I боб. Жиноят Кодексининг вазифалари ва принциплари


-модда. Мураккаб айбли жиноят



Download 6,47 Mb.
bet22/305
Sana23.02.2022
Hajmi6,47 Mb.
#157285
TuriКодекс
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   305
Bog'liq
ЖК шархлар.

23-модда. Мураккаб айбли жиноят
Агар шахснинг қасддан жиноят содир этиши натижасида эҳтиётсизлик орқасида бошқа ижтимоий хавфли оқибатлар юз берган бўлса, бундай жиноят қасддан содир этилган деб топилади.

1. Шархланаётган модда мураккаб айбли жиноятларни содир қилишда қасд ва эҳтиётсизликнинг уйғунлашувини очиб берган жиноят қонунига кўра “Агар шахснинг қасддан жиноят содир этиши натижасида эҳтиётсизлик орқасида бошқа ижтимоий хавфли оқибатлар юз берган бўлса ва бундай қилмишни қонун қаттиқроқ жавобгарлик билан боғлаган бўлса, бундай жиноят қасддан содир этилган деб топилади”.


Жиноят кодекси махсус қисмидаги ҳолатлар шу ҳақда далолат берадики, қонун чиқарувчи айбнинг икки шаклдаги бир хил бўлмаган икки тури - эҳтиётсизлик ва қасдга нисбатан айбдорнинг руҳий муносабати а) икки турли хил оқибатга нисбатан; б) бир тарафда қилмиш, бошқа тарафдан оқибатга нисбатан жиноят қонунига биноан Жиноят Кодекси Махсус қисми моддалари билан квалификация қилинувчи белгилари кўрсатиб ўтилган. Жиноят қонуни қасддан жиноят содир этиб, эҳтиётсизлик натижасида квалификация қилинаётган белги сифатида оқибат келиб чиқса, бу қилмиш учун оғирроқ жавобгарликни назарда тутади. Бундай вазиятларда икки хил айб шаклининг параллел равишда бир вақтда кўриши мумкин. Бир жиноят таркибида икки айб шаклининг реал мавжудлиги айрим жиноят таркибларига киритилган: жиноят қонуни бир таркибга юридик жиҳатдан мустақил бўлган икки жиноятни: биринчиси - қасддан содир этилган жиноятлар; иккинчиси-эҳтиётсизлик орқасида содир этилган икки мустақил жиноятни бирлаштиради. Уларнинг ҳар бири мустақил таркиб хосил қилиши мумкин, лекин улар субьектив хусусияти билан бир-бирига мослиги жиҳатдан янги жиноят таркибини ҳосил қилади.
Икки айб шаклининг бир жиноят таркибида мавжуд бўлиши фақат квалификация қилиш белгиси сифатида мавжуд бўлади: қасддан содир этилган жиноят таркибининг асосий ташкил этувчи элементи сифатида қасд қаралса эҳтиётсизлик квалификация қилинаётган белгига нисбатан олинади.
Бундай ҳолларда қасд (тўғри ёки эгри) асосий жиноят таркибининг субьектив белгиларига киритилиб, эҳтиётсизлик (ўз-ўзига ишониш) эса квалификация қилишдаги белги сифатида олиб қараладиган асосий жиноят таркибига кирмайдиган оқибатга нисбатан руҳий муносабатни ифодалайди.
2. Бир вақтнинг ўзида айбнинг икки шаклини ўзида мужассам этган жиноятларнинг сони Жиноят кодексида унчалик кўп эмас. Икки шаклдаги айб мавжуд жиноятлар Жиноят кодексида мураккаб айбли жиноятларни ташкил қилувчи икки принцип асосида тузилган.
Биринчи турдаги мураккаб айбли жиноятлар мураккаб айб шахснинг Махсус қисм моддаларидаги назарда тутилган содир этаётган жиноятининг келиб чиқиши мумкин бўлган яқин ва оғирроқ оқибатига нисбатан бўлган руҳий муносабати - қасд шаклида деб қаралса, келиб чиқиши назарда тутилмаган оғир оқибатлар -эҳтиётсизлик шаклида деб олиниши мумкин. Бу ерда икки бир-бирига ўхшамаган оқибатни мавжудлигини кўришимиз мумкин. Ўз навбатида бундай икки мустақил айб шакли келиб чиқиши вақти ва ижтимоий хавфлилик даражаси ҳар хил бўлган жиноят таркибининг асосий белгиси сифатида оқибат қараладиган моддий таркибли жиноятга нисбатан олиб қаралади. Бошқа сўз билан айтганда, буни асосий жиноят таркиби белгиларидан ҳисобланган келиб чиқиши мумкин бўлган оқибатдан кўра оғирроқ оқибатнинг юзага келиши билан изоҳлаш мумкин. Масалан, баданга оғир тан жароҳати етказиш жиноятида шахс соғлиги унинг мустақил обьекти сифатида намоён бўлса (ЖК 104-модда), бироқ у эҳтиётсизлик орқасида шахс ўлимига сабаб бўлганда, шахснинг ҳаёти тажовуз (ЖКнинг 102-модда) объекти ҳисобланади. Мазкур ҳолатда қасд айнан шахсга тан жароҳати етказишга қаратилган эди. Иш ҳолатлари (етказиладиган тан жароҳатнинг хусусияти, зарар етказишда ишлатиладиган жиноятни содир этиш қуроллари ва воситалар ва бошқа ҳолатлар) ўлим келиб чиқиш хавфини кўрсатса-да (эҳтиётсизликнинг интеллектуал ҳолати), бунда иродавий ҳолат оғир тан жароҳати етказишни хоҳлашида ва бунга онгли равишда йўл қўйишида ифодаланади. Айбдор ўз навбатида ўлимнинг келиб чиқишини олдиндан кўра билиши мумкин ва лозим бўлган ҳолда эҳтиётсизлик (иродавий ҳолат) ка йўл қўяди, лекин бундай оқибат келиб чиқмаслигини англамаган ҳолда тахмин қилади ёки олдиндан кўра билмайди. Бу ҳолатларни аниқлаш жиноятни квалификация қилишда муҳим аҳамият касб этади.
Судлар қасддан одам ўлдириш жиноятини жабрланувчининг ўлимига сабаб бўлган қасддан баданга оғир шикаст етказиш жиноятидан фарқлаш учун айбдорнинг қасди нимага қаратилганлигини, унинг ўз ҳаракати оқибати, яъни жабрланувчининг ўлимига нисбатан субъектив муносабатини инобатга олиши лозим. Қасддан одам ўлдириш жиноятини содир этаётганда айбдор шахсни ҳаётдан маҳрум қилиш ниятида ҳаракат қилади, баданга оғир шикаст етказиш шахснинг ўлимига сабаб бўлган ҳолларда эса, ўлимга нисбатан унинг айби эҳтиётсизлик шаклида ифодаланади”.
3. Мураккаб айбли жиноятнинг иккинчи турига қилмиш (ҳаракат ёки ҳаракатсизликка) нисбатан бир хил бўлмаган муносабатда оқибат келиб чиқишини талаб қилмайдиган ва оқибатга нисбатан бўладиган жиноятлар киради. Бу ҳолат формал таркибли жиноятларда кўзга ташланади. Бунда квалификацияга таъсир қиладиган оқибат жиноий-ҳуқуқий норма билан қўриқланадиган асосий жиноят таркибдаги обьектдан ташқари қўшимча объектга зарар етказишда ифодаланади. Бу туркумдаги жиноятларга асосий таркиби формал, квалификацияга таъсир қилувчи белгилари маълум бир оғир оқибатни юзага келтирувчи жиноятларни мисол келтириш мумкин. (ЖКнинг 114-модда учинчи қисми “а” банди жиноий аборт ўтказишда жабрланувчининг ўлими келиб чиқиши) ёки ижтимоий хавфлилик даражаси ва оқибатнинг зарарлилик даражаси нуқтаи назаридан баҳоланиши (кўп, жуда кўп миқдорда зарар ёки бошқа оғир оқибатлар тушунчаси тўғрисида ЖКнинг 114-модда учинчи қисми “б” бандига қаранг) мумкин.
Бундай шаклдаги қасддан содир этилган жиноят (ҳаракат ёки ҳаракатсизликлар) квалификация қилинадиган оқибатга нисбатан эҳтиётсизлик орқасида содир этилган деб баҳоланади.
4. Мураккаб айбли жиноятларни тўғри квалификация қилишнинг муҳимлиги объектив белгиларига кўра ўхшаш бўлган қасддан содир этилган жиноятларни эҳтиётсизлик орқасида содир этилган жиноятлардан ажратишда кўринади. Агар қасддан баданга оғир шикаст етказиш натижасида шахснинг ўлими юзага келса, шунингдек, ҳаракат умумий қасд билан қамраб олинган бўлса, содир этилган жиноят қасддан одам ўлдириш деб квалификация қилинмоғи лозим.
Мураккаб айбли жиноятларни турли хил шаклдаги икки мустақил таркибга эга бўлган юзаки жиҳатдан бир жиноятга ўхшайдиган бир хил қилмишли жиноятларни ажрата билиш керак. Масалан, ўзганинг мулкини эгаллаш мақсадида айбдор жабрланувчининг бошидаги қалпоғини юлиб олиб, кейин туртиб юбориши натижасида жабрланувчи йўлакнинг бетон қиррасига боши билан урилади ва бош суяги синиши оқибатида унга оғир тан жароҳати етказилади. Даставвал қараганда бу ерда соғлигига эҳтиётсизлик натижасида зарар етказиб босқинчилик содир этганлик, яъни мураккаб айбли қилмишни кўришимиз мумкин (мол-мулкни эгаллашга нисбатан қасд ва оқибат келиб чиқишига нисбатан эҳтиётсизлик). Бироқ, бундай квалификация тўғри бўлмай, қилмиш босқинчилик ҳисобланмайди, ишлатиладиган зўрлик ҳаёт ва соғлик учун хавфли бўлмай, икки жиноят таркибини ташкил қилади: яъни ҳаёт ёки соғлик учун хавфли бўлмаган зўрлик ишлатиб талончилик қилиш ва эҳтиётсизлик орқасида баданга ўртача оғир шикаст етказиш. Мазкур ҳолатда шахс икки мустақил таркиб ва айб шаклига эга бўлган жиноят содир этганлигини кўриш мумкин..
Шуни назарда тутиш лозимки, Жиноят кодекси айбнинг фақат икки шаклини, қасд ва эҳтиётсизликни назарда тутади. Шу муносабат билан олиб қараладиган бўлса, мураккаб айбли жиноятлар айбнинг учинчи шакли эмас, балки шахснинг жиноий қилмишида қасд ва эҳтиётсизликнинг уйғунлашувидир, холос.
Мураккаб айбли жиноятлар умуман қасддан қилинган жиноят ҳисобланади ва бу категория жазони ўташ тартибига ва бошқа жиноий ҳуқуқий оқибатларга таъсир қилади.



Download 6,47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   305




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish