68
Маркетинг ахборот тизими тизимчалари таркибига маркетинг
тадқиқотлари, маҳсулотларни яратиш, товарлар ва хизматларни илгари
силжитишни ташкил қилиш, товар нархини шакллантириш киради. Бу
тизимчалар ва уларнинг чиқишлари маркетинг бўлими раҳбарларига сотишлар
ҳажмини ошириш, маркетингга харажатларни пасайтириш ва мижозларнинг
ўзгариб турувчи эҳтиѐжларини қаноатлантириш учун бўлғуси маҳсулотлар ва
хизматларга режаларни ишлаб чиқишга ѐрдам беради.
Маркетинг тадқиқотлари. Маркетинг тадқиқотларининг мақсади бозор ва
харидорлар афзалликларни ўрганишдан иборатдир. Ахборот тизимларини
ўрганиш натижаларини таҳлил қилиш, саволномалар,
учувчи экспериментлар
ва интервью бериш учун фойдаланилади. Ташкилот интернет сайтларнинг
маркетинг тадқиқотларидан ҳали ҳам унинг маҳсулотларининг харидори бўлиб
турган ѐки бошқа ишлаб чиқарувчиларнинг маҳсулотларига ўтиши мумкин
бўлган харидорларни аниқлаш учун фойдаланиши мумкин.
Бунинг натижасида мижозни сақлаб қолиш мумкин. Бундан ташқари сиз
нимани харид қилаѐтганингизни билган ҳолда, бозорнинг тадқиқоти сиз қаерда
харид қилаѐтганингизни белгилаши мумкин. Бу тегишли реклама ва товарни
илгари силжитиш акциялар ѐрдамида янги маҳсулотлар ва хизматларни ишлаб
чиқишга ѐрдам бераиши мумкин. ГПС позициялаштириш тизимларидан
фойдаланиш билан маркетинг фирмалари сизнинг турган жойингизни билган
ҳолда, маҳсулотни уяли телефонлар ва мобиль қурилмалар
воситасида илгари
силжитиши мумкин.
Маркетинг тадқиқотлари бозор ва харидорларнинг афзалликларини
ўрганиш учун мўлжалланган. Бу тадқиқотлар асосида тайѐрланган ҳисоботлар
ташкилот учун бир қатор асосий: нимани ишлаб чиқариш, қандай таърифлар,
идишнинг тури, қаерда сотиш, қандай етказиб бериш ва шу кабилар бўйича
ечимларга эга.
Маҳсулотни яратиш. Маҳсулотни ишлаб чиқариш тизимчаси ўз ичига
хомашѐни тайѐр маҳсулотга ўзгартириш жараѐнини олади ва биринча навбатда,
маҳсулотнинг жисмоний атрибутларига қаратилган. Маҳсулотни яратиш
жараѐни у эгалик қилиши керак бўлган таърифлар асосида амалга оширилади.
Бунда кўпгина омиллар, шу жумладан, ишлаб чиқариш қувватлари, меҳнат
кўникмалари,
муҳандислик
омиллари
ва
реклама
ҳамда
сотишни
рағбатлантириш ҳисобга олинади. Мувофиқ вариантни танлаш учун махсус
дастурлар мавжуд. Бундан ташқари бундай дастурлар маркетинг тадқиқотлар
асосида қарорлар қабул қилишга ѐрдам беради: товарлар ва хизматларга энг
катта эҳтиѐж бўлган жойлар аниқланади ва шунга мувофиқ уларни ишлаб
чиқариш ва сотишни жойлаштириладиган нуқталар ҳақидаги қарорлар қабул
қилинади. Мақсад – таннарх ва қўшимча харажатларни пасайтириш.
Товарлар ва хизматларни илгари силжитишни ташкил қилиш. Борган сари
кўпроқ ташкилотлар товарлар ва хизматларни реклама қилиш ва сотиш учун
интернетдан фойдаланмоқда. Johnson & Johnson болалар учун оммавий
лосьонни илгари силжитиш учун кенгайтирилган телевизион реклама ўрнига
интернет-мультфильмлардан фойдаланади.
69
Yahoo Коинот брендини ишга туширди ва аниқ маҳсулотларни
қизиқишлари бўйича ҳар хил гуруҳлар орасида реклама қилмоқда.
Yahoo
раҳбариятининг маълумотлари бўйича, ―биз белгиланган аудитория билан
гаплаша оламиз‖. Бундай рекламадан мақсад реклама қилинаѐтган товарлар
ва хизматларнинг бўлажак харидорлари бўлган одамларнинг аниқ гуруҳлари
учун реклама қилишдир. Компаниялар яна ТВ ва интернет-рекламалар каби ҳар
хил рекламали ѐндашишларнинг самарадорлигини ўлчашга ҳаракат қилади.
Toyota маркетинг бўлими раҳбари айтганидек, ―биз ТВнинг интернетга
нисбатан самарадорлигини ҳақиқий баҳолашга имкон берувчи воситага эга
бўлишни истардик‖. Ушбу мақсадларда компания
IAG фирмасининг ушбу
соҳадаги тадқиқотларидан фойдаланади.
Бир неча компаниялар, шу жумладан, SSаnSsout (www.ssanssout.cом) ва
UMeNеtwоrks (www.umenеtwоrks.cом), видео кўрувчилар учун интернетдан
видео контент аниқ реклама билан бирга олиб боради. IКЕА мебелини
яратувчилар каби компаниялар электрон рекламани яратиш бўйича махсус
компанияларни ўзларининг маҳсулотларини интернетда илгари силжишига
ишонч ҳосил қилиш учун борган сари кўпроқ ѐлламоқда. Баъзи бир одамлар ва
компаниялар бепул дастурий таъминлаш ѐки интернет сервисни олиш учун
рекламага чидашга тайѐр. Компаниялар яна маҳсулотларни реклама қилиш
учун интернетдаги блоклардан ҳам фойдаланадилар. Машҳур
еBay интернет-
аукциони тингловчиларга реклама роликларини узатиш учун радио-аукцион
билан ҳамкорликда ишлайди.
Товарларни бозорда илгари силжитиш ва реклама қилиш унинг
самарадорлиги билан ўлчовдош бўлиши керак. Шунинг учун ҳар хил
тадбирларга харажатлар ва улар келтирадиган даромадлар устидан назоратни
амалга ошириш муҳимдир.
Товарларга нархни шакллантириш. Товарларга нархлар маркетингнинг
муҳим ва мураккаб вазифасидан яна биридир. Чакана нарх,
улгуржи нарх,
чегирмаларга эга нархлар белгиланишлари керак. Chrysler, масалан, нархни
ташкил қилишнинг мураккаб моделларидан фойдаланиш билан $500 млн.га
яқинини тежай олди, улар рағбатлар, молиялаштириш ва бошқа омилларни
таҳлил қилган. Кўпгина компаниялар нарх сиѐсатини сотишлардан умумий
тушумларни кўпайтириш мақсадида ишлаб чиқишга ҳаракат қилади.
Компьютерлардан кўпинча нархлар ва умумий
тушумнинг нисбатларини
таҳлил қилиш учун фойдаланади. Анъанавий равишда раҳбарлар
харажатлардан нархни белгилаш учун фойдаланадилар. Улар муносиб
фойданинг кафолатини олиш учун оддийгина фойдани умумий таннархга
қўшадилар. Бугун, аммо кўпроқ топ-менежерлар нархини белгилаш учун
бозорга қарамоқда. Битта ҳолда компания бозорни тўлаш учун тайѐрлигига
асосланган тажаввузкорроқ нарх сиѐсатидан фойдаланган ҳолда, тушумни
тахминан $200 млн.га кўпайтира олган.
Товар нархини шакллантириш нарх ва эҳтиѐж ўртасидаги нисбатни
белгилаш асосида амлга оширилади. Бунинг
учун эгри талаб ва таклиф,
70
товарлар, сотувчилар, харидорлар, «харид қилиш ѐки ишлаб чиқариш» сўрови
кесмасидаги таҳлил зарур.
Do'stlaringiz bilan baham: