I боб. Жиноят Кодексининг вазифалари ва принциплари


-модда. Шахснинг ижтимоий хавфлилик хусусиятини йўқотиши муносабати билан уни жазодан озод қилиш



Download 6,47 Mb.
bet67/305
Sana23.02.2022
Hajmi6,47 Mb.
#157285
TuriКодекс
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   305
Bog'liq
ЖК шархлар.

70-модда. Шахснинг ижтимоий хавфлилик хусусиятини йўқотиши муносабати билан уни жазодан озод қилиш
Жиноят содир этган шахс агар иш судда кўрилаётган вақтгача шароит ўзгарди ёки шахс намунали ҳулқи, меҳнатга ёки ўқишга ҳалол муносабати билан ўзини кўрсатиб, ижтимоий хавфлилигини йўқотди деб эътироф этилса, суд уни жазодан озод қилиши мумкин.

1. Шарҳланаётган модда шахснинг ижтимоий хавфлилик хусусиятини йўқотиши муносабати билан уни жазодан озод қилишни кўзда тутади.


Ижтимоий хавфлилик хусусиятини йўқотишнинг моҳияти шундан иборатки, суд шахсни жиноят содир қилишда айбли деб топиб, ишни кўриш вақтида қилмиш ёки шахс ўз ижтимоий хавфлилигини йўқотди деб ҳисоблайди (ижтимоий хавфлилик тушунчаси Жиноят кодекси 14- моддаси шарҳида келтирилган).
Шарҳланаётган модданинг мазмунидан келиб чиқиб, шахснинг ижтимоий хавфлилик хусусиятини йўқотишга икки омил сабаб бўлади:
* шароит (вазият) нинг ўзгариши - объектив омил
* намунали ҳулқ, меҳнатга ёки ўқишга бўлган виждонли муносабат - субъектив омил
Жазодан озод қилишнинг ягона асоси шахснинг иши судда кўрилаётган вақтгача намунали хулқи, меҳнатга ёки ўқишга ҳалол муносабати билан ўзининг ижтимоий хавфлилик хусусияти йўқотганлигидир.
2. Шароитнинг ўзгариши объектив омил сифатида жиноят содир этилган вақтида мавжуд бўлган шароитнинг кейинчалик ўзгаришидан иборат. Бундай шароитларга ижтимоий, иқтисодий, сиёсий хусусиятдаги ва жиноят содир этиш вақти, жойи билан боғлиқ бўлган ўзгаришлар киради. Бу ўзгаришлар объектив хусусиятга эга бўлганлиги сабабли, айбдорнинг хоҳишига боғлиқ бўлмайди.
Шахснинг ижтимоий хавфлилик хусусиятини йўқотиш субъектив омилларига:
* намунали ҳулқ-атвор;
* меҳнатга ҳалол муносабатда бўлиш;
* ўқишга бўлган ҳалол муносабат.
Шахснинг намунали хулқи уни ижтимоий турмуш қоидаларига тўлиқ риоя қилиши, ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлашга фаол ёрдам бериши, жамиятда ўрнатилган тартиб қоидаларини бузмаслиги, спиртли ичимликлар истеъмол қилмаслиги, жиноят туфайли етказилган зарарни ихтиёрий равишда қоплаши ва бошқа ҳолатларда ифодаланади
Меҳнатга ҳалол муносабатда бўлиш деганда, шахснинг ҳалол меҳнат қилиши, ички тартиб қоидаларини ўз вақтида бажариши, меҳнатни муҳофаза қилиш нормаларини бузмаслиги, ижтимоий фойдали ҳаракатларни амалга ошириши, меҳнат интизомига риоя этиши тушунилади. Агар илгари жиноят содир этган шахс ахлоқан тузалган бўлса-ю, лекин меҳнат қилмасдан текинхўрлик билан кун кечириб келган бўлса, уни ижтимоий хавфли эмас, деб ҳисоблашга асос бўлмайди.
Ўқишга ҳалол муносабатда бўлиш белгиланган ўқув соатларни тўлиқ ўзлаштириш, белгиланган тартибга риоя қилиш, намунали хулққа эга бўлиш ва ўқув ҳамда амалий фаолиятни амалга оширишга қарор қилганликда ифодаланади.
3. Шахснинг ижтимоий хавфлилик хусусияти йўқолганлигига кўра, жазодан озод қилиш учун жиноят содир этилганидан сўнг муайян вақтнинг ўтиши, шахснинг меҳнатга ва ўқишга ҳалол муносабатда бўлиши ва намунали хулқи асос ҳисобланади. Юқоридагиларни инобатга олиб айтганда, шароит ўзгарса ёки жиноят содир этган шахс ижтимоий хавфлилигини йўқотса, жазонинг махсус ва умумий огоҳлантириш вазифалари нуқтаи назаридан унга нисбатан жазо қўлланиши мақсадга мувофиқ эмас.
4. Содир этилган жиноятларнинг оғирлик даражасидан қатъи назар шахсни ижтимоий хавфлилиги йўқолиши муносабати билан уни жазодан озод этиш мумкин.
Жиноят содир этган шахс ижтимоий хавфлилиги йўқолиши оқибатида жазодан озод этилганда жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражаси ва характерига эмас (биринчи ҳолат шартсиз эътиборга олинсада), балки айбдорнинг шахсий сифатлари ва ишни судда кўриб чиққунга қадар бўлган ҳолатларга эътибор берилади. Бошқа ҳолатларда, яъни жиноятнинг ўзи ва айбдорнинг шахси ижтимоий хавфлиликни йўқотганда, ҳолат ўзгарганлиги билан боғлиқ ижтимоий хавфли қилмишни содир этган шахс ва бу қилмишнинг ижтимоий хавфлилиги йўқолиши муносабати билан уни жиноий жавобгарликдан озод этиш тўғрисидаги масала ҳал қилиниши керак (Жиноят кодекси 65-моддаси шарҳини қаранг).
Шахснинг ижтимоий хавфлилик даражасини йўқотиши ёки ҳолат ўзгариши натижасида жазодан озод этишни қўллаш -суднинг мажбурияти эмас, ҳуқуқи ҳисобланади.
5. Судда ишни кўриб чиқиш вақти тушунчаси шахснинг ижтимоий хавфлилигини йўқотиш пайтига боғлиқ вақт сифатида Жиноят кодекси 65-моддаси шарҳида белгиланган.
Шахснинг ижтимоий хавфлилигини йўқотганлиги туфайли жазодан озод қилиш фақат суднинг жазо тайинламасдан чиқарилган айблов ҳукми асосида амалга оширилади.



Download 6,47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   305




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish