Қумлар деб таркибида майда заррачалар 10% дан кўп бўлмаган ва тупроқ ҳосил бўлиш жараёнлари суст ривожланишни тавсифлайдиган кичик минерал заррачаларнинг ялпи тўпламига айтилади.
Умумий майдони 19,266 млн км2, қуруқликнинг 11% қисмини ташкил этади.
№
Жойлашган ўрни
Майдони, минг км2
Денгиз сатҳидан баландлиги, м
Абсолют максимум, 0С
Абсолют минимум, 0С
Ёғингарчилик миқдори, мм
1
Марказий Осиё ва Қозоғистон
1000
50-660
40-50
-32-45
70-300
2
Олд Осиё
1841
800-3100
30-45
-20-40
50-300
3
Эрон
175
200-1500
42-45
-10-19
50-100
4
Арабистон ярим ороли ва яқин Шарқ
897
100-1000
45-54
-5-11
25-300
5
Шимолий Африка
1896
100-1000
53-59
-2-5
25-200
6
Жанубий Африка
870
200-1000
40-44
-4-11
2-500
7
Индонезия Ярим ороли
326
100-450
48-49
-1-2
50-500
8
Шимолий Америка
1521
100-1800
41-57
-4-14
45-300
9
Жанубий Америка
490
300-2500
30-40
-15-21
10-200
10
Австралия
1250
0-700
44-50
+2-6
100-250
МДҲ ҳудудида қумлоқ ерлар 240 млн гектарни ташкил этади. Шулардан 50%дан ортиғи ўртача намлик минтақаларига тўғри келади. Қурғоқчилик ҳудудларда қумлар 83 млн га ташкил этади ва асосан Марказий Осиё ва Қозоғистон худудига тўғри келади. Шулардан 72 млн гектар Осиё минтақасига ва қолган қисми Европа минтақасига тўғри келади. Хусусан қумлар эгаллаган майдон 78 млн. гектарни ташкил этади. Улардан 12 млн. гектар кўчувчи қумларга тўғри келади.
Марказий Осиё чўллари ер шари чўлларининг шимолида жойлашган бўлиб лойқали, тошли, гипсли ва қумли чўлларга бўлинади. Улар Марказий Осиё ва Қозоғистон ҳудудининг 40% майдонини ташкил этади. Шулардан қумли чўлларга 18% и тегишли.
Қорақумлар- 400 минг км2 майдонни яъни Турманистон худудининг 88%ни эгаллайди.
Қизилқумлар – 250 минг км2 яъни 70% Ўзбекистон худудининг майдонини ташкил этади.
Қизилқумнинг шимолий қисми яъни 200 минг км2 майдон Қозоғистонда жойлашган. Қизилқумнинг шимолий чегараси Сирдарё, жанубий чегараси Амударё, ғарбда, Орол денгизи, шарқда Зарафшон водийси билан чегараланган.
Фарғона водийси қумлари. Фарғона водийсидаги энг йирик қум массиви Қорақолпоқ, Қайроқчи-қум ва Сирдарёнинг чап қирғоғида жойлашган қумлар киради.
Қумлар тоғ жинсларининг парчаланиши натижасида пайдо бўлади. Парчаланган жойларда пайдо бўлган қумларга элювиал ёки биринчи пайдо бўлган қумлар дейилади.
Делювиал қумлар эса улар тоғ қияликларидан ёққан ёмғир ва эриган қор сувларида оқиб, тоғ олди текисликларида ўрнашиб қолган қумлардир. Кўпчилик қумлар музланиш натижасида пайдо бўлган. Қумлар кўчишига асосий сабаб дарёлар ҳисобланади. Сувдан озод бўлган денгиз тагидаги қумларга - денгиз қумлари дейилади.