I боб. Юмалоқ чувалчанглар (nematgelminthes)- типининг умумий таснифи 3


-§. Буғдой ўсимлигида аниқланган паразит фитонематодалар



Download 0,78 Mb.
bet8/10
Sana13.07.2022
Hajmi0,78 Mb.
#789082
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
Нематода (1)

4.2-§. Буғдой ўсимлигида аниқланган паразит фитонематодалар


Мутахасис олимларнинг олиб борилган тадқиқотлари давомида Термиз тумани шароитида буғдой ўсимлиги ва илдиз атрофидаги тупроқда 14 тур ҳақиқий паразит фитонематодалар (Xiphinema index, Tylenchorhynchus brassicae, T. tener, Bitylenchus dubius, Merlinius bogdanovi-katjkovi, Helicotylenchus dihystera, H. erythrinae, H. pseudorobustus, Pratylenchus pratensis, P. neglectus, P. penetrans, Pratylenchoides crenicauda, Neotylenchus beljaevae, Ditylenchus dipsaci) тарқалганлиги аниқланган.


Буғдой ўсимлиги илдизи, ер устки органлари ҳамда илдиз атрофидаги тупроқда учровчи паразит нематодалар қуйидагича тақсимланди: ўсимлик илдизи атрофидаги тупроқда 14 тур, ўсимлик илдизида 12 тур, ўсимлик пояси ҳамда баргида 1 тадан турлар учраши қайд этилган (4.2.1 – жадвал).
Буғдой ўсимлигида учровчи паразит фитонематодаларнинг ўсимлик илдизи, ер устки органлари ҳамда илдиз атрофидаги тупроқда тақсимланиши
Жадвал - 4.2.1.



Турлар

Индивидлар сони

Жами:


Илдиз атрофидаги тупроқда

Илдиз

Поя

Барг




1.

Xiphinema index

3

3

-

-

6

2.

Tylenchorhynchus brassicae

213

31

-

-

244

3.

T. tener

117

45

-

-

162

4.

Bitylenchus dubius

218

135

-

-

353

5.

Merlinius bogdanovi-katjkovi

16

3

-

-

19

6.

Helicotylenchus dihystera

132

73

-

-

205

7.

H. erythrinae

13

-

-

-

13

8.

H. pseudorobustus

91

23

-

-

114

9.

Pratylenchus pratensis

239

125

-

-

364

10.

P. neglectus

93

24

-

-

117

11.

P. penetrans

54

12

-

-

66

12.

Pratylenchoides crenicauda

70

12

-

-

82

13.

Neotylenchus beljaevae

4

-

-

-

4

14.

Ditylenchus dipsaci

434

529

18

13

994

Жами:

Турлар

14

12

1

1

14

Индивидлар

1697

1015

18

13

2743

Буғдой агроценозларида аниқланган фитопаразитлар турлари туркумлар бўйича қуйидагича тақсимланади: Dorylaimida туркумига оид 1та тур (Xiphinema index), Tylenchida туркумига оид 13 та тур (Tylenchorhynchus brassicae, T. tener, Bitylenchus dubius, Merlinius bogdanovi-katjkovi, Helicotylenchus dihystera, H. erythrinae, H. pseudorobustus, Pratylenchus pratensis, P. neglectus, P. penetrans, Pratylenchoides crenicauda, Neotylenchus beljaevae, Ditylenchus dipsaci).


Буғдой агроценозларида аниқланган фитопаразитлар турлари оилалар бўйича қуйидагича тақсимланади: Xiphinemidae мансуб 1 та тур (Xiphinema index), Dolichodoridae оиласига мансуб 4 та тур (Tylenchorhynchus brassicae, T. tener, Bitylenchus dubius, Merlinius bogdanovi-katjkovi), Hoplolaimidae оиласига оид 3 та тур (Helicotylenchus dihystera, H. erythrinae, H. pseudorobustus), Pratylenchidae оиласига мансуб 4 та тур (Pratylenchus pratensis, P. neglectus, P. penetrans, Pratylenchoides crenicauda), Neotylenchidae оиласига мансуб 2 та тур (Neotylenchus beljaevae, Ditylenchus dipsaci).

4.3-§. Арпа ўсимлигининг паразит фитонематодалари


Арпа ўсимлиги ва илдиз атрофидаги тупроқда 7 тур ҳақиқий паразит фитонематодалар (Tylenchorhynchus brassicae, T. tener, Bitylenchus dubius, Pratylenchus pratensis, P. neglectus, Paratylenchus amblycephalus, Ditylenchus dipsaci) тарқалганлиги қайд этилган.


Арпа ўсимлиги илдизи, ер устки органлари ҳамда илдиз атрофидаги тупроқда учровчи паразит нематодалар қуйидагича тақсимланди: ўсимлик илдизи атрофидаги тупроқда 7 тур, ўсимлик илдизида ҳам 7 тур, ўсимлик поясида 1 та тур учраши аниқланган. (4.3.1 – жадвал).
Арпа ўсимлигида учровчи паразит фитонематодаларнинг ўсимлик илдизи, ер устки органлари ҳамда илдиз атрофидаги тупроқда тақсимланиши
Жадвал - 4.3.1.



Турлар





Индивидлар сони

Илдиз атрофида-ги тупроқда

Илдиз

Поя

Барг



Жами:

1.

Tylenchorhynchus brassicae

4

8

-

-

12

2.

T. tener

4

5

-

-

9

3.

Bitylenchus dubius

130

102

3

-

235

4.

Pratylenchus pratensis

20

7

-

-

27

5.

P. neglectus

12

5

-

-

17

6.

Paratylenchus amblycephalus

2

1

-

-

3

7.

Ditylenchus dipsaci

7

29

12

-

48

Жами:

Турлар

7

7

2

-

7

Индивидлар

186

164

17

-

367

Аниқланган паразит фитонематода турлари туркумлар бўйича қуйидагича тақсимланади: Tylenchida туркумига оид 7 та тур (Tylenchorhynchus brassicae, T. tener, Bitylenchus dubius, Pratylenchus pratensis, P. neglectus, Paratylenchus amblycephalus, Ditylenchus dipsaci).


Кузатилган арпа ўсимлигида аниқланган фитопаразитлар турлари оилалар бўйича қуйидагича тақсимланади: Dolichodoridae оиласига мансуб 3та тур (Tylenchorhynchus brassicae, T. tener, Bitylenchus dubius), Pratylenchidae оиласига мансуб 3 та тур (Pratylenchus pratensis, P. neglectus, P. amblycephalus), Neotylenchidae оиласига мансуб 1 та тур (Ditylenchus dipsaci).

Тадқиқот давомида паразитлар популяция зичлиги кам бўлганлиги сабабли кузатилган ўсимликларда етказилиши мумкин бўлган зарарлар сезиларсиз. Бироқ уларнинг зич популяцияда қайд этилиши ҳосилдорликка сезиларли таъсир этиши мумкин.


4.4-§. Фитопаразит нематодаларга қарши кураш чора-тадбирлари.


Ўзбекистонда бўртма нематодалари 250 турдан ортиқ маданий, манзарали ва бегона ҳамда ёввойи ўсимликларда паразитлик қилиши аниқланган. Бўртма нематодалари ўсимликка жуда катта зарар келтиради. Инвазион ичинкаларининг ўсимликни шикастлаб зарарлашидан кўра, кимёвий таъсир кўрсатиб зарарлаши кучлироқ бўлади, чунки ўсимликнинг марказий паренхимасига жойлашиб олган личинка ўзининг ҳазм безларидан суюқлик чиқариб, унинг таркибига озиқани еритувчи ферментлар бўлиб, уларнинг таъсирида углеводлар ва оқсиллар парчаланиб, суюқ ҳолга келади. Нематода ўрнашиб олган илдиз қисмидаги ҳужайраларнинг шиддат билан бўлиниши, ҳужайраларнинг бир қисмини пўстини ериб кетиши сабабли кўп ядроли гигант ҳужайраларнинг пайдо бўлишини кузатиш мумкин. Оқибатда нематодалар ўрнашиб олган илдиз қисми йўғонлашиб, бўртма ҳосил қилади. Ҳосил бўлган бўртмалар орқали ушбу ўсимликда мелойдогиноз касаллиги пайдо бўлганлигини билиш мумкин. Бўртмалар дастлаб 1-2 мм катталикда, касалликнинг зўрайиши оқибатида бўртмалар нўхотдек, ҳатто ёнғоқдек шишлар пайдо бўлишини кўриш мумкин.


Мелойдогеноз касаллиги нафақат илдиз системаси, балки ўсимликнинг ер усти вегетатив ва генератив аъзоларига ҳам салбий таъсир этади. Касаллик белгиларига яна ўсимликни бўйининг паст бўлиб қолиши, мевасининг муддатидан олдин пишиши, баъзан барглари сўлиб, ҳатто ўсимликни қуриб қолиши ҳам кузатилади.
Паразит фитонематодаларга қарши курашнинг агротехник усули чора-тадбирлари қаторига ўғитлаш, алмашлаб экиш, ўсимлиларнинг экиш ёки ўтказиш муддатлари, бегона ўтларнинг йўқотиш, тез касалликга чалинувчиларнинг ўрнига чидамли нав ва тур экинларининг алмаштириш кабилар киради.
Ўғитлаш. Aдабиётларда паразит нематодаларга меъёрида ёки ортиқча миқдорда ўгит бериш орқали курашнинг имкониятлари ёритилган. ҳозир маълум бўлишича, ўғитлар ҳақиқатдан ҳам нематодаларга тўғридан-тўғри таъсир кўрсатади. Ўғитларнинг асосий аҳамияти шундаки, ўсимликларнинг ўсишига яхши таъсир этади ва шу йўл билан ўсимликларнинг ҳосилдорлигини оширади. Бунинг натижасида нематодалар томонидан етказилган зарар қатор йиллар давомида сезиларсиз бўлиб, бунда паразитларнинг сони тупроқда кескин ошиб кетиши мумкин. Россиянинг Пернуский тумани Синди шаҳарчаси яқинидаги торфли тупроқли ерларига кўп ўғит берилган майдонларида паразит фитонематодалар сонининг кескин ошиши ва картошканинг нормал меъёрда ҳосил бериши кузатилган. Бу ўсимликларнинг ризосфера тупроғининг 1 кг миқдорида 2900 тагача картошка нематодаларининг цисталари саналган.
Табиий ўтлоқли ассоциацияларда фосфор-калийли (ПК), азот-фосфор-калийли (ПКН) ўғитлар ва бу моддаларнинг гўнг билан аралашмалари солинганда ўсимликларда пояларнинг сонининг олиниши ҳисобига ўт қоплами қалинлашган. Бу ўз навбатида тор доирага мослашган паразит нематодаларнинг сони ошишига олиб келган.
Таҳлиллар кўрсатишича, ўғит солинмаган ўтлоқли майдонларда бўртма нематодалар популяциясининг зичлиги сезиларсиз бўлиб, 20х20 см2 майдонда бу нематода кичикроқ бирорта галласи аниқланмаган. Бир неча йил давомида ўғит солиш натижасида ўсимлик поясининг нематода билан зарарланиши кескин ошган. Мутахассисларнинг ҳисоб-китобларига қараганда айрим ҳолларда ҳўжайин – ўсимликларнинг ярмидан кўпи нематодалар билан зарарланганлиги аниқланган.
Ортиқча ўғит солинган майдонларда ўсимликлар ўсишини тезлашувини кўрсатадиган мисоллар зарарланган ўчоқларда паразитлар сонининг кескин ошишини ҳам тасдиқлайди. Шунинг учун нематодали ўчоқларда ортиқча ўғит бериш орқали юқори ҳосил олиш йўли бу ҳолатдан чиқиш имконини бермайди. Энг аввало бу майдонларда паразит бўлмаганда янада кўпроқ ҳосил олиш мумкин бўлишини ҳисобга олиш керак. Минерал ўғитларнинг ишлатиладиган айрим мамлакатларда калций-цианамид нематоцидлик хусусияти маълум бўлди. Белгиядаги кузатишларга кўра 12 с/га миқдорда бу ўғит ишлатилганда тупроқда Pratylenchus авлоди вакиллари 30 % га, Paratylaenchus 60 % га, Hoplolaimus 75 % га камайганлиги аниқланган.
Циста ҳосил қилувчи нематодалар масалан, картошка нематодаларига қарши калций цианамиднин ишлатилиши ижобий натижа бермаган. Aзотли, калийли ва фосфорли ўғитларнинг нормадаги дозалари нематодалар сонига салбий таъсир кўрсатмайди. Ишқорли тупроқларда паразит нематодалар сони ўғитлар таъсирида камаймайди. Паразитлар сонининг камайишини ҳаддан ортиқ оҳакланиши яъни тупроққа оҳак ёки ишқорий реакцияга эга бирикмалар солинганда кузатилади.
Тупроққа органик ўғитларни солиш доимо паразит нематодалар сонининг камайишига олиб келган. Органик ўғитлар тупроқ структурасини яхшилашда , унда фаол микробиологик жараёнларни ривожланишига замин яратади. Турли муаллифлар гўнг, компост ва яшил ўғитларни қўллаши циста ҳосил қилувчи нематодаларнинг сонининг камайишига ижобий таъсир этиши ҳақидаги маълумотларни беришган.
Aлмашлаб экиш. Монокултураларнинг етиштириш шароитида (бир майдонда бир неча йил давомида бир тур ўсимликларни етиштириш) паразит нематодалар билан зарарланиши ўта кучли бўлади. Шимол бўртма нематодаси Meloidogyne hapla билан зарарланган майдонларда 2 йил давомида сабзи етиштирилган. Бу ўсимликни 2-йили йтиштирилганда ҳар бир ўсимлик нематодалар билан зарарланиши 2,5 барабарга ошган. Бир ўсимликка биттадан ортиқ бўртма нематодаси тўғри келадиган майдонларда ҳам уч баробарга ошган. Биринчи йили 45-50 % , иккинчи йили 70-80 % ҳосил нобуд бўлган.
Тажрибалар кўрсатишича чидамли ўсимликлар тупроқда картошка нематодасини камайтган. Турли хил бир йиллик экинларни етиштиришда тупроқда картошка нематодаларини сонини қуйидагича камайгани кузатилган: нўхат ёки айиқтовон 59,4 %, эспарсет 52,1 %, жавдар 42 %, хашаки лавлаги 41,4 %, маккажўхори 38,3 %, арпа 34 %, кузги буғдой 28,4 %. Aммо картошка нематодаси билан зарарланган тупроқларда 5 йил давомида экинлар экилганда ҳам дала тўлиқ паразитлардан ҳоли бўлмаган. Тажрибаларнинг охирига бориб, ҳаётчан систалар сони 10,2 % ташкил этган. Икки йил давомида чидамли экинлар экилган далалардаги картошкадан назоратдаги далага нисбатан 144 % кўп ҳосил олинган. Лавлаги нематодаси Heterodera schachtir лавлагида ташқари бошқа эинларни (карам) ҳам зарарлайди. Нематодалар билан зарарланган майдонларда қайта экиш ўтказилганда ҳосил жуда паст бўлади. Қумли тупроқларда шимол бўртма нематодаси шивит, сабзи ва қулупнайга кучли зарар етказади. Pratylenchus уруғи эса илдиз ички паразитлари бўлиб, ҳўжайин –паразит муносабатлари кам ўрганилган. Aниқланишича, дуккадошлар ва раънодошлар оиласига мансуб ўсимликлар ўсган жойининг тупроқларида P.penetrans, ғалладошлар ўсган тупроқларда эса P. crenatus турларини тез ва кўп миқдорда тўпланишига замин яратган. Тупроқда юқорида келтирилган паразитларнинг популяцияларини кўпайиб кетишини олдини олиш учун алмашлаб экишни жорий қилиш керак. Карамдошлар ва картошкада P.crenatus сонини кескин камайтиради. Қизил себаргани поя нематодасига қарши курашда бу тур экинлар 8-10 йил мобайнида зарарланган майдонларга экмаслик тавсия этилади.


Download 0,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish