I қисм. Машинасозлик технологияси асослари I боб. Машиналарни ишлаб чиқариш


Йиғиш жараёнининг технологик ҳужжатлари



Download 9,2 Mb.
bet122/126
Sana26.02.2022
Hajmi9,2 Mb.
#469640
1   ...   118   119   120   121   122   123   124   125   126
Bog'liq
МАЪРУЗА МАТНИ

28.4. Йиғиш жараёнининг технологик ҳужжатлари


Йиғишнинг технологик жараёни карта, схема, график кўринишида расмийлаштирилади, улар асосий ҳисоблаш ҳужжати ҳисобланади. Корхоналарда амалда қўлланиладиган карталар шакли турлича, бироқ улар кўпинча соддалаштирилган бўлади ва йиғиш жараёнининг зарур омилларини акс эттирмайди.
Йиғишнинг ҳар бир босқичи учун [агрегат (механизмлар) йиғма бирликларини йиғиш, машинани умумий йиғиш] операцияга, ўтишларга ва приёмларга тақсимланган технологик жараён ишлаб чиқилади. Шунга асосан маршрутли ва операцияли карталар йиғиш жараёнининг ҳар бир босқичи учун тузилади.
Йиғиш ишларининг карталарида ҳар бир босқичи учун технологик жараённинг барча омиллари келтирилади. Карталар а) машина номини; б) машинанинг йиллик ишлаб чиқариш ҳажмини; в) сериядаги машиналар сони; г) барча ишларни йиғишнинг босқичлари бўйича тақсимлаш; д) йиғишнинг ҳар бир босқичи учун операция ва ўтишларнинг номи ва баёни; е) талаб қилинадиган мослама, асбоблар ва ускуналарни кўрсатиш; ж) йиғиш такти ва алоҳида операцияларни бажариш учун вақт; з) бажариладиган операция учун барча ишчиларга умумий вақт меъёри; и) ишчилар малакасининг разрядлари; к) йиғишда деталларни бириктириш учун сақланиши зарур бўлган конструктив тирқишлар; л) йиғиш операциялари мосламаларни, маҳсулотни кўтариш ёки бураш учун трос ёки занжирни маҳкамлаш усулларининг эскизларини ифодалаши зарур.

28.5. Йиғилган қисмларни ва машинани техник назоратдан ўтказиш ва синаш


Турлича бирикмаларга деталларни йиғишни бажаришда келиб чиқадиган хатоликлар қуйидаги сабабларга кўра ҳосил бўлади:
Конструктив нотўғри тирқишларни белгилашда; бириктириладиган деталларнинг ўзаро ҳолатини нотўғри созлашдан; деталларни туташтиришда уларни нотўғри ўтқазишдан ҳосил бўладиган деталларнинг қийшайиши; деталларни бириктириш учун маҳкамлаш кучи таъсирида қолдиқ деформациянинг мавжудлиги; деталларни йиғиш жараёнида уларни айлантиришда, суришда ва ташишда деталларнинг шикастланиши, қийшайиши ва бошқа деформацияланиши; базавий детални маҳкамлашда йиғиладиган объект билан қайтиш деформацияланиши.
Йиғиш жараёнларини техник назоратдан ўтказиш йиғиладиган маҳсулотда (машинада) деталлар ва қисмларни керакли сифатдан бирикишни таъминлаш мақсадига эга ва шу бирикмаларни қабул қилиш техник шартига тўғри келишини текширишдан иборат.
Текширишга алоҳида бирикмалар, қисмлар, механизмлар ва яхлит машина қўйилади, бу мақсадда йиғиш оқимларида назорат операцияларини бажариш учун жойлар қўйилади. Мажбурий текширишдан барча маъсулиятли бирикмалар ва қисмлар ҳамда бажаришда туташмаларнинг ва йиғиладиган деталларнинг нотўғрилиги, ноаниқлиги эҳтимоли бўлган операциялар ўтиши керак.
Камроқ маъсулиятга эга бўлган операциялар даврий равишда текширилади.
А

28.1-расм. Шатунни поршен билан йи\ишни назорат =илиш мосламаси

Тир=иш
лоҳида бирикма ва қисмларнинг йиғилишини назоратдан ўтказишда назорат операцияларини бажаришни соддалаштирадиган, текшириш аниқлигини оширадиган, текширишга кетадиган вақтни камайтирадиган мосламалардан кенг қўлланилади.
28.1-расмда двигателнинг шатуни поршен билан йиғмасини назоратдан ўтказиш учун мослама схемаси мисол тариқасида келтирилган. Техник шартига кўра поршен шатуннинг пастки каллаги ўқига перпендикуляр бўлиши талаб қилинади. Буни текшириш учун шатуннинг пастки каллаги мослама корпусига маҳкамланган қисқичга тиралгунча ўтқазилади. Агар шатун поршен билан тўғри йиғилган бўлса, поршен ва плита орасидаги тирқиш техник шартда кўрсатилган қийматдан катта бўлмаслиги керак. Тирқиш катталиги шуп ёрдамида аниқланади.
28.2-расмда консолли-фрезалаш дастгоҳи хартумининг шпиндель ўқига нисбатан пареллел жойлашганлигини текшириш учун мослама кўрсатилган. Мослама корпусдан (3), қўзғалмас призмадан (4) ва қўзғалувчан призмадан (5) иборат. Қўзғалувчан призманинг (5) ҳолати пружина (8), махсус гайка (9) ва иккита винт (6) ёрдамида белгиланади. Стержен (7) да индикатор (2) маҳкамланган, уни қисқич (1) шпинделига ўрнатилган иккита ўзаро перпендикуляр ҳолатларга нисбатан ўрнатиш мумкин.
Техник назоратдан ўтказиш жараёни операциялар картасида белгиланади.
Деталлар бирикмасининг тўғрилигини текширилгандан сўнг йиғилган қисмлар, механизмлар яхлит созлашдан ва синашдан ўтказилади.

Созлашдан мақсад қисмларнинг зарур бўлган ўзаро таъсирини белгилаш, алоҳида механизмларнинг келишиб ишлашини ўрнатишдан иборат. Созланган қисмлар, механизмлар ва машиналар уларнинг ишлаш сифатини текшириш учун синовдан ўтказилади.
Синаш икки босқичга бўлинади: а) механик синаш (чиниқтириш);
б) юкланиш ёки иссиқлик таъсирида синаш.
Механик синаш - чиниқтириш - қисмларнинг ўзаро тўғри ҳаракатланишини текшириш учун ва деталларнинг ишқаланадиган сиртларининг ишлаб олиши учун амалга оширилади. Қисмлар синаш учун тегишли мосламаларга ўрнатилади, агрегатлар (механизмлар) ва машиналар синаш стендларига ўрнатилади ва электродвигател ёрдамида ҳаракатга келтирилади.
Синашнинг бошида кичик тезликда айлантирилади (юргизилади). Секин-аста айланишлар тезлиги айланишларнинг (юришнинг) энг катта қийматига қараб ошириб борилади, синаш механизм ёки машинанинг барча қисмлари керакли тарзда ишлашига ишонч ҳосил қилингунга қадар давом эттирилади.
Юкланиш остида синаш (иссиқлик машиналари учун иссиқлик синаш) техник шартга кўра ўтказилади. Агар дастгоҳ ёки бошқа машина - қурол синалаётган бўлса, унда синов фойдаланиш шартига тўғри келувчи режимда ишлаган пайтда ўтказилади. Синов техник шартида кўрсатилган муддат давомида тўлиқ қувват билан ишлаш шароитида ўтказилади.
Агар машина иссиқлик (ички ёнув двигатели, буғли турбина), сувли ёки электрик двигателидан иборат бўлса, синов тегишли энергия (газ ёки суюқ ёнилги, сув, электр) қўллаб амалга оиширилади. Синашда секин аста айланишлар сони ва тегишли юкланиш ошириб борилади. Машина техник шартида кўрсатилган даврда маълум қувватга чиқиши ва шу қувват билан белгиланган айланишлар сонида ишлаши керак. Синов натижасида машина тайёрлаш ва топшириш (қабул қилиш) техник шартининг барча талабларини қай даражада қондира олиши аниқланиши керак.
Синашда айланишлар сони, машина қуввати, ёнилғи ёки энергиянинг бошқа кўриниши сарфи, мой сарфи, мой тизимидаги босим, совутувчи сув ва мойнинг температураси ва бошқалар ўлчанади; машинанинг товушини аниқлаш учун эшитиб кўрилади. Синов пайтида барча кузатишлар синов журналига ёзиб қўйилади ва унинг асосида ишлаб чиқиладиган машинанинг сифатига хулоса берилади.
Синов пайтида бирор-бир нуқсон аниқланса, уни бевосита стендда ёки "Нуқсонлар" бўлимида машина синов стендидан ечиб олиниб бартараф қилинади. Машина нуқсонлари бартараф қилиниб яна, такрорий синовдан ўтказилади.



Download 9,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   118   119   120   121   122   123   124   125   126




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish