I боб. Юмалоқ чувалчанглар (nematgelminthes)- типининг умумий таснифи 3



Download 0,78 Mb.
bet1/10
Sana13.07.2022
Hajmi0,78 Mb.
#789082
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
Нематода (1)




М У Н Д А Р И Ж А

КИРИШ 2
I - боб. ЮМАЛОҚ ЧУВАЛЧАНГЛАР (NEMATGELMINTHES)- ТИПИНИНГ УМУМИЙ ТАСНИФИ 3
II- боб.НЕМАТОДАЛАР (Nematoda.)НИНГ МОРФОАНАТОМИК ТУЗИЛИШИ. 4
III БОБ. БЎРТМА НЕМАТОДАЛАР-ЎСИМЛИК ПАРАЗИТЛАРИ. 7
3.1-§. Ўзбекистонда ва чет элларда нематодаларнинг ўрганилиши. 7
3.2-§. Фитонематодаларни ажратиб олиш, фиксация қилиш ва препарат тайёрлаш методикаси 9
IV БОБ. ФИТОНЕМАТОДАЛАРНИНГ ЭКОЛОГИК-ТАКСОНОМИК ХАРАКТЕРИСТИКАСИ 13
4.1-§. Буғдой ва арпа ўсимлигида учровчи паразит фитонематодаларнинг морфометрик кўрсаткичлари: 16
4.2-§. Буғдой ўсимлигида аниқланган паразит фитонематодалар 19
4.3-§. Арпа ўсимлигининг паразит фитонематодалари 21
Турлар 22
4.4-§. Фитопаразит нематодаларга қарши кураш чора-тадбирлари. 23
ХУЛОСАЛАР 27
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ 29



КИРИШ


Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигида амалга оширилган туб ислоҳотлар натижасида ғалла етиштириш ҳажми 1 миллион тоннадан 7,8 миллион тоннага етди ва Ўзбекистон ғалла экспорт қиладиган мамлакатлар қаторидан жой олди [2]. Шу сабабли бошоқли ўсимликлар, жумладан, буғдой ва арпа ўсимлигининг ҳосилдорлигини ошириш учун уларнинг ўсиши, ривожланиши ва ҳосилдорлигига салбий таъсир қилувчи турли касалликлар, хилма-хил зараркунандаларнинг таъсирини ўрганиш билан бир қаторда, уларда паразитлик қилувчи фитонематодаларни ўрганиш нафақат илмий балки амалий аҳамият ҳам касб этади. Чунки паразит фитонематодалар қишлоқ хўжалик экинлари ҳосилини 10-15%дан 100%гача камайтириши аниқланган. Масалан, АҚШда фитонематодалар бир йилда қишлоқ хўжалигига 53 миллион доллар иқтисодий зарар келтиради. Бошоқли ўсимликлар, жумладан, буғдой ва арпа ҳосили паразит фитонематодалар таъсирида 5-8%гача камайиши аниқланган.
Барчамизга яхши маълумки, мамлакатда етиштириладиган озиқ-овқат экинларининг аҳволи, истиқболи ва турлари, улардан олинадиган ҳосилнинг мазали таъми ва фойдали хусусиятлари, уларнинг миллий иқтисодиёт ва экспортда тутадиган ўрни, биринчи навбатда, шу давлатнинг географик жойлашуви, унинг тупроқ-иқлим шароитига ва албатта шаклланган деҳқончилик маданияти ва савиясига, керак бўлса, муайян маҳсулотни етиштириш маҳоратига, бундай маҳсулотларнинг маҳаллий ва хорижий бозорларда нечоғлиқ харидоргир бўлишига боғлиқ.
Шунинг учун бошоқли ўсимликлар, жумладан, буғдой ва арпа ҳамда унинг илдизи атрофидаги тупроқда тарқалган фитонематодаларнинг турлар таркиби, биологик ва экологик хусусиятлари, тарқалиши, ўсимликни зарарлашини ўрганиш ҳамда паразит турларига қарши кураш чораларини ишлаб чиқиш мазкур ўсимликдан юқори ва сифатли ҳосил олишда амалий аҳамиятга эга.

I - боб. ЮМАЛОҚ ЧУВАЛЧАНГЛАР (NEMATGELMINTHES)- ТИПИНИНГ УМУМИЙ ТАСНИФИ


Юмалоқ чувалчанглар морфологик ва анотомик тузилишига кўра турли туман бўлиб, улар хилма хил муҳит шароитларида яшашга мослашган. Ҳозирги вақтда уларнинг 12000 дан ортиқ тури фанга маълум.
Юмалоқ чувалчангларнинг ўзига хос хусусиятлари қуйидагилардан иборат.
1. Гавдаси ипсимон ёки дуксимон бўғимларга бўлинмаган.
2. Бирламчи тана бўшлиғи пайдо бўлган (паренхима ҳўжайраларининг эмирилишидан). Бу бушлиқ доимо суюқликка тулиб туради.
3. Купчилик турлари айрим жинсли жинсий органлари содда тузилган.
4. Овқат ҳазм қилиш системасида орқа ичак вужудга келган. Анал тешиги ривожланган.
5. Айирув системаси бўлмайди ёки шаклан ўзгарган тери безларидан иборат.
6. Қон айланиш ва нафас олиш органлари системаси булмайди.
Юмалоқ чувалчанглар типи қуйидаги синфларга бўлинади.
1-синф. Ҳақиқий юмалоқ чувалчанглар ёки нематодалар.
2-синф. Қорин киприклилар.
3-синф. Киноринхлар.
4-сниф. Қилчувалчанглар.
5-синф. Оғиз айлангичлилар.
Юмалоқ чувалчанглар деб айтилишига сабаб, уларнинг гавдаси айлана-юмалоқ куринишда. Бу белги, айниқса уларнинг кундаланг кесимгида аниқ куринади.
Тарқалиши. Юмалоқ чувалчанглар. Месазоа орасида, турли хил муҳит шароитларда яшашга мослашган ҳайвонлар гуруппаси ҳисобланади. Сувли муҳитда (денгиз ва океан сувларида, чучук сувларда, лойлар орасида) тупроқлар ичида, купчилиги паразитликда яшашга мослашган (ҳайвонлар, ўсимликлар ва одамда).
II- боб.НЕМАТОДАЛАР (Nematoda.)НИНГ МОРФОАНАТОМИК ТУЗИЛИШИ.
Кенг тарқалган: сувли муҳит, тупроқлар ичида, одам, ҳайвон ва ўсимликлар организмининг турли тўқималарида (қушларнинг асосий паразитлари-демак ҳаво муҳитга ҳам мослашган) яшашга мувоффиқлашган. Бунчалик кўп тарқалишига асосий сабаб, уларнинг гавдасини қоплаб турувчи қутикула кватининг мураккаб тузилганлигидадир. Шунингдек гавдасининг шакли ва ҳаракатланиши ҳам бунга мувоффиқлашган. Нематодалар турли хил муҳит шароитларида яшашидан қатъий назар, уларнинг тузилишида умумий бирлик бор.

Download 0,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish