I боб. Жиноят Кодексининг вазифалари ва принциплари


-модда. Айбсиз ҳолда зарар етказиш



Download 6,47 Mb.
bet23/305
Sana23.02.2022
Hajmi6,47 Mb.
#157285
TuriКодекс
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   305
Bog'liq
ЖК шархлар.

24-модда. Айбсиз ҳолда зарар етказиш
Агар шахс ўз қилмишининг ижтимоий хавфлилик хусусиятини англамаган, англаши мумкин ва лозим ҳам бўлмаган ёки унинг ижтимоий хавфли оқибатларига кўзи етмаган ва ишнинг ҳолатларига кўра кўзи етиши мумкин ва лозим ҳам бўлмаган бўлса, бундай қилмиш айбсиз ҳолда содир этилган деб топилади.

1. Айб учун жавобгарлик принципи Жиноят кодексининг 9-моддасида кўрсатиб ўтилган бўлиб, Жиноят кодексининг Умумий в Махсус қисмидаги жиноят таркибининг субьектив томонидаги масалаларни кўриб чиқиш ва квалификация қилишда аҳамиятли бўлган асосий принциплардан саналади. Шахс қонунда белгиланган тартибда айби исботланган ижтимоий хавфли қилмишлари учунгина жавобгар бўлади.


Субьектив казус билан боғлиқ бўлган айбсиз ҳолда зарар етказиш ҳақидаги шарҳланаётган модда мавжуд ҳолатнинг икки турини кўрсатиб ўтади: қилмишнинг ижтимоий хавфлилик хусусияти англанмаганлиги ва ижтимоий хавфли оқибат келиб чиқишининг олдини олиш имконияти йўқлиги.
Биринчи кўринишдаги субъектив ҳолат, ижтимоий хавфли қилмишни содир этган шахс ўз қилмишининг ижтимоий хавфлилик хусусиятини англамаган, англаши мумкин ва лозим ҳам бўлмаганликда ифодаланади. Бу хусусият формал таркибли жиноятларга хосдир.
Мисол тариқасида казус: гумондор шахснинг соғлигига зарар етказиш мақсадида ҳаракат содир қилган ва хато оқибатидаги объектив ҳолатлар уни қасддан одам ўлдириш жиноятини содир қилганликда гумон қилиниб ушланишига сабаб бўлган.
2. Жиноий қилмишнинг ижтимоий хавфлилиги субьектнинг айбдорлиги билан чамбарчас боғлиқ. Шунга мувофиқ, жиноий жавобгарлик юзага келишида бу асосларнинг мавжуд бўлмаслиги, айнан формал таркибли жиноятлар учун шахс қилмишни онгли равишда содир этмаган ва бу қилмишнинг жиноят эмас деб тан олинишига олиб келади.
Қоида тариқасида, айбнинг эҳтиётсизлик шаклида интеллектуал ҳолат, қилмишнинг ижтимоий хавфли хусусиятини англамаслик жиноий ҳуқуқий аҳамиятга эга бўлмайди, чунки бундай таркибли жиноятларда жиноий жавобгарлик, шунинг айбдорлик масаласи оқибат билан боғлиқ. Бироқ, Жиноят кодексида истисно тариқасида бир қоида мавжуд. Давлат ва ҳарбий сирга тааллуқли бўлган ҳужжатлар, предметлар ва ашёларни йўқотиб қўйишлик бевосита тугалланган жиноят таркибини ташкил қилади. (ЖКнинг 163-модда). Бу жиноят учун жиноий жавобгарлик фақат мана шу ҳужжатлар, предметлар ва ашёларни сақлаш хизмат ёки касбий фаолияти билан боғлиқ ҳолда ишониб топширилган субьектларга нисбатан кўзда тутилиб, юқорида кўрсатиб ўтилган ҳужжатлар, предметлар ва ашёларнинг йўқотилиши мансаб ва хизмат вазифаларини лозим даражада бажармаслик ва мазкур ҳужжатлар, предметлар ва ашёлар билан муомала қилиш қоидаларини бузганлик учун келиб чиқади. Агар бошқа бир шахс томонидан мазкур қилмишнинг ижтимоий хавфлилик хусусиятини англаган холда юқорида кўрсатиб ўтилган ҳужжатлар, предметлар ва ашёлар йўқотилса, айбнинг обьектив мезонлари йўқлиги сабабли айб мавжуд бўлмайди.
3.Субьектив казуснинг иккинчи кўриниши бу моддий таркибли жиноятларга нисбатан бўлиб, шахс ижтимоий хавфли оқибатларни олдиндан кура билмаган ва иш ҳолатларига кўра олдиндан англаши лозим ва мумкин бўлмаган ҳолатларда ифодаланади.
Субьектив ҳолатнинг мазкур кўриниши эҳтиётсизлик орқасида содир этилган моддий таркибли жиноятларга хосдир.
Шахс томонидан юзага келиши мумкин бўлган ижтимоий хавфли оқибатни олдиндан англаш имконияти ва мажбуриятининг йўқлиги айбни инкор этади, шунинг учун келиб чиққан оқибатдан қатьи назар шахс жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин эмас.
4. Казус қасддан интеллектуал (тафаккурий) ва иродавий ҳолатларига кўра фарқ қилади. Қасдда (тўғри ёки эгри) шахс ўз қилмишининг (ҳаракат ёки ҳаракатсизлигининг) ижтимоий хавфли хусусиятини англайди. Казусда эса ўз ҳаракатларининг ижтимоий хавфлилик хусусиятини англамаган, англаши лозим ва мумкин бўлмаган бўлади. Бунда (қасд учун хос бўлган) келиб чиқиши лозим ва мумкин бўлган ижтимоий хавфли оқибатни олдиндан кўра билиш мавжуд эмас. Казусдаги қасдда бўлганидек ижтимоий хавфли оқибатнинг келиб чиқишини изоҳлаш ва унинг келиб чиқишига йўл қўйиш каби иродавий ҳолатларнинг йўқлиги билан фарқланади.
Эҳтиётсизликдан казус иродавий элементига кўра фарқланади. Казусда шахс юзага келиши мумкин бўлган ижтимоий хавфли оқибатни олдиндан кўра билмайди, олдиндан англаши мумкин ва лозим ҳам бўлмайди. Субьектив ҳолатни айбдан фарқли равишда руҳий муносабат эмас ( у мавжуд бўлмайди), балки алоҳида у ёки бу ижтимоий хавфлилик, шу билан бирга, жиноят ва жазони инкор этадиган вазиятда ҳаракат қиладиган (ёки қилмайдиган) шахс руҳий ҳолатини тушуниш керак. Бу шахснинг ижтимоий хавфли оқибат етказган қилмиши таркибида айб мавжуд бўлмаганлиги учун жиноий жавобгарлик юзага келмайди.


VI боб. ТАМОМ БЎЛМАГАН ЖИНОЯТ





Download 6,47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   305




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish