I маъруза машғулотлари


Қарама-қаршиликлар бирлиги ва кураши қонуни



Download 424,93 Kb.
bet49/157
Sana16.03.2022
Hajmi424,93 Kb.
#495318
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   157
Bog'liq
Falsafa maruza

Қарама-қаршиликлар бирлиги ва кураши қонуни. Бу қонунга кўра ҳар бир нарса бир-бири билан узвий алоқада бўлган ва бири иккинчисини истисно этувчи қарама-қарши томонларга, кучларга эга. Бу қарама-қарши томон ва кучлар ўртасидаги кураш тараққиётнинг манбаини ифодалаб, эскининг йўқолиши ва янгининг пайдо бўлишига олиб келади.
Борлиқдаги ҳар бир нарса ёки ҳодиса қарама-қарши томонларнинг бирлигидан иборат бўлади. Ҳар бир нарса ва ҳодиса бир-бирини тақозо қилувчи ва бир-бирини ўзаро инкор этувчи томонлар, хусусиятлар ва тамойилларга эга. Масалан, электр манфий ва мусбат, табиатда эса ўзаро тортилиш ва итарилиш, тирик организмда ассимиляция ва диссимиляция кабилар. Ана шу бир-бирини тақозо этувчи ва ўзаро бир-бирини инкор қилувчи томонлар ўртасидаги муносабат зиддият деб аталади. Худди шу зиддият қарама-қарши томонлар ўртасидаги кураш ва ривожланишнинг сабаби, манбаи бўлиб ҳисобланади. Ривожланишнинг ҳар бир босқичи ўзига хос зиддиятлар ва турли қарама-қаршиликларнинг пайдо бўлиши, ривожланиши ва ҳал бўлишидан иборат.
Қарама-қаршиликлар ва уларнинг ўзаро муносабати, зиддият ва уларнинг бирлиги жамиятга, ижтимоий ҳодисаларга, инсонга, инсон фаолиятига, ҳатто унинг билиш жараёнига ҳам хосдир.
Тараққиёт зиддиятларнинг пайдо бўлиши, ривож­ланиши ва бартараф этилиши жараёнидан иборат эканлигини тушуниб олиш учун айният, тафовут, зид­дият, қарама-қаршилик каби тушунчаларнинг ўзаро муносабатларини билиб олиш лозим. Нарса ва ҳодисалардаги ўзаро ўхшаш томонлар бирлиги айният дейилади. Айнийлик нарса ва ҳодисаларнинг томонлари ва хусусиятларининг бирга мавжудлигини ифодалайди. Ҳар бир нарса ёки ҳодисада айнийлик билан бирга, тафовут ҳам мавжуд бўлади. Тафовут нарса ва ҳодисалар томонларининг ҳар бирининг фарқ қилувчи жиҳатларининг ифодаланишидир. Борлиқда ўз қарама-қарши томонларига эга бўлмайдиган нарса ва ҳодиса бўлмайди. Бинобарин, уларда айният ҳам, тафовут ҳам бўлади.
Диалектикада қарама-қаршилик деб, борлиқдаги нар­са, ҳодиса ва жараёнларнинг ўзаро бир-бирини истисно қиладиган, шу билан бирга, бир-бирини тақозо этувчи томонлари, тамойиллари ва кучларининг ўзаро муносабатлари тушунилади. Умуман, қарама-қаршиликларни, улар орасидаги айният, тафовут, зиддиятларни ўрганиш қарама-қаршиликлар бирлиги ва кураши ҳақидаги таълимотнинг моҳиятини билишга ёрдам беради.
Қарама-қаршиликлар бирлиги ва кураши ҳамма соҳада амал қилади. Табиат, жамият ва инсон тафаккури тараққиёти айни шу сабабга биноан содир бўлади. Зиддиятларнинг моҳиятини билмай тараққиётнинг сабабларини тушуниб бўлмайди.
Лекин ҳар бир соҳадаги зиддиятларни конкрет ўрганмоқ ва уларни алоҳида ўзига хос ҳал бўлиш йўлларини тўғри билмоқ катта аҳамиятга эга. Бунинг учун зиддиятларнинг хиллари, уларнинг нарса ва ҳодисалар ривожланиши жараёнидаги ролини тўғри ва аниқ билиб олиш лозим.
Зиддиятлар жуда хилма-хилдир. Улар нарса ва ҳодисаларнинг ҳаракати ва ривожланишида турлича рол ўйнайди ҳамда ҳар хил вазифани бажаради. Улар, одатда, ички ва ташқи, асосий ва асосий бўлмаган, антагонистик ва ноантагонистик зиддиятларга бўлиб ўрганилади.
Ички зиддият — бу нарса ва ҳодисаларнинг ўз ичидаги қарама-қарши томонлар, кучлар ўртасидаги зиддиятлардир.
Ташқи зиддият эса нарсалар ва ҳодисалар ўртасида­ги зиддиятлардир.
Зиддиятларни ўз характерига, уларнинг нарса ва ҳодисаларнинг ривожланишидаги аҳамиятига қараб асосий ва асосий бўлмаган зиддиятларга ҳам бўлиш мумкин. Нарса ва ҳодисаларнинг моҳиятини, уларнинг келиб чиқиш ва ривожланиш қонуниятларини белгилаб берадиган зиддият асосий зиддият дейилади. Асо­сий зиддият тараққиётда ҳал қилувчи рол ўйнайди ва бошқа барча зиддиятларга таъсир кўрсатади. Асосий бўлмаган зиддиятлар эса нарса ва ҳодисаларнинг маълум бир тараққиёт босқичида улар моҳиятини белгиламайдиган, ривожланишини ўзгартириш кучига эга бўл­маган зиддиятлар бўлиб, уларнинг ривожланишга таъсири конкрет вақтга ва шароитга боғлиқдир.
Жамият ҳаётига хос зиддиятларни таҳлил қилганда, яна антагонистик ва ноантагонистик зиддиятларни ҳам фарқ қилиш зарур. Антагонистик зиддиятлар жа­миятдаги манфаатлари бир-бирига тубдан зид бўлган кучлар, ижтимоий гуруҳлар ва табақалар ўртасидаги зиддиятлардир. Ноантагонистик зиддиятлар жамиятдаги манфаатлари бир-бирига мос келадиган ёки манфаатларини ўзаро келиштириш мумкин бўлган ижти­моий гуруҳлар ва табақалар ўртасидаги зиддиятлардир.
Кейинги вақтда жамиятдаги зиддиятларни ҳал қилишда қўлланилаётган самарали усуллардан бири консенсус (ўзаро келишув)дир.
Зиддиятларни ўрганаётганда конкрет шароитни ҳисобга олиш керак. Давр ва шароитнинг ўзгариши билан антагонистик ва ноантагонистик зиддиятларни ечиш шакллари ҳам ўзгариши мумкин. Чунки зиддият­лар ҳам ўзгариб, бир-бирига ўтиб туради.

Download 424,93 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   157




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish