I боб. Олий таълим муассасаларида жисмонии



Download 138,05 Kb.
bet13/21
Sana21.02.2022
Hajmi138,05 Kb.
#74675
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   21
Bog'liq
BMI

Физиолог Н.В. Веденский шу нарсани кўрсатадики, ҳар бир ёшда
меъёрий шароитда юксак қобилияти ҳамда истеъдод захираси яширган
бўлади. Одатда, ҳаёт давомида уларнинг бир қисмигина ўз истеъдодларини
намоён этадилар, холос. Муҳим савол шундан иборатки, бизнинг
организмимизга жойланган кучларнинг бой захирасини имкон қадар қандай
қилиб қўллаш мумкин. Келтирилган маълумотларга кўра, инсонни ақлий ва
жисмоний имкониятларини тўла қонли қўлланилмаслиги муаммосини
замонавий илм-фан нуқтаи назардан кўриб чиқиб, тўхтатувчи омил сифатида
биз деярли доимо ҳаракат фаоллиги тақчиллигини тан оламиз (42; 272-б.].
Жисмоний маданият ва спорт фаолиятининг амалий аҳамияти, ўқув
жараёнидаги касбий тайёргарлик ўрнида, жисмоний машқларнинг инсон
организмининг муҳим функцияларига таъсир кўрсатиш имкониятларининг
катталигидан иборатдир.
Ақлий фаолият самарадорлигининг фаолликка боғлиқлигини
исботловчи тадқиқотлари Қизиқиш уйғотади. Муаллифлар меъёрлаштирилган юклама пайтида (50 см ли курсига сакраб чиқиш ва ундан сакраб тушиш) шу нарсани аниқладиларки, 2 ва 5 дақиқали жисмоний юкламани бажаргандан сўнг арифметик ҳисобларни амалга ошириш тезлиги ортади. Бу юклама вақтини узайтириш ёки уни бажармаслик ақлий меҳнатга бўлган лаёқатни ёмонлаштиради [41; 13-20-б.].
Жисмоний ва ақлий меҳнат билан шуғулланувчи турли касбдаги
инсонларнинг ишлаб чиқариш фаолиятига махсус жисмоний машқларни
татбиқ этиш, уларнинг меҳнатга бўлган лаёқатини оширади [41; 13-20-б., 45;
59-62-б., 100; 18-21-б.].
Ҳаракат фаоллигининг турли шакллари ақлий меҳнат лаёқатига турлича таъсири ҳамда у ёки бу вазифа, кўникмани бажаришга бўлган мойилликни кўрсатади. Муҳим жиҳатларга эътибор шундаки, жисмоний фаоллик фақатгина энг мақбул бўлгандагина ижодий фаолликка ижобий таъсир кўрсатади, ҳаддан ортиқ бўлганда эмас. Ҳаддан ортиқ жисмоний зўриқишлар фаолиятнинг ақлий соҳасига таъсир қилади: янги ахборотни қабул қилиш даражаси сусаяди, хотира аввалги ҳодисалар билан тўлади, шу жумладан ҳаракат кўникмаси ёмонлашади [41; 13-20-б.].
Ақлий меҳнатга бўлган лаёқат, одатда, умумий чарчоққа, аниқроғи,
марказий нерв тизими (МНТ)нинг толиқишига боғлиқ бўлган диққатнинг
жалб қилиниш даражасини акс эттирувчи баъзи психологик тестлар бўйича
синовдан ўтказилади. Инсон мақбул ўзгаришга эга бўлгандагина, барча
текширув тестларини муваффақиятли бажаради. Ута юқори ёки суст қўзғалиш тестлар ечилиш самарасида намоён бўлади [42; 272-б.].
Юқорида кўрсатилган муаллифнинг “Машқ меҳнатга лаёқат, тикланиш”
китобида ақлий фаолиятни таҳлил қилишда спорт фаолиятига айнан ўхшаш
фаолиятдан, яъни бунда нафақат содда жисмоний фаолликнинг бир бўлаги,
балки мураккаб координацияни ҳам шунингдек, тафаккур элементи (барча
ўйинлар) ва аниқки, намоён бўлган эмоционал омил иштирок этади. Ҳар хил
спорт турларидаги юкламалар хусусиятларини ўрганиш асосида муаллиф
шундай хулосага келади: юклама ҳажми (иш кўлами)нинг мақбул меъёрида
машқларнинг тур ва шаклига боғлиқ бўлмаган ҳолда юкламанинг
ривожлантирувчи тезлиги энг юқори кўрсаткичнинг ўртача 70-72% ни ташкил қилади. Лекин тезликка босқичли ошириш 80-90 ва 10% гача етиши шарт. Юкламанинг тезлик даражасини 60% дан паст кўрсаткичда бажариш, бу узоқ давом этмаса, сифатли ривожлантиришга олиб келмайди. Энг яхши ҳолатда бундай юкламалар барқарорлаштирувчи таъсир кўрсатади. Организмда меъёр ҳолатини сақлайди.
Шундай қилиб, ақлий меҳнатдаги ўзгаришлар кўп ҳолларда жисмоний
фаолият кўрсаткичлари билан мос келади, лекин вегетатив комплекс, модда
алмашинуви, гармонал таъминот, шунингдек катаболизм даражаси анча паст.
бўлади. Ақлий фаолият вақтида фақатгина яққол кўринувчи эмоционал
кўзғолиш ҳолатидагина инсон организми ҳар хил функция ва тизимларида
деярли ўхшаш бўлган ўзгаришлар кузатилади, худди жисмоний меҳнат ёки
спорт билан шуғулланувчиларда кузатилганидек.
Келтирилган маълумотига кўра, Жан Вильям Фриц Пиаже мактаби
атроф-муҳитга мослашувини икки турга ажратади: идрок ва қабул қилиш
атроф муҳит ва меҳнат фаолиятига мослашувни ўрганиб чиқиб, ўқув бўлимида талабаларнинг (курашчи спортчиларнинг) спорт машғулотларини
электрокардиограмма бўйича бошқариш услубини таклиф қилади [58; 40-б.].
Талаба ёшлар соғлиқ даражасининг пастлиги ва ҳаракат фаоллигининг
қониқарсизлиги ҳар ерда учрайдиган ҳолатки, бу нарса жисмоний маданият
мутахассислари, тиббиёт ходимлари, педагоглар ва психологлар эътиборини
ўзига жалб этади. Улар ўсмир йигит ва қизлардаги ҲФ тақчиллиги ва СТТни
шакллантиришнинг умидли услубларини топишга интиладилар (40; 592-б.].
Талабалар учун ишлаб чиқарилган жисмоний тайёргарликнинг ягона
давлат дастури педагогика олий таълим муассасаларидаги талабалар ҳФ
тақчиллигига ечим бўла олмайди, чунки улардаги жисмоний ривожланиш паст даражада ва тайёргарлик ҳам етарли эмас [148; 26-б.].
В.И. Козлов ўз изланишларида педагогика олий таълим муассасаларида
ўқиш давомида талабалар ҲФ тақчиллиги жараёнини миқдорий жиҳатдан
баҳолашга ҳаракат қилган. Бу соҳадаги изланишлар шу нарсага асосланганки,
сурункали эмоционал ва ақлий юклама ва зўриқишлар билан кечувчи ўкиш
жараёни ҲФ тақчиллиги шароитида ўтади. Бу ўз навбатида талабаларнинг
ўқув жараёнига мослашув жараёнини секинлаштиради, шунингдек, руҳий-
асабий узилишлар ва юрак қон-томир ва бошқа тизимлардаги нохушликларни келтириб чиқаради. Олим яна шу нарсани аниқлашга эришдики, педагогика олий таълим муассасаларида бутун ўқиш мобайнида талабаларда жисмоний ривожланишнинг, ҳаракат ва функционал тайёргарликнинг жуда паст даражаси белгиланган. 18 ёшдан 23 ёшгача бўлган даврда аниқландики, улар организмнинг морфофункционал ривожланиши давом этиш ўрнига ўзига хос тарзда кўрсаткичлари пасая боради. Одатий давлат дастури бўйича бўладиган жисмоний маданият машғулотлари жараёнида кўрсаткичларнинг оз миқдордаги ва тўла тасдиқланмаган ўсиши аниқланган [78; 23-б.].
Бу ҳол педагогика олий таълим муассасаларида ўқиш даврида ушбу
дастурнинг соғломлаштирув жиҳатдан самараси йўқлигидан гувоҳлик беради. Аниқланган маълумотлар шундай гувоҳлик берадики, талабалар босқичдан-босқичга ўтган сари органзмнинг мослашув имкониятлари пасайиши авж ола боради.
Касбий тайёргарликда жисмоний маданият воситаларини қўллаш
масаласи [102; 57-61-б.] ишида кўрсатилган. Муаллиф жисмоний маданият
факультети талабалари ҲФнинг мақбул даражасини уларни жисмоний
маданият ўқитувчилари касби бўйича тайёргарлигини рационал
режалаштириш учун қўллайди. Қисман ақлий меҳнатга лаёқат
компонентларини ўрганиш учун каректор тестлари (В.Я. Анфимов
жадваллари).
Талабаларнинг спорт тайёргарлиги даражасига боғлиқ тарзда ҲФ ва
академик ўзгаришларнинг нисбати аниқланган. Жисмоний маданият
факультети талабаларига вақтидан унумли фойдаланиши ҳамда унинг унумли томонлари ҳақида аниқ тушунча берадиган янги жадвал таклиф этилади. Муаллиф ўзлаштиришнинг талабалар ҲФнинг “ташкилий” ҳажмига
боғлиқлигини таъкидлайди. Шунга кўра кичик ҳажмдагига (юқори
босқичларда) қараганда катта ҳажмда (қуйи босқичларда) ўзлаштириш
пастроқдир. Бошқа тарафдан шу нарса белгиланадики, ўзлаштириш ўқув
жараёнининг интеграл кўрсаткичи сифатида турли омилларга, масалан, кун
тартибини режалаштириш ва шу кабиларга боғлиқ бўлиши мумкин. Уртача
ҳажмдаги Ҳфга эга бўлган талабаларнинг энг яхши ўзлаштириши ўқув

Download 138,05 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish