Синов саволлари
Йиғиш технологик жараёнининг структурасига нималар киради?
Йиғиш жараёнида операция деганда нимани тушунасиз?
Йиғиш операцияларининг кетма-кетлиги қандай танланади?
Йиғишда донабай вақт қандай аниқланади?
Оператив вақт деганда нимани тушунасиз?
Якка тартибли, майда серияли ва серияли ишлаб чиқаришларда йиғиш жараёнларини лойиҳалашда йиғиш ишларини меъёрлаш қандай амалга оширилади?
Йиғиш жараёнининг технологик ҳужжатларига нималар киради?
Созланган қисмлар, механизмлар ва машиналарни синаш қандай амалга оширилади?
Йиғилган қисмларни ва машинани техник назоратдан ўтказишни тушунтириб беринг.
Йиғишда хатоликлар қандай сабабларга кўра ҳосил бўлади?
29.1. Йиғиш ишларини автоматлаштиришнинг моҳияти ва автоматлаштиришда кўриладиган асосий масалалар
Йиғиш ишлари учун вақт сарфи машинани тайёрлаш умумий ҳажмининг катта қисмини ташкил қилганлиги йиғиш умумий шаклининг узоқ давомийлиги йиғиш ишларини автоматлаштириш муаммосини муҳим аҳамиятга эга қилиб қўяди. Бу муаммони ҳал этиш маҳсулот сифатини ошириш, маҳсулот ишлаб чиқаришда тежамкорликни ва меҳнат унумдорлигини ошириш масалалари билан белгиланиб қолмасдан, шу билан бирга мухим ижтимоий масалалардан ҳисобланган, йиғиш жараёнининг 60-80% ни ташкил этадиган қўл меҳнатини камайтириш ва кейинчалик бутунлай тугатишдан иборатдир.
Мамлакатимиздаги ва чет элдаги ишлаб чиқариш корхоналари тажрибаси шуни кўрсатадики, майда ва ўрта буюмларни йиғишни автоматлаштириш йиғиш баҳосини 55-60% га камайтиради. Йиғишни автоматлаштиришни ташкил этишга қилинган сарф бир ярим йил ичида бўшатилган ишчиларнинг иш ҳақи ҳисобига қопланса, йиғишни автоматлаштириш иқтисодий жиҳатдан оқланади.
Машинасозлик маҳсулотларини 75-80% ини ташкил қилувчи асосий қисми маҳсулот тури тез алмашиб турадиган серияли ва майда серияли ишлаб чиқариш шароитида ишлаб чиқарилади. Йиғиш ишларини автоматлаштириш тажрибаси шуни кўрсатадики, у маҳсулот ишлаб чиқариш режаси етарли даражада катта бўлган ҳолда ўзини яхши оқлайди.
М ашинасозликнинг серияли ишлаб чиқариш шароитида автоматик йиғишнинг иқтисодий самарасини таъминлаш учун марказлаштирилган
29.1-расм. Автоматлаштирилган йиғиш учун жиҳозларни яратишда ҳал қилинадиган масалалар схемасининг структураси
тартибда ишлаб чиқариладиган, унификацияланадиган ва туркумли детал ва қисмлардан йиғиладиган арзон, мосланувчан ва тез қайта созланувчан автоматлар яратилиши керак.
Йиғиш операцияларининг кўпчилиги ўзининг характери ва технологик моҳиятига кўра механик ишлов бериш операцияларидан содда бўлади. Шунга қарамасдан, йиғиш жараёнларини авттоматлаштиришда катта қийинчиликлар туғилади, қийинчиликлар деталларни узатиш, уларни аниқ йўналтириш, ориентирлаш ва фиксациялаш билан боғлиқ. Ушбу ёрдамчи ҳаракатлар мажмуасини тор ишчи муҳит шароитида автоматик равишда бажариш йиғиш автоматларининг схема ва конструкцияларини мураккаблаштиришга ва уларнинг ишончлилигини камайтиришга сабаб бўлади.
Қўл билан йиғиш усулида йиғиладиган буюмларнинг конструкциялари автоматик йиғишни ташкил этиш учун кўп ҳолларда яроқли бўлмайди. Йиғишни автоматлаштириш машина ёки механизмни лойиҳалашнинг биринчи босқичидаёқ ҳисобга олиниши зарур. Масалан, йиғиш ишларини автоматлаштириш иқтисодий самарасини йиғма ўринларининг кам сонлигида таъминлаш қийин, иложи борича конструкциялашда 4 тадан 12 тагача оралиғида бўлган деталлар сонидан иборат йиғма бирликлар (буюм ва узеллар) яратиш зарур.
Қўлда йиғиш усулида ишлаб чиқариладиган маҳсулотни автоматик йиғишни ташкил этишда автоматик йиғиш жараёнларига боғлиқ бўлган технологик талаблар спецификациясига тегишли равишда маҳсулотнинг конструкциясини қайта кўриб чиқиш зарур: базавий детали оғирлик марказидан паст жойлашган, устивор бўлиши керак; узелни йиғишда детални ўрнатиш учун йўналишлар сонини камайтириш керак ( энг яхши ҳолда детални бир йўналишда ўрнатиш зарур); деталларни ориентирлаш ва бирикишини енгиллаштиришга имкон берадиган деталларда сунъий технологик базаларни ҳосил қилиш зарур, агар бу мақсадда конструкторлик базалардан фойдаланиш имкони бўлмаса; имкон борича бир неча деталларнинг конструкциясини янада битта мураккаб конструкциясига бирлаштириш, бу йиғиш операциялар сонини камайтиришга имкон беради, йиғиладиган деталларга симметрик ва оддий шакл берилади (бу йиғиш автоматларини юклаш, ориентирлаш, фиксациялаш ва ташиш мосламаларини соддалаштиради), агар деталнинг оғирлик марказини сурилишига имкон яратилса, юкловчи мосламаларда ориентирлашни осонлаштиради ва бошқалар.
Автоматлаштирилган йиғишнинг маълум бир шароитларида маҳсулотнинг блокли конструкцияларини яратишдаги умумий йўналишни ўтказишда узелли йиғишни ташкил этиш тайёр детални узатиш, ориентирлаш, ушлаш ва маҳсулотни базавий деталига бириктириш жойига кўчириш бўйича қийинчиликлар туғилиши сабабли умумий автоматлаштирилган йиғишни мураккаблаштириб юбориши мумкин. Бунда мураккаб конструкцияли узеллар бункерли таъминлагичлардан узатиш мумкин бўлмайди ва қўл ёрдамида қатъий ориентирланган ҳолатда новга, кассетага ва магазинларга қўйилишига тўғри келади. Шунинг учун айрим ҳолларда умумий автоматлаштирилган йиғишни яратишда узелли йиғиш тамойилларидан воз кечиш мақсадга мувофиқ бўлиб қолиши мумкин.
29.1-расмда маҳсулотни автоматик йиғиш учун жиҳозларга талабларнинг структуравий схемаси келтирилган.
Автоматик йиғишда энг кўп қўлланиладиган усул тўлиқ ўзаро алмашинувчанлик усулидир (қисқа звеноли ўлчам занжирлари учун). Бу усул йиғиш жиҳозларини оддий конструкциявий бўлишини, юқори унумдорлик ва уларнинг ишончли ишлашини таъминлайди.
Тўлиқ бўлмаган ўзаро алмашинувчанлик усулида йиғиш қисқа звеноли ўлчам занжирлари учун автоматик йиғишда нуқсонлар пайдо бўлиши мумкинлиги учун чегараланган қўлланишга эга. Бу усулни звенолар сони 5-10 та атрофида бўлган ўлчам занжирлари учун қўллаш иқтисодий самара беради.
Автоматик йиғишда гуруҳли ўзаро алмашинувчанлик усули (селектив йиғиш) деталларнинг жуда ҳам юқори аниқликдаги туташмаларини таъминлаш зарур бўлганда (масалан, думалаш подшипниклари) қўлланилади. Ушбу усулдан фойдаланадиган автомат жиҳозлар схемаси ўлчов-саралаш ва мажмуалаш қурилмалари ҳисобига жуда ҳам мураккаблашиб кетди.
Созлаш усули автоматик йиғишда чегараланган қўлланишга эга. Жиҳознинг схемаси ва конструкцияси созлаш ва назорат қилиш қурилмаларини киритиш ҳисобига мураккаблашиб кетади.
Тўғрилаш усулининг автоматик йиғишда қўлланиши мақсадга мувофиқ бўлмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |