I боб. Жиноят Кодексининг вазифалари ва принциплари



Download 6,47 Mb.
bet74/305
Sana23.02.2022
Hajmi6,47 Mb.
#157285
TuriКодекс
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   305
Bog'liq
ЖК шархлар.

ХIV БОБ. СУДЛАНГАНЛИК
77-модда. Судланганликнинг ҳуқуқий аҳамияти
Судланганлик шахснинг содир этган жинояти учун ҳукм этилганлигидан келиб чиқадиган ҳуқуқий ҳолатдир.
Жазо тайинланган айблов ҳукми қонуний кучга кирган кундан бошлаб шахс судланган деб ҳисобланади. Суд томонидан жазодан озод қилинган шахс судланмаган деб ҳисобланади.
Судланганлик ушбу Кодексда назарда тутилган ҳолларда ва шахс янги жиноят содир этгандагина ҳуқуқий аҳамиятга эга бўлади.
Судланганлик муддатининг ўтиб кетганлиги ёки судланганликнинг олиб ташланиши муносабати билан унинг барча ҳуқуқий оқибатлари бекор бўлади.
Жазони ўтаган, аммо қонуннинг ўзгариши билан бундай қилмиш жиноят деб ҳисобланмайдиган тақдирда, шунингдек содир қилинган жиноят учун тайинланган жазони ўтаб бўлиниши билан судланганлик ҳолатининг тугалланиши белгиланган бўлса, шахс судланмаган деб ҳисобланади.

1.Шарҳланаётган модданинг биринчи қисми шахснинг содир этган жинояти учун ҳукм этилганлигидан келиб чиқадиган ҳуқуқий ҳолатини аниқловчи судланганлик тушунчасини очиб беради. Судланганлик шахснинг ҳуқуқий мақомининг тавсифи бўлиб, судланмаган шахс билан солиштирганда судланган шахсга ҳуқуқларни чеклаш билан бирга унга мажбурият ҳам юклайди. Бошқа ҳуқуқий бўлмаган оқибатларни келтириб чиқармайди. Cудланганлик шахсни содир этган жиноят учун ҳукм қилинганлигидан келиб чиқадиган ҳуқуқий ҳолатдир. Қонун судланганликни фақат шахснинг содир этган жинояти учун ҳукм этилаганлиги билан боғлашни назарда тутади.


Шахсни ҳукм қилиш деганда, шахснинг қилмишида жиноят таркибининг барча элементлари мавжуд бўлган аниқ жиноятни содир этишда айбдор деб топиш, шунингдек, бу шахсга нисбатан муайян турдаги ва миқдордаги жазонинг тайинланиши тушунилади. Жазонинг тури ва миқдори шахсни судланган, деб топиш ва ҳисоблаш учун аҳамиятга эга эмас, лекин, бу судланганликнинг тугалланиши ёки олиб ташланишига таъсир қилади.
3. Шахснинг судланганлиги умумий- ҳуқуқий ва жиноий-ҳуқуқий аҳамиятга эгадир.
Жиноят содир этганликда ҳукм қилинган шахс ҳуқуқий ҳолатининг умумҳуқуқий аҳамияти унинг Ўзбекистон Республикаси жиноят тўғрисидаги қонун ҳужжатларини ташкил этмайдиган норматив ҳуқуқий актларида мустаҳкамланганлиги ва улар жиноят-ҳуқуқий маънода аҳамиятга эга эмаслиги билан тавсифланади. Хусусан, судланганликнинг умумҳуқуқий аҳамияти шахснинг судланганлиги унинг расмий органларга тугатилмаган ёки олиб ташланмаган судланганлик мавжудлиги тўғрисида маълум қилиш мажбуриятида, маълум бир мансабни эгаллаш ёки айрим фаолият билан шуғулланишдаги чекловларда намоён бўлади. (Масалан, адвокатлик фаолиятини амалга оширишни чеклаш). Судланганликка эга бўлмаган шахсларга муайян бир ҳудудларга бориш ва жойларда бўлиш таъқиқланади. (Судланганликнинг жиноят ҳуқуқий аҳамияти тўғрисида батафсилроқ шарҳланаётган модданинг 6-бандига қаранг)
4. Шарҳланаётган модданинг иккинчи қисми шахсни судланган деб топишнинг бошланғич вақтини - ҳукм кучга киргандан кейинги вақт деб белгилайди. Жиноят - процессуал қонунга мувофиқ, ҳукм унинг апелляция шикояти бериш ва протест билдириш муддати ўтиши билан қонуний кучга киради. Апелляция шикояти берилган ёки протест билдирилган тақдирда. ҳукм, агар у бекор қилинмаган бўлса, ишни юқори суд кўриб чиққан куни қонуний кучга киради. Масалан, Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган "Хорижий фуқароларнинг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасига келишлари, Ўзбекистон Республикасидан кетишлари тартиби тўғрисидаги 408 - сонли қарорнинг 19-бандига мувофиқ хорижий фуқаронинг Ўзбекистон Республикасига кириши, башарти шахс Ўзбекистон Республикаси қонун хужжатларини бузганлик учун илгари жиноий жавобгарликка тортилган ва ундан судланганлиги белгиланган тартибда олиб ташланмаган бўлса, рад этилади. Шундай қилиб, шахс фақат жазони ўтаб бўлгандан кейингина эмас, унинг ижро этилиши вақтида ҳам судланган ҳисобланади, бу нарса суд томонидан инобатга олиниши керак. Бунда, дастлабки тергов жараёнида тайинланган жиноятнинг олдини олиш чоралари аҳамиятга эга эмас, шунингдек ҳукм эълон қилингандан кейин - бу вақт давомида шахс судланган деб тан олиниши мумкин эмас.
5. Қонун кўрсатмасига мувофиқ, жазодан озод қилинган шахс судланган деб эътироф этилмайди. Бундай пайтда жазо тайинланмасдан қабул қилинган айблов ҳукми, шунингдек, кучга кирган амнистия акти билан жазодан озод қилинган ёки жавобгарликка тортиш муддати ўтиши шароитида шахс судланмаган деб тан олиниши керак. Шахс, шартли ҳукм қилиниши муносабати билан жазодан озод қилинганда ёки жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинганда (Жиноят кодекси 72, 73, 89-моддаси) улар синов муддати давомида судланган деб эътироф этиладилар. Ҳатто жазо билан бирга тарбиявий характердаги мажбурлов чоралари тайинланганда ҳам шахсни жазодан озод қилиш шахсни судланганлигини келтириб чиқармайди (Жиноят кодексининг 87-, 88-моддаси) Албатта, шахс жиноий жавобгарликдан озод қилинганда, шунингдек унга тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари қўлланилганда у судланган деб тан олиниши мумкин эмас.
6.Шарҳланаётган модданинг учинчи қисми, судланганлик ушбу кодексда назарда тутилган ҳолларда шахс янги жиноят содир этганда аҳамият касб этишини белгилайди. Бунда судланганликнинг фақат жиноий-ҳуқуқий аҳамияти кўзда тутилади. Судланганликнинг жиноий-ҳуқуқий аҳамияти шахснинг олдинги жиноят учун судланганлик муддати ўтмасдан ёки қонунда белгиланган тартибда олиб ташланмасдан янги жиноят содир этганидагина вужудга келади. Судланганликнинг умумий ҳуқуқий оқибатлари каби жиноий-ҳуқуқий оқибатлари ҳам жиноий жазо самарадорлигини ошириш ва маҳкумни тарбиялашга қаратилган чораларни мустаҳкамлаш, шунингдек, аввал судланган шахслар томонидан янги жиноятлар содир этилишининг олдини олишга қаратилгандир.
Судланганликнинг жиноий-ҳуқуқий аҳамияти қуйидагилардан иборат:
* шахсда судланганлик ҳолатининг мавжудлиги хавфли ва ўта хавфли рецидивист деб топилишига таъсир этади (Жиноят кодекси 34-моддаси);
* судланганлк шахсни жиноий жавобгарликдан озод қилишга тўсқинлик қилади (Жиноят кодекси 140-моддаси);
* судланганлик қилмишни квалификация қилишга таъсир кўрсатади.;
* судланганлик жазо тайинлашда оғирлаштирувчи ҳолат сифатида эътироф этилади;
* судланганлик озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлашда жазони ижро этиш муассасаси турини аниқлашга таъсир қилади (Жиноят кодекси 50-моддаси);
* алоҳида тартибда жазо тайинланишига сбаб бўлади.
7. Судланганликнинг жиноИЙ-ҳуқуқий аҳамияти шахс янги жиноят содир этганда вужудга келади. Бошқача айтганда, шахснинг судланганлиги суд томонидан, у судланган деб топилган даврда яъни, ҳукм қонуний кучга кирган вақтдан унинг тугатилиши ёки олиб ташлангунгача бўлган даврдан кейин жиноят содир этган ҳолларда ҳисобга олинади. Судланганлик бошлангунига қадар ёки у тугагандан кейин жиноят содир этиш ҳеч қандай жиноий-ҳуқуқий оқибат келтириб чиқармайди.
8. Шарҳланаётган модданинг тўртинчи қисми судланганликнинг охирги муддати тугатилиши ёки олиб ташланашини умумий асосларда аниқлайди. Судланганлик ҳолати тугалланганда, шахс судланмаган деб ҳисобланади. Судланганлик ҳолатининг тугалланиши, шахснинг янги жиноят содир этииши билан узилади. Бундай ҳолда судланганликнинг биринчи жиноят бўйича тугалланиш муддати айбдорнинг охирги жиноят учун жазони ҳақиқий ўтаб бўлганидан сўнг ҳисобга олинади. Судланганлик ҳолати тугалланиши билан унинг барча ҳуқуқий оқибатлари бекор бўлади ва шахс янги жиноят содир этган тақдирда, унинг жиноий жавобгарлигини оғирлаштирувчи ҳолат, деб ҳисобланмайди.
9. Жиноят кодексининг 77-моддасининг бешинчи қисми жазони ўтаган, аммо қонуннинг ўзгариши билан бундай қилмиш жиноят деб ҳисобланмай қолган тақдирда, шунингдек содир қилинган жиноят учун тайинланган жазони ўтаб бўлиниши билан судланганлик ҳолатининг тугалланиши белгиланган бўлса, шахс судланмаган деб ҳисобланишини белгилайди.



Download 6,47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   305




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish