29.3. Подшипникли ва тишли илашишли йиғма бирликларни йиғиш
Валнинг бўйнига золдирли подшипникни пресслаб ўрнатиш учун турли хилдаги дастакли мосламалардан фойдаланиш мумкин: махсус стаканлардан ва қисқичлардан, винтли қурилмалардан ва бошқалардан. Стакан ва қисқичлар конструкцияси бўйича содда бўлади; уларининг айримлари 29.5-расмда келтирилган. Қисқичлардан фойдаланиш валнинг бўйнига подшипникнинг бир текис ўрнашини таъминлайди, ўрнатишда подшипникни қийшиқ ҳолатда ўрнаб қолиш эҳтимолининг олдини олади ва подшипникни, одатда, ҳалқасига болға билан уриб киритилишида шикастланишидан сақлайди.
Кетида резьбаси бўлган валларга подшипникни пресслаб ўрнатиш учун кўпинча оддий гайкадан ва турли узунликдаги втулкалардан таркиб топган винтли қурилмалардан фойдаланилади (29.5-расм).
|
29.5-расм. Золдирли подшипникни валга пресслаб киргизиш учун винтли мослама
|
29.6-расм. Дастаки рейкали прессда золдирли подшипникни пресслаб валга киритиш
|
Бошқа ҳолларда золдирли подшипникни дастаки гидравлик ва пневматик пресслар ёрдамида пресслаб ўрнатиш тавсия этилади (29.6-расм).
Конуссимон подшипникли йиғма бирликларни йиғишда ҳалқаси ва ролиги орқасидаги талаб қилинган тирқишни ҳисобга олиш зарур. Бу тирқишни созлаш йиғишнинг маъсулиятли операцияси бўлиб ҳисобланади. Конуссимон ролик подшипникдаги нотўғри қўйилган тирқиш подшипникни муддатдан олдин ейилишига сабаб бўлиши мумкин. Конуссимон роликли подшипникдаги радиал тирқишни подшипникнинг ташқи ёки ички ҳалқасини ўқ бўйича суриш орқали созланади.
29.7-расм. Конуссимон роликли подшипникда тирқишни созлаш усуллари
29.7-расм (а) да узелнинг конструкцияси кўрсатилган, бунда қопқоқ (2) остидаги қистирмалар (1) подшипникдаги талаб қилинган тирқишни таъминлаш учун хизмат қилади. 29.7-расм (б) да тирқишни халқа гайкаси (3) ёрдамида созланади.
Т
29.8-расм. Эволвентли тишли жуфтликни йи\ишни текшириш
ишли ғилдиракни вал ёки ўқ билан корпусга йиғиш масъулиятли йиғиш операцияси бўлиб ҳисобланади. Бу операцияда етакловчи ва етакланувчи валларнинг корпусда тўғри жойлашиши муҳим аҳамиятга эга, чунки бу тишли ғилдиракларнинг тўғри ишлашини таъминлайди; бунга вал ўқлари бир текисликка уларнинг паралеллигига ва улар орасидаги аниқ масофа сақланган ҳолда эришиш мумкин.
М арказлараро А масофа допуск (29.8-расм, а ) узатма вазифасига кўра ва тишларнинг илашиш турига боғлиқ равишда белгиланади.
Эвольвентали тишли узатмалар учун тишли ғилдиракларнинг ўқлари орасидаги масофа А ни допуск чегарасида ошириш тўғри илашишни бузмайди, лекин бу оширишда С тирқишнинг ортиши кузатилади (29.8-расм, б), шунинг учун тезюрар узатмаларда зарбалар содир бўлади, тишга қўшимча юкланиш ҳосил бўлади ва тишли узатма тез ейилиб кетади. Марказлараро масофани камайтирилса, тирқиш камаяди, тишларнинг ейилиши ва бир-бирига ёпишиб қолишини келтириб чиқаради.
Тишлар орасидаги тирқишнинг мавжудлиги ва унинг катталиги кўпол равишда пайпаслаб, аниқ равишда эса индикатор ёрдамида текширилади. Шу билан бирга, тиш сиртларининг уринма доғи ёрдамида ҳам аниқланади, бунда бўёқдан фойдаланилади (29.9-расм).
Конуссимон тишли ғилдиракли узатмаларни йиғишнинг ўзига хослиги тишларнинг илашишини созлашдан иборат. Бунга иккала тишли ғилдиракни ўқлари буйлаб ёки бирини силжитиш орқали эришилади. Конуссимон тишли ғилдираклар ён томонидаги тирқишни шуп, индикатор ёки буёқ ёрдамида текшириш мумкин. Червякли узатмаларни йиғишда червякни тишли ғилдирак билан тўғри илашишини таъминлаш зарур. Бунинг учун червяк ва тишли ғилдирак ўқларининг кесишиш бурчаги ва марказлараро масофа чизмада кўрсатилганига тўғри келиши керак, ғилдиракнинг ўрта текислиги червяк ўқига тушиши ва илашишидаги ён томон тирқиш техник шартга тўғри келиши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |