И. М. Абдуллаева, Д. T. Азимов. “Ахборот тизимлари


Асосий атамалар ва таърифлар



Download 2,14 Mb.
Pdf ko'rish
bet50/125
Sana23.02.2022
Hajmi2,14 Mb.
#160255
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   125
Bog'liq
Ахборот менежменти

 
Асосий атамалар ва таърифлар 
Даромадлар/зарарлар ва харажатларни ҳисоблаш тизими. Кўпгина 
ҳолларда ахборотлар тизимидан бу ерда тушумлар, харажатлар ва фойда 
ҳисоби учун фойдаланилади. 
Аудит. Аудит молиявий кўрсаткичларни таҳлилини назорат қилиш ва ўз 
вақтидаги қарорларни қабул қилиш учун амалга оширилади. Ички ва ташқи 
бўлади.
Маблағлардан фойдаланиш ва уларни бошқариш. Маблағлардан ички 
фойдаланиш ўз ичига қўшимча асбоб-ускуналарни харид қилиш, қурилмалар ва 
ускуналарни янгилаш, янги ходимларни ѐллаш, бошқа компанияларни харид 
қилиш, янги компьютер тизимларини сотиб олиш, маркетинг ва рекламага 
маблағларни кўпайтириш, хомашѐ ва ерни сотиб олиш, янги маҳсулотларга 


66 
инвестициялар киритиш ва тадқиқот ҳамда тараққиѐтга маблағларни 
кўпайтиришни олади. 
 
Калит сўзлар 
Молия-ахборот тизимлари, даромадларни ҳисоблаш тизими, аудит, 
молиявий кўрсаткичлар, молиявий активлар. 
 
Саволлар 
1. Молия-ахборот тизимларининг асосий вазифаларини айтиб беринг. 
2. Молия-ахборот тизимлари томонидан ечилаѐтган вазифаларни санаб 
беринг. 
3. Молия-ахборот тизимларинг ички ва ташқи манбаларини айтиб беринг.
4. Даромадлар/зарарлар ва харажатлар тизими нимага хизмат қилади? 
5. Аудитнинг вазифасига нималар киради? 


67 
7-боб. МАРКЕТИНГНИНГ АХБОРОТ ТИЗИМИ 
 
7.1. Маркетинг ахборот тизимининг вазифалари 
 Маркетингнинг вазифаси фирманинг маҳсулотлар ва хизматларига 
истеъмолчилар доираси, уларнинг сўровлари ва эҳтиѐжларини белгилаш, бу
заруратлар ва сўровларни қаноатлантирувчи маҳсулотлар ва хизматларни 
режалаштириш ва яратиш, уларни реклама қилиш, илгари суришдан иборатдир. 
Сотиш ва маркетинг хизматлари, биринчи навбатда, маҳсулотлар ва 
хизматларни сотилиши учун маъсулдир. Сотиш хизмати буюртмачилар ва 
истеъмолчилар билан алоқаларни ушлаб туради, уларга товарлар ва 
маҳсулотларни сотади ҳамда буюртмаларни қабул қилади. Бу вазифаларга 
мувофиқ маркетингнинг ахборот тизими қуйидаги вазифаларни ҳал қилади: 
1. Товарлар ва хизматларни яратиш.
2. Товарлар ва хизматларни сотиш.
3. Нархларни шакллантириш.
4. Бозордаги илгари суришларнинг самарадорлиги.
5. Сотишларнинг башорати.
Маркетинг ахборот тизимининг тизимчалари хизматлари ходимларига 
юқорида санаб ўтилган амалларни бажаришда кўмаклашади. 13.4-жадвалда
маркетинг 
ва 
сотиш хизматларида 
қандай ахборот 
тизимларидан 
фойдаланилиши ва улар қандай вазифаларни бажариши кўрсатилган. 
Қуйидагилар ахборот тизимининг фаолият юритиши учун кирувчи 
маълумотлар бўлади: 

стратегик режа;

трансакцияларни ишлаб чиқиш тизими (ТИЧТ)дан маълумотлар; 

рақиблар ҳақидаги маълумотлар;

бозорни ўрганиб чиқиш натижалари.
Ташкилотнинг стратегик режаси бутун маркетинг фаолиятини амалга 
ошириш учун асос бўлиб хизмат қилади, чунки ташкилотнинг яқин вақтдаги 
истиқболларини белгилаб беради. 
ТИЧТ тизимни сотишлар, товарлар, харидорлар, сотиш жойлари ҳақидаги 
ва бошқа маълумотлар билан таъминлайди.
Ташқи маълумотлар – рақиблар ҳақидаги ахборотлар (янги товарлар ва 
ҳизматлар, нархлар, улар фаолиятининг заиф ва кучли томонлари ва ҳ.к.) ҳамда
ТИЧТ воситасида келиб тушадиган товарларни сотиш натижалари ва ҳ.к.

Download 2,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   125




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish