I қисм. Машинасозлик технологияси асослари I боб. Машиналарни ишлаб чиқариш



Download 9,2 Mb.
bet32/126
Sana26.02.2022
Hajmi9,2 Mb.
#469640
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   126
Bog'liq
МАЪРУЗА МАТНИ

4.2-мисол. 4.5-расмда кўрсатилган тишли узатма корпусининг ажратилган қисм деталларини чизиқли ўлчамларининг А0 тирқиши 1,0 дан 1,75 гача чегарада таъминлаш учун зарур бўлган допускларни ва чекли четга чиқишларни аниқланг.
Чизиқли ўлчамлар:
А1қ140 мм; А2қ5 мм; А3қ101 мм; А4қ50 мм; А5қ5 мм.
Ечими: Ўлчам занжирининг (расм 4.5, б) беркитувчи звеносининг ўлчами А0 қ 1Қ0,75 мм, ТА0 қ0,75 мм, EJA0қ0, ESA0қҚ0,75 мм, ЕсА0қҚ0,375 мм параметрли тирқиш ҳисобланади.
Ўртача допускнинг катталиги (4.12) формулага асосан:
Тсрқ0,75 / (6-1) қ0,15 мм.
Ушбу ўртача допускнинг катталиги кўрилаётган механизм деталининг ўлчамларига, тахминан IT11 квалитет бўйича аниқлик допускига тўғри келади ва уларни ишлаб чиқаришни таъминлаш технологик жиҳатдан деярли қийинчилик туғдирмайди. Шунинг учун ўлчам занжирининг барча звенолари ўлчамларига h11 ва H11 допускини танланади, яъни А1 қ140-0,25 мм, А2 қ5-0,075 мм, А3 қ101Қ0,22 мм, А4қ50Қ0,16 мм, А5 қ 5-0,075 мм.
(4.2) формула орқали текширилганда, 0 нинг қийматлари белгиланган тирқиш А0қ0,75 мм дан катта эканлиги маълум бўлди, яъни 0қ0,25Қ0,075Қ0,22Қ0,16Қ0,075 қ 0,78 мм. Демак, 0 ни А0 дан кичик ёки тенглаштириш учун IT11 квалитетдан аниқроқ ишлов берилиши зарур бўлган ўлчам занжирларининг звенолари ичидан ростлаш звеносини танлаш керак.Ростлаш ўлчами учун А1 қ 140 мм бўлган звено танланади. Чунки бу ўлчамни бошқариш ва уни ўлчаш унча қийинчилик туғдирмайди, допускнинг қиймати бошқа ўлчамлар допускидан катта ва уни камайтириш осонроқ.
Ростлаш звеносининг (А1) допуски (4.11) формула орқали топилади:
ТА1 қ 0,75 –( 0,075 Қ 0,22 Қ 0,16 Қ 0,075) қ 0,22 мм.
ТА1 допуск майдони ўртасининг координатаси:

Аi - ростлаш звенонинг чекли четга чиқишлари:
ESAi қ -0,11Қ0,22/2 қ 0; EJAi қ -0,11 - 0,22/2 қ -0,22 мм.
Ростлаш звенонинг ўлчами Аi қ140-0,22 мм.
Текшириш: (4.1) формулага асосан:
А0max қ (А3max Қ А4max )-(A1min Қ А2min Қ А5min) қ (101.22Қ50.16)-
-(139,78Қ4,925Қ4,925)қ1,75 мм;
А0min қ (А3min ҚА4min)–( А1max Қ А2max Қ A5)қ(101Қ50)–(140Қ5Қ5) қ 1,0 мм.
Демак, ҳисоблаш тўғри бажарилган.
Детал ва йиғма бирликларнинг тўла ўзаро алмашинувчанлигини таъминловчи максимум ва минимумга ҳисоблаш усулининг асосий афзалликлари қуйидагилардан иборат:
а) соддалиги, маҳсулотни йиғишда юқори унумдорлилиги ва тежамкорлилиги;
б) юқори малакали ишчиларни талаб этмаслик;
в) деталларни ва йиғма бирликларни ишлаб чиқариш корхоналарини махсуслаштириш ва кооперациялаш имкониятининг мавжудлиги;
г) машиналарни таъмирлаш учун сарфланадиган вақтни камайтириш ва ейилган деталларнинг ўрнига янгиларини бевосита созламасдан ва ростламасдан алмаштириш орқали таъмирлаш жараёнини соддаллаштириш.
Максимум ва минимумга ҳисоблаш усулининг энг катта камчилиги ташкил этувчи звеноларнинг сонига пропорционал равишда уларнинг допуск майдонларининг ҳам кичиклашишидир. Ўлчам занжири звеноларининг сони кўпайиши билан уларнинг ўлчам допусклари майдони жуда ҳам камайиб, кўп ҳолларда иқтисодий жиҳатдан қўйилган талабни бажариш имконияти бўлмайди.
Ҳақиқатдан ҳам йиғишда ёки механик ишлов беришда барча кўпаювчи ўлчамларнинг юқориги четга чиқишлари билан камаювчи ўлчамларнинг қуйи четга чиқишларини (ёки бунинг аксини) келтириб тайёрлаш эҳтимоллиги амалда камдир. Н.А. Борадачевнинг ҳисоблашича, ташкил этувчи звеноларнинг ўлчамларини тенг эҳтимоллик назариясига асосан олинади десак, унда звеноли занжирнинг максимум ва минимумга ўлчамлари бир-бирига тўғри келиши учун, агар корхона ҳар куни 1 млн. комплект ишлаб чиқарганда ҳам 10000-15000 йил керак бўлар экан.
Максимум ва минимумга ҳисоблаш усули қисқа ўлчамли занжирлар, яъни икки-учта ташкил этувчи звеноли ўлчам занжирлари учун қўлланилади.
Технологик ўлчам занжирлари технологик базаларни алмаштириладиган ҳолатларда ўлчам ва допускларни ҳисоблашга боғлиқ бўлган ишлов бериш қўйимларини ва шу кабиларни ҳисоблашда ташкил этувчи звеноларнинг икки-учта сони билан кифояланади ҳолос ва уларни, одатда, максимум ва минимумга ҳисобланади.



Download 9,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   126




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish