, ўзининг тузилишига кўра алоҳида системачаларга ажралиши, нисбий мустақил элементларга бўлиниши, уларнинг ўзаро узвий боғлиқлиги, бир бутунликни ташкил этиши каби хусусиятларга эгадир. Бунда системалар иерархияси шундаки, доимо бир қанча системачалар бирикиб, янги, ҳажм жиҳатидан кенгроқ системани ҳосил қила боради. Бу ҳолат янада юқорилашиб бориб, натижада, бир-бирига кирувчи, бир-бири билан боғлиқ, бирига нисбатан иккинчиси кенгроқ бўлиб борадиган системаларнинг олий бирлиги — бир бутун борлиқни қарор топтиради.

Download 424,93 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   157




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish