I боб. Олий таълим муассасаларида жисмонии


§ Ўқув жараёнида талабаларнинг ҳаракат фаоллигини



Download 138,05 Kb.
bet12/21
Sana21.02.2022
Hajmi138,05 Kb.
#74675
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   21
Bog'liq
BMI

1.3.§ Ўқув жараёнида талабаларнинг ҳаракат фаоллигини
индивидуаллаштиришнинг имкониятлари
Инсоннинг соғлиги ва ишга бўлган лаёқатига таъсир кўрсатувчи
омилларнинг мураккаб тизимида ҳаракат фаоллиги (ХФ) салмоқли ўрин
тутади. Бу атама сутка давомида инсон томонидан бажариладиган бир қанча
ҳаракатларни англатади [69; 16-б.]. Айнан шу тушунчага жисмоний маданият
ва спорт билан шуғулланиш даврида жамоат ишлаб чиқариш фаолиятида, дам олишда бажариладиган ҳаракатларнинг турли-туманлиги ҳам киради [120; 29-36-б.].
Изланишлар шуни кўрсатадики, инсон саломатлигини тўртта асосий
омил таъминлайди: тўғри овқатланиш, ҳаракат фаоллиги, чиниқиш, руҳий
чидамлик [33; 54-60-б.].
Усаётган организм ўзида ҳаракатга биологик эҳтиёжни сезади. Бундай
эҳтиёжини қондириш-ҳаётий фоллигининг асосий шарти. Ҳаракат
фаоллигининг етишмаслиги натижасида эса мушак аппарати ва бутун
организм худди “тўла юкланмагандек” бўлади.
Бу ўсиб келаётган инсон саломатлигига салбий таъсир кўрсатувчи
Омилга айланади. Ҳаракатдан тийилиш бевосита ёки билвосита юрак-қон
томир ва нафас олиш тизими, ички секреция безлари фаолияти, организмнинг атроф-муҳит ташқи зарарли омилларига қарши курашишнинг ривожланишида акс этади [120; 29-36-б.].
Болалардаги сурункали ҳаракат фаоллиги тақчиллиги уларнинг меъёрий
жисмонан ривожланишини тўхтатади, соғлигига хавф солади. Мактаб
ёшидаги болаларнинг 10% хавфли гуруҳини ташкил этади. Уларда 18 ёшдан
кейин қуйидаги касалликлар намоён бўла бошлайди: қандли диабед,
гипертония (қон босимининг кўтарилиши), атеросклероз. Олимларнинг
гувоҳлик беришича, ҳаракат фаоллиги суст бўлган болаларда умумий
иммунитетнинг пасайиши оқибатида касалланиш даражаси юқори бўлади. Бу
эса, ўз навбатида, инсон организмининг эрта қаришига, меҳнатга бўлган
лаёқатнинг йўқолишига олиб келади [33; 54-60-б.].
Инсон организмини ҳаётнинг ҳар бир босқичида ташқи муҳит билан ,
доимий алоқада бўлган морфологик ва функционал тузилишга эга бўлган
яхлитлик сифатида кўриб чиқиш зарур. Инсоннинг шаклланиши эволюцион
ривожланишнинг ҳар бир босқичида фаол мушак фаолияти билан узвий
алоқада кечган. Ҳаракат фаоллигини организм ривожланишида етакчи омил
сифатида кўрсатилиши тасодиф эмас деб ҳисобланади. Ҳаракат бу ҳает
аломати, ҳаётий фаолият ва юриш, туриш асоси ва шу билан бирга, унинг
ривожланишининг бошланиши шакллантирувчи ҳамдир.
Ҳаракат фаолияти баркамол организмнинг сақланиши учун реал асосни
ва тирик материя мавжудлигининг асосий биологик қонунларидан бири
бўлган унинг муҳитини яратади. Мушаклар ҳаракати ҳар хил ички ва ташқи
таъсир кучлари асосида ҳосил бўлади. Бу мушак қисқаришлари бутун
организмнинг ҳаракатланишига ёрдам беради. Мушак фаолияти организмнинг функционал тизимининг ҳар хил фаолиятига, модда алмашинувига кучли таъсир ўтказувчи манбаи ҳисобланади, инсон организмини ўзи бошқаришига сабаб бўлади, ҳаётий фаолиятининг меъёрида бўлишига ёрдам беради [104;122-125-6., 152; 31-35-6., 154; 45-47-6).
Жисмоний фаолият (ҳаракат фаоллиги) муҳитнинг адаптоген омиллари
ичида алоҳида ўрин тутади. Инсон яшаш муҳити ва фаолиятидаги адаптоген
омиллар (ҳаво ҳарорати, намлик, радиация даражаси, барометрик босим,
мушак фаоллиги даражаси ва шу каби)ларнинг ҳар бири инсон организмининг морфофункционал хусусиятига ўзича таъсир этиши мумкин. Бундай таъсир ўтказиш функционал ҳолатнинг аниқ ҳолатига ва ўша омилнинг миқдор ва сифатига боғлиқдир. Омилларнинг турли-туманлиги тадқиқотчилар олдига организмнинг муҳитни ўзгарувчан кўрсаткичлари билан ўзаро муносабатлари қонуниятлари, организмнинг адаптоген имкониятларини, индивидуалнинг морфофункционал хусусиятларини мақбуллаштириш мақсадида шу омилларни қўллаш истиқболларини чуқур ўрганиш вазифасини қўяди. Ҳаракат фаоллиги ҳайвонот олами эволюциясида филогенезда асосий ролни, баъзи бир босқичларда эса ҳал қилувчи ролни ўйнаган. Мушак фаолияти ички муҳитда ўтувчи жараёнларни мувофиқлашувини таъминлайдиган муҳим омил ҳисобланади. Дастлабки силжиш ҳам доимо ташқи ва ички сабаблар таъсирида шу ички муҳитда пайдо бўлади. Шунингдек, яна шу нарса ўз исботини топганки, ҳаракат фаоллиги даражаси юрак қон томир ва нафас аппаратлари фаолиятининг ўзига хослигини аниқлашга қодирдур. Организм учун ҳаракат фаоллигининг аҳамияти унинг етишмаслиги (гипокинез) ўта ортик даражалигида яққол кўзга ташланади. Куплаб изланишларда кўрсатиб ўтилганки, омилнинг ҳаддан ортиқ қўлланиши организмда бир қанча жиддий ўзгаришларни келтириб чиқаради. Чунончи, ҳаракат чекланишининг энг дастлабки муддатларида (гипокинезиянинг 2-10 кун) меҳнатга бўлган лаёқатини кескин пасайиши (30% гача) кузатилади. Шу билан бир вақтда қон томирларда, юракда, асаб тузилишида ўзгаришлар кузатилади. Юрак массасини енгиллашиши, қоннинг систолистик ва дақиқавий ҳажмининг камайиши, юрак уришини тезлашувининг ҳолатда кислород истеъмоли даражасининг ортиши модда алмашинувининг бузилиши ва бошқалар. Кўрсатиб ўтилган ўзгаришларнинг организмда учрашини “шуғулланмаганлик” деб баҳолаш мумкин.
Ҳозирги замон шароитида ҳаракат фаолиятининг сустлиги ҳаракатнинг
ҳаддан ортиқлигидан кўра кўпроқ учрайди, ваҳолангки, ҳаддан ортиқ ҳаракат
ҳам бир қатор нохуш ўзгаришларни келтириб чиқариши мумкин. Яна шуни
айтиб ўтиш жоизки, ҳаракат фаолиятини бузилишини бошқа нарса билан
ўрнини қоплаб бўлмайди. Фақатгина мақсадли йўналтирилган ва қатъий
меъёрлаштирилган жисмоний меҳнатнинг ўзигина ўрин тутади. Бу ҳолатда
жисмоний фаоллик ҳам даволовчи, ҳам олдини олувчи, ҳам организмнинг
морфофункционал хусусиятларини бошқарувчи восита бўлиши мумкин.
Юракда бу ўзгаришлар юрак электрон ўқининг ўнг томонга оғишини
кучайтирувчи нисбий бродикардия кўринишида гиподинамик кўринишга эга
бўлган юрак фаолияти тизими ўзгаришлари кўринишида ва нисбий тинч
ҳолатда қон урилиш ҳажмининг ортиши кўринишида бўлади.
Тадқиқотчиларнинг фикрига кўра, бу каби ўзгаришлар юракдаги симпатик таъсирларнинг сусайиши ва вагус таъсирларнинг кучайиши билан
тушунтирилади ва фаолиятнинг ўта тежалиши ва микaрднинг катта
функционал захирасида намоён бўлувчи юракнинг жисмоний ишга
кўникувчанлиги ҳақида гувоҳлик беради.
Жисмоний юкламаларни меъёрда қўллаш мўътадил гипоксияни
келтириб чиқариб, гемопоэзнинг морфофункционал жиҳатдан
қайта тикланишининг пайдо бўлишига ёрдам беради. Бунда кўпчилик
муаллифларнинг фикрича, эритроцитлар сонининг ортиши, гемоглобин
нисбатининг ортиши ўз ифодасини топган айланаётган қоннинг кислород
ташиш функцияси ортиши кузатилади.
Периферик қоннинг тасвирлаб ўтилган ўзгариши мослашган дея
баҳоланади. Баъзи тадқиқотчилар нафас олиш аппаратининг мослашуви
жисмоний юкламалар шароитида дарҳол намоён бўлмайди. Бу ҳолат, уларнинг фикрича, ташқи нафас иш қобилиятини чекловчи омил ҳисобланмайди, унинг функционал захираси кислород билан таъминловчи аппаратнинг бошқа тармоқлари имкониятларидан кенгроқдир. Шунингдек, кўпчилик муаллифлар томонидан функция (вазифаларнинг (ҳаво ва газ алмашинуви) қонуниятларига асосланган ўзгаришлари кўрсатилган.
Ўпка вентиляцияси ўзгариши бу ҳолатда бир дақиқали нафас олиш
ҳажмининг, асосан чуқур нафас олишда, нафас олиш сонининг камайиши
ҳисобига пасайишдан иборатдир.
Жисмоний юкламанинг давомли таъсири оқибатида келиб чиқадиган
мослашувнинг юқори даражаси шунингдек, нисбий осойишталик ҳолатида
кислород билан таъминланиши даражасининг пасайиши билан таърифланади.
Бундан кўриниб турибдики, тинч ҳолатда аэроб метоболизм
даражасининг пасайиши билан изоҳланади.
Юқорида таърифланган ўзгаришлар туркуми (нафас тезлигининг
пасайиши, бир дақиқали нафаснинг қисқариши ва кислород билан кам
таъминланиши) тадқиқотчилар томонидан юқори даражадаги тежалиш
белгиси ва нафас олиш аппаратининг катта ҳажмдаги функционал захирасига гувоҳлик сифатида баҳоланади).
Табиийки жисмоний иш режимининг адаптоген таъсири организмнинг
жисмоний сифатлари даражаларининг ортиши ва кислород билан
таъминловчи аппарат вазифасини мувофиқлаштириш билангина чегараланиб
қолмайди. Адабиётлар таҳлили шуни кўрсатадики, тартибга солувчи ҳам,
Эндокрин ҳам асаб аппаратларининг функционал ҳолатларига тўғри келади.
Уртача жадаллик ва ўртача давомийликка эга бўлган мунтазам юкламалар
қалқонсимон без ва буйрак ости безлари фаолиятига меъёрлаштирувчи таъсир курсатиш хусусиятига эгадир. Билдирилган таъсир асаб тизимининг марказии бўлинмаларини ўз ичига олиб, асаб тизимини ҳар хил соҳаларига, шунингдек, инсон ақлий меҳнат лаёқати даражасига ҳам таъсир ўтказади.

Download 138,05 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish