I боб. Жиноят Кодексининг вазифалари ва принциплари



Download 6,47 Mb.
bet79/305
Sana23.02.2022
Hajmi6,47 Mb.
#157285
TuriКодекс
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   305
Bog'liq
ЖК шархлар.

82-модда. Жарима
Жарима энг кам ойлик иш ҳақининг икки бараваридан йигирма бараваригача миқдорда тайинланади.
Маҳкум жарима тўлашдан олти ой муддат мобайнида бўйин товласа, суд тўланмаган жарима миқдорини ахлоқ тузатиш ишлари жазоси билан алмаштиради. Бунда энг кам ойлик иш ҳақининг икки баравари миқдоридаги жарима ахлоқ тузатиш ишларининг бир ойига тенглаштириб ҳисобланади.

1. Жарима - вояга етмаган шахсларга нисбатан ЖКнинг 82-моддасида белгиланган энг енгил жазо тури ҳисобланади. Жарима бир вақтнинг ўзида судланувчининг ҳаракатига нисбатан баҳо беришда етарли имконият яратади ва жазонинг мақсадига эришишда ёрдам беради. Вояга етмаган жиноят содир қилган шахсга жарима жазоси тайинланар экан, унга моддий маънодаги чора қўллаш орқали тарбиявий таъсир этиш мақсад қилинади. Жарима жиноий жазоларнинг энг енгил тури бўлиши билан бирга анча яхши таъсир қиладиган жазо туридир. Давлат мажбурлов чораси сифатида вояга етмаган шахсларга нисбатан қўлланиладиган жариманинг аҳамияти шундаки, бу чоранинг самарадорлиги ва айни пайтда Жиноят кодексининг инсонпарварлик принципига тўлиқ мос келади.


2. Жазо сифатида жаримани қўллаш вақтида суд ҳар қандай жиноий жазо, шу қаторда вояга етмаган шахсларга нисбатан ҳам тайинланадиган жазолар шахсий характерга эга эканлигини алоҳида ҳисобга олиши лозим. Жарима жазосини тайинлашда вояга етмаган шахснинг мустақил даромадга, иш ҳақи ёки мол-мулкка эга эканлиги эътиборга олинади. Шунинг учун вояга етмаган шахсга нисбатан жарима жазосини тайинлаш вақтида унинг шахсий маблағига эътибор қаратиш керак. Шарҳланаётган модда бўйича шахсий маблағ деганда вояга етмаган шахснинг эгалик қилиши ва ундирувга қаратилиши мумкин бўлган мулки ёки мустақил даромад манбаи тушинилади.
3. Вояга етмаган шахсга нисбатан тайинланган жаримани тўлашда, бошқа шахсларнинг мулки эвазига қопланишига ҳар қандай ҳолда ҳам йўл қўйилмайди. Ўн саккиз ёшга тўлмаган шахснинг шахсий маблағи йўқлиги жарима жазосини қўллашга тўсқинлик қилади. Бунда шахсий маблағнинг мавжудлиги ҳукм чиқариш вақтига қадар аниқланиши лозим. Ҳукм чиқариш вақтида судланувчи жаримани тўлаш учун етарли шахсий маблағга эга бўлмаса-ю, лекин ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг жаримани тўлаш имкониятига эга бўлган тақдирда ҳам жарима жазосини тайинлашга йўл қўйилмайди. Судланувчига жамоат учун хавфли ҳаракат содир этиш вақтида шахсий маблағга эга бўлмаса, лекин у ҳукм чиқарилгунга қадар шахсий маблағни қўлга киритса (мисол учун, мерос ёки совға олиш натижасида) қўлланилиши мумкин. Жарима жазоси миқдорини белгилашда, суд, бу жазо миқдори вояга етмаган жавобгарнинг нормал яшаши учун зарур бўлган шарт- шароитдан маҳрум қилиб қўймаслиги лозимлигини эътиборга олиши керак.
4. Жарима Жиноят кодексининг инсонпарварлик принципини, хусусан, жариманинг миқдори сезиларли даражада кам белгиланиши билан амалга оширади. ЖКнинг 81-моддасига кўра жариманинг миқдори энг кам ойлик иш ҳақининг икки бараваридан йигирма бараваригача қилиб белгиланган. Жаримани қўллаш суд органларига ижтимоий хавфи катта бўлмаган қилмишларга жазо тайинлашда имкон қадар жазо ва жавобгарликни дифференциялаш ҳамда алоҳида ёндашишни амалга оширишига ёрдам беради. Шунингдек, жарима жазосини тайинлашда қилмишнинг ижтимоий хавфлилигини ва вояга етмаган судланувчининг мулкий ҳолатини ҳам эътиборга олиш керак (Судланувчининг мулкий ҳолати ҳақида тўлароқ ЖКнинг 44-моддаси шарҳига қаранг).
5. Шарҳланаётган модданинг иккинчи қисмига мувофиқ судланувчининг тайинланган жарима жазосини тўлашдан олти ой мобайнида бўйин товлаши жаримани ахлоқ тузатиш ишлари жазоси билан алмаштиришга олиб келади. Бу қоида ЖКнинг 44-моддасида ўз аксини топган. Аммо, ЖКнинг 82-моддасида берилган жаримани ахлоқ тузатиш ишлари билан алмаштириш ЖКнинг 44-моддасида назарда тутилган тартибдан фарқ қилади. Жаримани тўлашдан бўйин товлаш масаласи, агар жарима олти ой мобайнида тўланмаган тақдирда кўриб чиқилади. Жарима жазосини фақат ахлоқ тузатиш ишлари жазоси билан алмаштиришга йўл қўйилади. Вояга етмаган маҳкумга нисбатан тайинланган жарима жазосини бошқа турдаги жазо хусусан, қамоқ жазоси билан алмаштириб бўлмайди. ЖКнинг 82-моддаси иккинчи қисми билан тайинланган ахлоқ тузатиш ишлари жазосини ҳам қамоқ тарзидаги жазо билан ўзгартиришга йўл қўйилмайди (Жаримани тўлашдан бўйин товлаш ва уни алмаштириш ҳақида тўлиқроқ ЖКнинг 44-моддаси шарҳига қаранг).
6. Вояга етмаган шахсга нисбатан жарима Жиноят кодексининг тегишли моддаси санкциясида кўрсатилганда, шунингдек ЖКнинг 57-моддасига кўра енгилроқ жазо тайинлаш тартибида қўлланади. Агар жарима жазоси Жиноят кодекси муайян бир моддасининг санкциясида белгиланган бўлса, бунда вояга етмаган шахсга нисбатан суд ўша модданинг санкциясидан ва шарҳланаётган модданинг қоидаларидан келиб чиқиб давлат мажбурлов чораларидан бирини тайинлайди. Агар санкцияда жариманинг энг кам миқдори белгиланган бўлса, суд жарима миқдорини шарҳланаётган моддада белгилаган миқдордан ошириб белгилаши мумкин эмас. Аммо санкцияда жариманинг энг кам миқдори белгиланмаган бўлса, у ҳолда Жиноят кодексининг 82-моддасига кўра аниқланади. Ҳар қандай ҳолда ҳам Жиноят кодекси Махсус қисми моддаларининг санкцияларидан қатъи назар жариманинг миқдори шарҳланаётган моддада берилган жариманинг энг юқори миқдоридан ортиб кетиши мумкин эмас. Бунда Жиноят кодекси Махсус қисми санкциясида ўрнатилган энг кам чегара жариманинг энг юқори чегарасидан ортиқ бўлса, маҳкумга нисбатан ЖКнинг 82-моддасида кўрсатилган энг катта миқдордаги жарима тайинланади. Агар судланувчига нисбатан жарима сифатида енгил жазо белгиланса ва бу Жиноят кодексининг 57-моддаси билан енгилроқ жазо билан алмаштирилса, бунда жариманинг энг кам ва энг кўп миқдори шарҳланаётган модда бўйича аниқланади.



Download 6,47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   305




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish