I боб. Жиноят Кодексининг вазифалари ва принциплари


-модда. Судланганлик ҳолатининг тугалланиш ёки судланганликни олиб ташлаш муддатларини ҳисоблаш



Download 6,47 Mb.
bet77/305
Sana23.02.2022
Hajmi6,47 Mb.
#157285
TuriКодекс
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   305
Bog'liq
ЖК шархлар.

80-модда. Судланганлик ҳолатининг тугалланиш ёки судланганликни олиб ташлаш муддатларини ҳисоблаш
Судланганлик ҳолатининг тугалланиш ёки судланганликни олиб ташлаш муддатлари асосий ва қўшимча жазолар ўтаб бўлинган ёки ижро этилган кундан бошлаб ҳисобланади.
Агар шахс тайинланган жазодан қонунда белгиланган тартибда муддатидан илгари озод қилинган ёҳуд жазо енгилроғи билан алмаштирилган бўлса, судланганлик муддати муддатидан илгари озод қилинган ёки енгилроғи билан алмаштирилган жазонинг амалда ўтаб бўлинган қисмидан ҳисобланади.
Агар ушбу Кодекснинг 44, 46-моддалари асосида ҳукм бўйича тайинланган жазони суд бошқа жазо билан алмаштирган бўлса, судланганлик муддати жазонинг амалда ўтаб бўлинган ёки ижро этилган қисмидан ҳисобланади.
Агар жазони ўтаб чиққан шахс судланганлик ҳолатининг муддати тугамай яна жиноят содир этса, судланганлик ҳолатини тугатувчи муддатнинг ўтиши тўхтатилади. Илгари содир этилган жиноят учун судланганлик ҳолатининг тугаш муддати охирги содир этилган жиноят учун (асосий ва қўшимча) жазони амалда ўтаб бўлганидан бошлаб ҳисобланади.

1.Ушбу модданинг биринчи қисми судланганлик ҳолатининг тугалланиши ёки судланганликни олиб ташлаш муддати асосий ёки қўшимча жазонинг ўталган ёки ижро этилган кундан бошлаб ҳисобланишини изоҳлайди, яъни, агар судланувчига ҳам асосий, ҳам қўшимча жазо белгиланган бўлса, муддатларни ҳисоблаш ёки судланганликни олиб ташлаш охирги жазони ижро этиш пайтидан бошлаб амалга оширилади.


2.Ушбу модданинг иккинчи қисми шахс жазодан муддатидан илгари шартли равишда озод қилинганда ёки енгилроғи билан алмаштирилган ҳолатда судланганликни тугатиш муддатини ҳисоблаш масаласини белгилайди.
Қонунга мувофиқ, шахс тайинланган жазодан қонунда белгиланган тартибда муддатидан илгари озод қилинган ёки жазо енгилроғи билан алмаштирилган бўлса, судланганлик муддати муддатидан илгари озод қилинган ёки енгилроғи билан алмаштирилган жазонинг амалда ўтаб бўлинган қисмидан ҳисобланиши кераклиги кўрсатиб ўтилган. Муддатидан олдин шартли равишда озод қилинган, ҳақиқатда ўталган ёки ижро этилган жазо деганда суд ҳукмида кўрсатилган жазонинг ўталган қисмини тушуниш керак. Масалан, агар шахс олти йилга озодликдан маҳрум қилиш жазосини ўташга ҳукм қилинган бўлса ва Жиноят кодексининг 73- моддасига мувофиқ, тўрт йил ўтгач муддатидан олдин шартли равишда озод қилинган бўлса, судланганлик муддати ҳақиқатда ўталган жазонинг муддатидан келиб чиқиб белгиланади. Агар жазо енгилроғи билан алмаштирилганда, амалда ўталган муддат ҳукмга кўра, белгиланган ва ўталган жазо муддати ва суд ажрими бўйича енгилроқ жазо турига алмаштирилган жазо муддатини қўшиш йўли билан аниқланади. Шу билан бирга енгилроқ жазо тури жазоларни қўшиб ҳисоблаш қоидаларига мувофиқ оғирроқ жазо турига қўшилиши керак. Бундай ҳолатда турли хил жазо муддатларини қўшиш, Жиноят кодекси 61-моддаси назарда тутилган қоидалардан келиб чиқиб ҳисобланиши керак.
3.Ушбу модданинг тўртинчи қисми дастлабки белгиланган жазони ижро этишдан бўйин товлаши туфайли дастлабки жазо бошқа жазога алмаштирилган ҳолатларда судланганликнинг тугатилиши ёки олиб ташланиши муддатларини белгилаш қоидаларини тартибга солади. Бундай ҳолатда дастлабки жазо Жиноят кодекси 44 ва 46-моддаларига мувофиқ, оғирроғига алмаштирилади. Ушбу ҳолатда судланганликнинг тугатилиши ёки олиб ташланиши муддати ҳақиқатда ўталган ёки ижро этилган жазодан келиб чиқиб белгиланади. Жазони алоҳида - алоҳида ҳар бирининг тегишли судланганлик муддати ҳисобланган ҳолда ҳисоблаб чиқиш керак бўлади. Хусусан, судланганликни тугатиш ёки олиб ташлаш муддати алоҳида дастлабки тайинланган жазодан ҳамда ижро этилмаган дастлабки жазонинг ўрнига белгиланган жазодан келиб чиқиб белгиланади.
4. Агар жазони ўтаб чиққан шахс судланганлик ҳолатининг муддати тугамай яна жиноят содир этса, судланганлик ҳолатини тугатувчи муддатнинг ўтиши тўхтатилади. Бунда судланганликнинг тугаши муддатини ҳар бир жиноят учун алоҳида, энг охирги жинояти учун жазони ўтаб бўлгач, ҳисобланади . Агар шахс судланганлик муддати давомида янгидан жиноят содир этса, у ҳолда, бу муддатни охирги жинояти учун асосий ва қўшимча жазонинг аниқ ўталган вақтидан бошлаб ҳисоблаш зарур.
5. Шуни назарда тутиш керакки, шахс жиноятлар жами бўйича ҳукм қилинганда, судланганлик муддати барча жиноятлар мажмуи учун тайинланган жазодан келиб чиқиб белгиланади. Шуни айтиб ўтиш лозимки, судланганлик ҳолатининг тугалланиши ва судланганликнинг олиб ташланишини реабилитациядан фарқлаш зарур, реабилитация жиноят содир этганлик фактини инкор этади. Шу сабабдан реабилитация ҳар доим ҳам нотўғри, асоссиз айбланган шахсга нисбтан жиноят иши тугатилганда ёки суд уни оқлаганда ёхуд реабилитация қилинган шахснинг аввалги ҳуқуқлари қайта тикланганда, унинг пок номи ҳам тикланади.



Download 6,47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   305




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish