И. М. Абдуллаева, Д. T. Азимов. “Ахборот тизимлари


 Бошқарув ахборот тизимлари (БАТ)



Download 2,14 Mb.
Pdf ko'rish
bet37/125
Sana23.02.2022
Hajmi2,14 Mb.
#160255
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   125
Bog'liq
Ахборот менежменти

 
5.3. Бошқарув ахборот тизимлари (БАТ) 
БАТлари ташкилотнинг бошқарув поғонасига хизмат кўрсатади, улар 
менежерларга маълумотлар тайѐрлашни, ташкилотнинг жорий фаолияти 
ҳақидаги ҳисоботлар, зарурат бўлса, аввалги йилларнинг ҳисоботларини 
кўришни таъминлайди. Одатда, улар ички фаолият натижаларига эътибор 
беради. БАТ, энг аввало, бошқарув поғонасидаги режалаштириш, бошқариш ва 
қарор қабул қилиш каби вазифаларни бажаради. БАТ корхона фаолиятлари 
ҳақидаги натижаларни йиғади ва менежерларга бу ҳақида хабар беради. БАТ 
тавсифлари: 

БАТ қуйи ва бошқарув поғоналаридаги тузилмали ва яримтузилмали 
масалаларни ҳал этишга кўмаклашади, шунингдек, улар бош менежерларнинг 
штатини режалаштириш учун фойдали ҳисобланади; 

БАТ ҳисоботлар ва назорат қилишга йўналтирилган. Улар фаолиятнинг 
жорий ҳолати ҳисоб-китобини олиб боришга кўмаклашиш учун ишлаб 
чиқилган; 

мавжуд умумий маълумотлар ва маълумотлар оқимига таянади; 

нисбатан мослашувчан эмас; 

асосан ташқидан кўра ички муҳитга мўлжаланган; 

ахборотга бўлган талаблар аниқ ва мустаҳкам бўлиши керак; 

кўпинча узоқ таҳлил ва жараѐнни лойиҳалаштиришни талаб этади. 
БАТ, одатда, ҳафталик, ойлик ва йиллик натижалар билан қизиқувчи 
менежерларга хизмат кўрсатади. Бу тизимлар мослашувчан бўлмайди ва озгина 
таҳлилий имкониятларга эга. 
Бошқарувчи ахборот технологияси. Ушбу бошқарув поғонасидаги 
ахборот технологияларининг асосий мақсади ташкилотдаги қарор қабул қилиш 
билан ишловчи ходимларнинг ахборот эҳтиѐжларини қондиришдан иборат. Бу 
технологиялар бошқарув ахборот тизимлари муҳитида ишлашга ва тузилмасиз 
масалаларни (муаммоларни) ҳал этишга мўлжалланади. 
БАТга дастлабки ахборотларни ташкилотнинг турли тизим остки 
тизимлари етказиб беради ва унда ўтган, ҳозирги ва келажакдаги маълумотлар 
бўлади. Бу маълумотлар доимий ѐки бошқарув ҳисоботлари шаклига эга. 
Бошқарув назорат поғонасида қарор қабул қилиш учун ахборотлар тўлиқ 
шаклда тақдим этилиши керак, яъни маълумотларнинг ўзгариш истиқболлари, 
муаммолари келиб чиқиш сабаблари ва уларни ҳал этиш имкониятларини аниқ 


49 
кўриш учун тақдим этилади. Ушбу поғонада қуйидаги маълумотларни қайта 
ишлаш масалалари ҳал этилади:
1. Бошқарув объектини режалаштирилган ҳолатини баҳолаш. 
2. Режалаштирилган ҳолатдан четда қолишини баҳолаш. 
3. Четда қолиш сабабларини аниқлаш. 
4. Мавжуд билим ва ҳаракатларни таклиф қилиш. 
Бошқарувчи ахборот технологиялари турли кўриниш (шакл)даги 
ҳисоботларни яратишга қаратилган: 
Доимий ҳисоботлар маълум ўрнатилган дастур (режа) асосида у ердаги 
вақт графиги бўйича яратилади. Масалан, компания харажатларининг ойлик 
таҳлили. 
Махсус ҳисоботлар бошқарувчиларнинг сўровлари бўйича ѐки корхонада 
режалаштирилмаган вазият бўлганда тайѐрланади.
Юқорида келтирилган ва бошқа турдаги ҳисоботлар йиғинди, таққослаш 
ва фавқулод шаклидаги ҳисоботлар бўлиши мумкин.
Йиғинди ҳисоботларда маълумотлар маълум алоҳида гуруҳлар бўйича 
тартибланади, бирлаштирилади ва оралиқ, якуний натижалар алоҳида бўлимлар 
(қаторлар) шаклида тақдим этилади. Таққослаш ҳисоботларининг таркибида 
турли манбалардан олинган маълумотлар ѐки аломатлар бўйича туркумланган 
маълумотлар бўлади ва улардан таққослаш мақсадида фойдаланилади.
Фавқулоддаги ҳисоботлар фавқулодда зарур бўлган маълумотларни ўзида 
акс эттиради. 
Бошқарувга кўмаклашиш учун ишлатиладиган ҳисоботлар, айниқса, 
қолоқликларни (камчиликларни) бошқаришни амалга оширишда самара 
кўрсатади.
Қолишлар бўйича бошқарувда менежерлар оладиган маълумотлар 
таркибида энг асосийси баъзи ўрнатилган стандартлар бўйича корхонанинг 
хўжалик фаолияти қолишлари ҳолати тўғрисида бўлиши керак (масалан, 
ўрнатилган стандартлар корхонанинг режалаштирилган ҳолатида бўлиши 
мумкин). Корхона қолишлар бўйича бошқарув тамойилларидан фойдаланилса, 
унда тайѐрланадиган ҳисоботларга қуйидагича талаблар қўйилади: 
1. Қолиш бўлган ҳолатдагина ҳисоботлар тайѐрланиши керак. 
2. Ҳисоботдаги маълумотлар маълум қолиш кўрсаткичлари бўйича 
тартибланган бўлиши керак. 
3. Барча қолишлар бирга кўрсатилса, менежерлар улар орасидан 
боғлиқликларни аниқлаштириши мумкин бўлади. 
4. Ҳисоботда меъѐрдан қолишнинг аниқ фарқни миқдорида кўрсатиши 
керак. 

Download 2,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   125




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish