I боб. Олий таълим муассасаларида жисмонии



Download 138,05 Kb.
bet11/21
Sana21.02.2022
Hajmi138,05 Kb.
#74675
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   21
Bog'liq
BMI

Аксиологик унсур шундай намоён бўладики, у жисмоний маданиятнинг
мақбул барқарор қадр-қимматларидан иборат бўлади. Талаба бу қадр-
қимматларни ўзлаштириш давомида уларни субъективлаштиради. Талаба
томонидан бу қадр-қимматларни қабул қилиш ва ўзлаштириш унинг шахс
бойлиги, ривожланиши, умуммаданий тафаккури ва онги, жисмоний маданият соҳасидаги фаолияти тажрибаси билан аниқланади. Жисмонан тарбияланиш кенгли жараёнида талаба ҳаётий ва касбий жиҳатдан аҳамиятга эга деб билган томонларни долзарблаштиради (Булар мақсад қиймати, илмий қиймати, муносабат қиймати, сифат қиймати, маблағ қиймати). Талабада қадр-қимматларни танлаш ва ўзлаштириш шунчалик самарали бўлади.
Операционал унсур турли масалалар ечими орқали кўриб чиқилади.
Бундай масалалар (аналитик рефлексив, конструктив-прогностик, ташкилий
фаолият, баҳолаш ахборот ва коррекцион-бетошқарув) субъект олдига
қўйилади. Операционал унсурни эгаллаш жараёни шахс эҳтиёжлари ва унинг
олдидаги объектив масала ва мақсадлар қарама-қаршилиги ечимига
боғлиқдир. Шунингдек, аввалдан одатий бўлган ҳаёт фаолияти шаклларига
ўзгартириш киритиш, янги ўзлаштирилган билим, малака ва сифатларга ҳамда уларни турли фаолиятлар жараёнида қўллаш заруриятига ҳам.
Шахсий-ижодий унсур шу нарсага боғлиқки, ўзини шахс деб англаган,
онги ривожланган талаба уни қўллай олади. Жисмоний маданият-спорт
фаолиятининг янгиликлар билан боғлиқ бўлган ижодий жиҳати шахснинг
идрок этиш, ҳиссий, иродавий, мавзувий соҳаларнинг ўзлаштириш билан
боғлиқдир (89; 58-б.]. Унинг шахсий аҳамияти етарли даражадаги фаолликни-бошқарувчилик қобилиятини, ҳосил бўлган вазиятда ўзини тута билиш ва бошқара олишни талаб қилади. Ўзини бошқара олишни билиш шахс иродасининг намоён бўлиши сифатида унинг қуйидаги фазилатларни очио беради. Булар ташаббускорлик, мустақиллик, масъулиятлилик ва бошқ.
Шунинг учун талабанинг ижодий шахсини онги, қобилиятлар, салоҳиятлар,
ирода ва фаолиятининг ўзаро таъсирида намоён бўладиган “инварианти”
сифатида кўриб чиқиш мумкин (40; 592-б.].
Шахсга йўналтирилган парадигмага ўтишнинг шахсни ривожланишига
таъсир этувчи фақат фаолият эмас, балки инсоннинг ўзидир, чунки унинг
кўпинча ўзи англамайдиган рефлексиз жараёнларига боғлиқдир.
Жумладан И.Г. Сафроновани тадқиқотларида индивидуаллаштириш
стили инсон хулқ-атворнинг бир қисми тан олинади [114; 24-б.].
Шу билан бирга ўрганилаётган муаммойимиз доирасида таълимнинг
индивидуаллаштириш ишлари назарий ва амалиётда тўлиқ ўрганилмоқда.
Ёш авлод жисмоний маданияти шаклланиши технологияларини
ўзлаштириш жисмоний маданият қадр-қимматларига асосий ёндашув
томонидан кўриб чиқилади [90; 25-б.]. Шахс жисмоний маданиятини
тарбиялаш деганда нафақат инсон жисмоний имкониятларига фаол таъсир
кўрсатиш, энг аввало унинг ҳиссиётлари ва онги, руҳияти ва салоҳиятига
таъсир кўрсатиш тушунилади.
Ҳозирги замон жамиятида жисмоний маданиятининг илмий-техник ва
назарий имкониятлари ва маълум инсонлар томонидан уни ўзлаштириш
даражаси ўртасида зиддиятлар пайдо бўлади. Бу номутаносибликни енгишни фақатгина инсонларни мақсадли йўналтирилган жисмоний маданият
билимлари билан бойитиш шароитида (китоблар, журналлар, телевидение,
радио, кўргазмали ва маърузали тадқиқот йўли билан), соғлом турмуш тарзини шакллантириш жараёнини ахборотлар тизими билан таъминлаш орқали амалга ошириш мумкин (143; 6-8-б.].
Инсоннинг маданий ривожланиши давомида ўзлаштирган ҳаракат
тизими жараёнини ривожлантириш тажрибаси ҳаракат қийматининг асоси
сифатида кўриб чиқилади. Айнан мукаммал ҳаракатланиш тарзи инсоннинг
ҳаракат имкониятлари ва кўникмаларини самарали томонга ижодии
йўналтиришга хизмат қилади. Бундай қадр-қимматларни ўзлаштиришга
ёндашишнинг ўзига хослиги унинг ҳаракатли ва спорт фаолиятининг онгли
қўлланилишига йўналтирилганлиги ва уларни соғлом турмуш тарзини
ташкилланишига қўллашдадир [38; 218-б.].
Айнан шу ерда инсонлар томонидан танлаган жисмоний маданият-спорт
фаолиятида улар қобилиятларининг намоён бўлиш ва ривожланишини
таъминлайдиган индивидуаллаштириш ва дифферециялаш шароитида шахсий жисмоний фаолликни ташкиллатириш шакл ва воситаларининг индивид томонидан танлаш тушунилади.
Бундан ташқари, мазмуннинг ўзгарувчанлиги ва шаклнинг хилма-
хиллиги инсоннинг жисмоний фаоллигини ташкиллаштиришга имкон беради. Ўз-ўзини жисмонан тарбиялаш, ўз-ўзини ривожлантириш ва индивиднинг ўз- ўзини намоён қилиш шарти шуни кўрсатдики, ҳамма учун ягона бўлган ўқув дастури ҳар бир шуғулланувчи учун мутлақо бесамар бўлиши мумкин. Шу билан биргаликда жисмоний тарбия восита ва услублар кўллами шу қадар кенгки, бу ҳар бир инсоннинг индивидуал хусусиятларига мос восита ва услубларни қўллаш учун қарор қабул қилиш имконини яратади. Бироқ шуни ёдда тутиш зарурки, шуғулланувчининг ўзининг спорт соҳасидаги уринишлари даражаси, индивидуал қобилиятлари мутаносиблиги ва мақбул жисмоний юкламалар қўллаш зарур [22; 27-34-б.].
Профессор Л.И. Лубышеванинг фикрига кўра, жисмоний маданият
қуйидаги асосий ҳолатларга асосланган бўлиши лозим:
♦ бутун педагогик тизимни инсоннинг индивидуаллаштиришни
ҳисобга олишга йўналтирилган тарбия жараёнини инсонпарварлаштириш,
унинг мустақиллигини ривожлантириш, соғлом турмуш тарзини (CT) шахс
манфаати йўлида қатнаштириш ва унинг озодлигини шаксиз ҳурмат қилиш
заруратига;
♦ тарбия жараёнини ҳамкорлик педагогикасига ўтиш мақсадида
либераллаштиришда, ҳар бир шахснинг имкониятларини ўрганиш, жисмоний
маданият қадр-қимматларини такомиллаштириш воситаси, шакл ва
услубларини эркин танлов йўли билан татбиқ этиш ва кўпайтириш;
♦ педагогларнинг новаторлиги ва ижодий изланишларининг шарти
бўлган таълим-тарбиянинг ўзгарувчан услубини қўллаш асосидаги кўп
вариантли педогогик жараённинг динамик ўзгартирилиши сифатидаги
жисмоний маданият мазмунининг узлуксиз ривожланишига;
♦ шахс жисмоний маданиятини шакллантириш интеллектуал- лаштиришга, чунки фақатгина билим ва жисмоний маданият
қадр-қимматларини ўзлаштириш йўллари ҳақидаги ахборотларнинг аниқ
ҳажми асосидаги ўз-ўзини жисмонан такомиллаштиришнинг индивидуал
мақбул шакл, услуб ва йўналишларини танлашнинг реал эркинлигини амалга
ошириш мумкин;
♦ маълум бир дунёқарашни шакллантиришга, аниқ ишонч ва
инсоннинг маданий қадр-қимматларини ўзлаштиришга, далиллар асосидаги
эҳтиёжлар кўлами ривожига ва соғлом турмуш услубининг ўз-ўзидан
ташкиллаштиради [89; 58-б.].
♦ Шундай қилиб, жисмоний маданият мутахассиснинг таълим тизимида алоҳида ўрин тутмоғи даркор. Мутахассисларни тайёрлаш жараёнида, саломатликни шакллантиришда, жисмоний жиҳатларни, касбий маҳоратни ва кўникмаларни ривожлантиришда жисмоний маданиЯТНИНГ муҳимлигини англаш буни талабаrа, келажакда эса мутахассиснинг ўз “Мен”га қўллашга шахс бўлиб етишишига имкон яратади.

Download 138,05 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish