28.3. Йиғиш операцияларининг вақт меъёрини аниқлаш
Йиғишнинг технологик жараёнларини белгиловчи асосий омиллар қаторига йиғиш операцияларини бажариш учун талаб қиладиган вақт киради. Йиғиш операциялари учун вақт меъёри тузилиши дастгоҳда бажариладиган ишларнинг вақт меъёрининг тузилишига ўхшаш бўлади.
Йиғиш операцияси учун донабай вақт меъёри:
1) асосий (технологик) вақт;
2) ёрдамчи вақт;
3) ишчи жойига хизмат кўрсатиш учун сарфланадиган вақт;
4) жисмоний эҳтиёж ва дам олиш учун танаффус вақтларидан иборат.
Асосий ва ёрдамчи вақтлар йиғиндиси оператив вақтни ташкил қилади. Бундан ташқари тайёрлаш-тугаллаш вақти ҳам кўзда тутилади, у қисм ёки маҳсулот партиясининг барчаси учун белгиланади ва партиядаги деталлар сонига боғлиқ бўлмайди.
Донабай ва тайёрлаш-тугаллаш вақтларининг йиғиндиси битта маҳсулот учун донабай - калькуляцияли вақтни ташкил қилади.
Оммавий ишлаб чиқаришда, агар битта жойда битта ва ўша операция такрорланса ва ишчи ҳеч қандай тайёрлов ишларини бажармаса, тайёрлаш-тугаллаш вақти ишчи вақт меъёрига кирмайди. Асосий ёрдамчи ва тайёрлаш-тугаллаш вақтлари илғор корхоналарнинг тажриба учун ўтказилган хронометраж материалларини таҳлил қилиш ва ўрганиш асосида ишлаб чиқилган меъёрий кўрсаткичлар бўйича аниқланади. Иш жойига хизмат кўрсатиш ва жисмоний эҳтиёжи учун танаффуслар вақти оператив вақтга нисбатан фоизлар нисбатида қабул қилинади.
Йиғиш ишларида иш жойига хизмат кўрсатиш вақти оператив вақтга нисбатан, тахминан 2-3% ни ташкил қилади.
Жисмоний эҳтиёжлар учун танаффуслар вақти оператив вақтнинг 2% га тенг бўлади.
Дастгоҳда бажариладиган ишларнинг вақт меъёрига ўхшаб йиғиш ишлари учун вақт меъёри қуйидаги формулалар ёрдамида аниқланади:
Минутига қисм ёки маҳсулотни йиғишда битта операцияни бажариш учун донабай вақт tдона
tдонақtaҚtёрҚt и.х.кҚtж
Минутига қисм ёки маҳсулотни йиғишда битта операцияни бажаришда оператив вақт
tonқ taҚtёр
бу ерда ta -асосий (технологик) вақт, мин; tёр-ёрдамчи вақт, мин; t и.х.к -иш жойига хизмат кўрсатиш вақти, мин; tж -дам олиш ва жисмоний эхтиёжлар учун вақт, мин.
Иш жойига хизмат кўрсатиш ва жисмоний эҳтиёжлар учун сарфланган вақтни оператив вақтга боғлиқлигини ҳисобга олиб, қуйидагича ёзиш мумкин:
tдонақtaҚtёрҚ (taҚtёр) (taҚtёр) ,
ёки
tдонақ(taҚtёр)(1Қ ),
ёки
tдонақ ton(1Қ ) ,
бу ерда -иш жойига хизмат кўрсатиш учун сарфланган вақтга тегишли бўлган оператив вақтнинг фоизи; -жисмоний эҳтиёжларга ва дам олиш учун сарфланган вақтга тегишли бўлган оператив вақтнинг фоизи.
Маҳсулотни йиғиш учун вақт сарфи
Тдонақ tдона бўлади,
бу ерда m-йиғиш операцияларининг сони.
Маҳсулот партиясини йиғишга вақт сарфи
Тnқ бўлади.
Битта маҳсулот учун донабай-калькуляцияли вақт
ТкқТдонаҚТ т-т/n
бу ерда n-партиядаги маҳсулотлар сони, Тт-т-маҳсулотнинг барча операциялари (партияга) тайёрлаш-тугаллаш вақти.
Йиғиш жараёнларини лойиҳалашда (айниқса якка тартибли, майда серияли ва серияли ишлаб чиқаришларда) йиғиш ишларини меъёрлаш, одатда, ўхшаш маҳсулотларни ишлаб чиқарадиган илғор корхоналарнинг амалий кўрсаткичлари бўйича амалга оширилади, ушбу кўрсаткичлар янада такомиллашган технологик усулларни ва ишлаб чиқаришни яхшилайдиган ташкилий шаклларни ҳисобга олган ҳолда тўғриланади. Йиғиш ишларининг вақт меъёрини янада аниқларини белгилаш алоҳида ўтиш ва усулларини алоҳида ҳисоблаш асосида амалга оширилади. Меъёрий материаллардан фойдаланиш йиғиш ишларини меъёрлашни осонлаштиради ва тезлаштиради.
Do'stlaringiz bilan baham: |