I боб. Жиноят Кодексининг вазифалари ва принциплари


-модда. Эҳтиётсизлик орқасида содир этилган жиноят



Download 6,47 Mb.
bet21/305
Sana23.02.2022
Hajmi6,47 Mb.
#157285
TuriКодекс
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   305
Bog'liq
ЖК шархлар.

22-модда. Эҳтиётсизлик орқасида содир этилган жиноят
Ўз-ўзига ишониш ёки бепарволик орқасида содир этилган ижтимоий хавфли қилмиш эҳтиётсизлик орқасида содир этилган жиноят деб топилади.
Агар жиноятни содир этган шахс ўз хулқ-атвори қонунда назарда тутилган ижтимоий хавфли оқибатлар келтириб чиқариши мумкинлигига кўзи ета туриб, эҳтиёткорлик чора-тадбирларига онгли равишда риоя этмаган ҳолда бундай оқибатлар келиб чиқмаслигига асоссиз равишда умид қилган бўлса, бундай жиноят ўз-ўзига ишониш оқибатида содир этилган деб топилади.
Агар жиноят содир этган шахс ўз ҳулқ--атвори қонунда назарда тутилган ижтимоий хавфли оқибатлар келтириб чиқариши мумкинлигига кўзи етмасада, лекин кўзи етиши лозим ва мумкин бўлса, бундай жиноят бепарволик орқасида содир этилган деб топилади.

1. Шархланаётган модданинг биринчи қисмида эҳтиётсизлик орқасида содир этиладиган жиноятлар икки турга бўлинган.


* Ўз-ўзига ишониш оқибатида содир этиладиган жиноятлар
* Бепарволик орқасида содир этиладиган жиноятлар.
Эҳтиётсизлик орқасида содир этилган жиноятлар етказилган оқибатга қараб, айрим ҳолларда эса бу оқибатларни вужудга келтирган усул ва воситасига қараб таснифланади. Оқибатнинг бўлмаслиги ўз-ўзидан жавобгарликни истисно этади. Эҳтиётсизлик билан содир этилган жиноятлар учун жавобгарлик фақатгина жиноят қонунида тўғридан-тўғри кўрсатилган ҳолдагина келиб чиқади. Шубҳасиз, эҳтиётсизлик орқасида содир этилган жиноятлар ўзининг ижтимоий хавфлилик даражаси жиҳатидан қасддан содир этилган жиноятларга нисбатан паст (ЖКнинг 20- модда шарҳига қаранг). Бу хусусият жиноят қонунида жиноятларни нафақат таркибига кўра, балки бошқа хусусиятларига кўра ҳам таснифлашга имкон яратади.
Жиноят тўғрисидаги қонун ҳужжатларига кўра белгиланганидек эҳтиётсизлик орқасида содир қилинган жиноятлар учун жавобгарлик масаласи ижтимоий хавфли оқибат етказилиши билан юзага келади. Қилмиш (ҳаракат ёки ҳаракатсизлик) нинг мавжуд бўлмаслиги ўз навбатида жавобгарликни юзага келтирмайди.
Қонунчилик эҳтиётсизликнинг ўз-ўзига ишониш ва бепарволик шаклларини белгиласа-да, ҳар иккала ҳолатда ҳам уларни келиб чиқадиган оқибат билан боғлайди. Улар инсоннинг салбий жиҳатлари -: эътиборсизлик, бефарқлилик ва эҳтиётсизлик каби хислатлари билан боғлиқ. Бошқача қилиб айтганда у ёки бу ҳолатда шахс зарур даражада эҳтиёткорлик қилмайди, шунинг учун ўз-ўзига ишониш ва бепарволикни «эҳтиётсизлик” тушунчаси бирлаштириб туради.
Эҳтиётсизлик орқасида содир қилинган жиноятларни бирлаштириб турувчи хусусиятларидан бири бу айбдорнинг қилмишга нисбатан руҳий муносабати бўлиб, шахс ўзининг қилмишида (ҳаракат ёки ҳаракатсизликда) ижтимоий хавфли хусусиятларни англамайди. Бепарволикда бундай хусусият ижтимоий хавфли оқибатни олдиндан кўра билмаганлик билан, ўз-ўзига ишонишда оқибат келиб чиқишига асоссиз умид қилиш, жамиятга зарар етмаслигига ишончда ифодаланади. Айни вақтда ўз-ўзига ишониш ва бепарволикда ҳам шахс содир этаётган қилмишининг ижтимоий хавфлилик хусусиятини англаши лозим ва англаши мумкин бўлиш мажбурияти мавжуд бўлади.
Одатда, эҳтиётсизлик билан содир этилган жиноятлар етказилган оқибатга қараб, айрим ҳолларда эса бу оқибатларни вужудга келтирган усул ва воситасига қараб таснифланади.
Қонун эҳтиётсизлик орқасида содир қилинган жиноятни, қилмишни содир этган шахснинг ўз қилмиши оқибатига бўлган муносабати сифатида баҳолайди. Шунга мувофиқ, эҳтиётсизлик орқасида содир этилган жиноятлар ва эҳтиётсизлик айб шаклини акс эттирувчи жиноятлар кўп ҳолларда моддий таркибга асосланган бўлади. Бу ҳолатни рад этиш асоссиз жавобгарликни вужудга келишига, айб учун жавобгарлик принципининг бузилишига олиб келади.
Эҳтиётсизлик орқасида содир қилинган жиноятларда жиноятнинг тайёргарлик, суиқасд босқичлари ва иштирокчилик белгилари бўлмайди.
2. Шарҳланаётган модданинг иккинчи қисмига кўра, агар жиноятни содир этган шахс ўз хулқ-атвори қонунда назарда тутилган ижтимоий хавфли оқибатлар келтириб чиқариши мумкинлигига кўзи ета туриб, эҳтиёткорлик чора-тадбирларига онгли равишда риоя этмаган ҳолда бундай оқибатлар келиб чиқмаслигига асоссиз равишда умид қилган бўлса, бундай жиноятлар ўз-ўзига ишониш оқибатида содир этилган деб топилади.
Ўз-ўзига ишониш қасд сингари айбдор онгида акс этувчи обьектив фаолият фактлари (қилмишнинг фактик белгилари, унинг келиб чиқиши мумкин бўлган оқибатлари, субьект ҳисобга олган ҳолатлар) ташкил этувчи ўзининг предметли моҳиятига эга.
Ўз-ўзига ишониш натижасида жиноят содир этган шахс ўз қилмишининг фактик белгиларини, ижтимоий хавфли оқибатларни кўра билиш имкониятига эга бўлади. Бироқ ўз-ўзига ишониш шаклида ижтимоий хавфли оқибатни олдиндан кўра билиш қилмишнинг ижтимоий хавфлилигини англаш билан бир хил эмас, чунки оқибат келиб чиқмаслигига ишончнинг мавжудлиги уни нейтраллаштиради. Келажакда хавфли оқибатларнинг олдини олишга ишонса-да (асоссиз бўлса-да), субьектнинг содир этган қилмиши жамиятга зарар етказмаслигига ишонади, яъни унинг ижтимоий хавфли хусусиятга эга эканлигини англамайди. Шахс, хатто, ўз ҳаракатларини ижтимоий фойдали деб ўйлаши ҳам мумкин. Мисол учун ижтимоий хавфли оқибатни олдиндан кўра билиш ҳуқуқий фаолиятларда ҳам бўлиши мумкин (жарроҳлик операциялари ва бошқа таваккалчиликка асосланган соҳалар) Мазкур ҳолларда мазкур тарзда оқибатни олдиндан кўра билиш, салбий оқибатлар келиб чиқишини олдини олишнинг зарур шарти ҳисобланади. Шунинг учун, ўз-ўзига ишонишда айб ҳолати ижтимоий хавфли оқибатларни кўра билишда эмас, балки уларни олдини олишга қаратилган асоссиз умидга нисбатан олинади.
Ўз навбатида ўз-ўзига ишонишда жиноят тўғрисида қонун ҳужжатлари билан қўриқланадиган ижтимоий муносабатларга тўлақонли зарар етказиши мумкин бўлган, содир этилаётган қилмишнинг (ҳаракат ёки ҳаракатсизликнинг) ижтимоий хавфлилик хусусиятини англайди. Шахснинг бундай ҳолатни англаши ўз-ўзига ишонишнинг қонун томонидан белгиланган зарурий белгиси ва бу ҳар бир ишда судлар томонидан аниқлаштирилиши керак.Ўз-ўзига ишонишда айбдор ўзига, ўзининг кучига, тажрибасига, билимига таяниш билан бирга, бошқа шахсларнинг ҳаракати, табиат кучлари ва ҳоказоларга ҳам таянади.Ўз қилмишининг ижтимоий хавфлилик хусусиятини англаш бундай турдаги жиноятлар учун интеллектуал ҳолатнинг дастлабки белгиларидан биридир. Ўз-ўзига ишониш оқибатида содир этилаётган жиноятнинг интеллектуал (тафаккурий) ҳолати шундан иборатки, айбдор ўзининг хулқ-атвори натижасида келиб чиқиши мумкин бўлган ижтимоий хавфли оқибатни олдиндан кўра билади. Шунинг учун белгиларига кўра ўз-ўзига ишониш эгри қасддагидек ижтимоий хавфли оқибатларни олдиндан англаш билан бир-бирига ўхшаб кетади. Бироқ эгри қасдда айбдор аниқ ҳолат бўйича юзага келиши мумкин бўлган оқибатни аниқ англаса, ўз-ўзига ишонишда бундай оқибатни олдиндан англаш мавҳум характерга эга бўлади. Бунда шахс юзага келиши мумкин бўлган аниқ шаклда бўлмаган қилмиш натижасидаги ижтимоий хавфли оқибатни англайди. Бошқача айтганда, эҳтиётсизликнинг ўз-ўзига ишониш ва эгри қасд ўратисидаги асосий фарқи айбдорнинг қилмишига нисбатан бўлган иродавий ҳолатида намоён бўлади. Агар эгри қасдда айбдор ижтимоий хавфли оқибатлар келиб чиқишига онгли равишда йўл қўйса, ўзига ишонишда оқибатлар келиб чиқмаслигига асоссиз равишда умид қилади.
Шу билан бирга мавҳум олдиндан англаш имкониятини унификация (бирхиллаштириш) қилиш мумкин эмас. Бундай имконият фақат аниқ ҳолат ва вақтларда кўриб чиқилиши мумкин. Ҳар доим ҳам автомашинанинг тормоз шланги ёрилиб, аварияга учраши, ўрмонда дарахт кесаётганда ёки ҳайвонга қаратиб овчи ўқ узганда одам ўлдириши; беморнинг организмида номаълум аномалияларнинг мавжудлигидан врачнинг аралашуви натижасида унинг соғлигига зарар етказилишидаги ҳолатларда мавҳумлик мавжуд. Маълум бир ижтимоий хавфли оқибатни келиб чиқишини олдиндан англаш ўз-ўзига ишониш шаклида эгри қасддан фарқ қилади.
Қасддан содир этилган жиноятларда айбдор маълум бир жиноий натижа келиб чиқишини хоҳлайди ёки унга йўл қўяди. Ўз-ўзига ишонишда эса уни олдини олишга умид қилиб, бу нисбий хусусиятга эга бўлади. Бунда олдини олишга қаратилган ҳисоби асоссиз ва шахс ўзининг жиноий оқибатнинг олдини олишга қаратилган ҳеч қандай эҳтиёт чораларини кўрмаганлигини англаши, яъни айбдорнинг ижтимоий хавфли оқибат келиб чиқишига йўл қўймаслик учун жиноятни олдини олишга қаратилган ўзи танлаган чораларини қўлламаганликдаги актив бўлмаган фаолияти тушунилади. Мазкур ҳолларда айбсиз ҳолда зарар етказиш - тасодиф саналади.
Ўз-ўзига ишонишда олдиндан англаш (кўра билиш) шу билан изоҳланадики, шахс иродавий жиҳатлар ва руҳий босим ва таъсир билан мазкур ҳолатларни ҳақиқий сабабий боғланиш ривожланишини англаши мумкин бўлган бўлса-да, уларни англамайди. Айбдор ҳолатга жиддий ёндашмай, жиноий оқибат келиб чиқиши олдини олишга умид қилади, лекин амалда оқибат келиб чиқишига монелик қила олмайди.
Ва, ниҳоят, ўз-ўзига ишонишдаги интеллектуал ҳолат шахснинг онгли равишда эҳтиёткорлик чораларига риоя қилмаганликда ифодаланади.
Эҳтиёткорлик чораларига амал қилмаслик шахснинг келиб чиқиши мумкин бўлган ижтимоий хавфли оқибатни олдиндан англаш имкониятига эга бўлиб, уни келиб чиқиши олдини олишнинг етарли ва зарур чораларини кўрмайди. Мазкур ҳолатларда шахс бундай оқибат маълум бир ҳолат ва шароитлар ўтиши билан келиб чиқмайди деб ҳисоблайди, бироқ оқибатни олдини олишга қаратилган ҳеч қандай мустақил ҳаракатни амалга оширмайди. Шунинг учун мазкур ҳоллатада шаснинг пассив ҳулқ атворини кўришмиз мумкин.Шу билан бирга шахс тасодифга умид боғлаб ҳеч қандай ҳаракатни ҳам амалга оширмайди. Тасодифга умид боғлаган ҳолда хато тахмин қилиш эгри қасднинг белгиларидан бири ҳисобланади. Шахснинг ўз-ўзига ишонишида оқибатга нисбатан рад муносабатда бўлади, қасддан фарқли ўлароқ уларнинг келиб чиқишини хоҳламайди ва йўл қўймайди. Чунки шахс жиноий оқибатни келиб чиқишида ҳолатларга нотўғри баҳо бериши натижасида оқибатнинг сабабий боғланишини англаш ҳолатида бўлмайди ёки уларнинг ривожланиши ҳақида хато тахмин қилади. Ўз-ўзига ишониш билан қасднинг сабабий боғланишдаги хато ўртасидаги асосий фарқ, бу келиб чиққан оқибатга нисбатан қасддан айбни рад этади.
Эҳтиёткорлик чоралари зарурий ва мажбурий хусусиятга эга бўлган иш, касб ва мансабдаги шахс мажбуриятларига тўлалигича киради. Бундан ташқари эҳтиёткорлик чоралари муайян ҳолатдан келиб чиққан ҳолда ҳам белгиланиши мумкин. Шунинг учун, аниқ амал қилиниши лозим бўлган чора-тадбирларни кўрсатиб бўлмайди. Бундан ташқари, эҳтиёт чораларнинг мавжудлиги ўз-ўзига ишонишнинг ижтимоий хавфли оқибатни олдини олишга қаратилган асоссиз таваккалчиликни ифодаловчи иродавий ҳолатнинг хусусияти билан ҳам боғлиқ. Бунда айбдор эҳтиёт чораларига риоя қилмаётганини англаганлиги муҳим аҳамиятга эга. Мазкур ҳолат шундан далолат берадики, айбдор қандайдир обьектив ва субьектив ҳолатларни англайди ва уларга мувофиқ равишда ўз ҳулқ атворини шакллантиради.
Шундай қилиб ўз-ўзига ишонишнинг интеллектуал ҳолати қуйидагиларни ўз ичига олади:
* ўз-ўзидан жиноят ҳисобланмаган ҳулқ-атворининг ижтимоий хавфли хусусиятларини англаш;
* бу ҳулқ-атворнинг натижаси сифатида юзага келиши мумкин бўлган ижтимоий хавфли оқибатларни олдиндан англаш;
* шахснинг эҳтиёткорлик чора-тадбирларига етарли даражада амал қилмаётганлигини англаши;
3. Жиноий ўз-ўзига ишонишнинг тахминдаги асоссизлигини қонунда икки хусусияти белгиланган. Тахминнинг асоссизлиги биринчи навбатда иродавий ҳолат ва ўз навбатида интекллектуал ҳолатда ҳам хусусият сифатида аҳамиятга эга. Айнан мана шу хусусият ўз-ўзига ишонишни қасддан ажратиб турувчи белги саналади. Субьект қандайдир саробга эмас, маълум бир юзага келиб қолиши мумкин бўлган, аниқ шартларга асосланади. Ўз-ўзига ишонишда иродавий ҳолатни ифодаловчи хусусияти етарли бўлмаган асосларга таянган ҳолда содир этилаётган қилмишнинг ижтимоий хавфли оқибатларини олдини олишга қаратилган ўз-ўзига ишонишда ифодаланади. Айнан мана шу хусусиятнинг мавжудлиги ўз-ўзига ишонишни қасддан ажратиб туради.Масалан, ҳайдовчи маст ҳолатда автомашинани кўп кишилик жойда юқори тезликда бошқаради, у онгли равишда йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларини бузади. Бу ҳолатда айбдор кишилар соғлигига зарар етказиши мумкин бўлган ижтимоий хавфли оқибатни олдиндан кўра билади, бу оқибатлар келиб чиқмаслиги тўғрисидаги ишонч хомхаёл бўлиб чиқади. Мазкур мисолда ўз-ўзига ишонишнинг иродавий ҳолатини кўриш мумкин.
Агар шахс эгри қасдда ижтимоий хавфли оқибат келиб чиқишига онгли равишда йўл қўйса ёки уларнинг келиб чиқишига бефарқ муносабатда бўлса, яъни келиб чиққан оқибатни ёқласа, ёки уларга ижобий ёндошса, ўз-ўзига ишонишда эса шахс нафақат хоҳишининг мавжуд эмаслиги, оқибатларга онгли равишда йўл қўйишни истамаслиги, уларни келтириб чиқармасликка ҳаракат қилиши ва уларга нисбатан нисбий муносабатда бўлиши билан фарқланади.
Ўз-ўзига ишонишнинг иродавий ҳолати ижтимоий хавфли оқибатни келтириб чиқармасликка қаратилган бўлади. Қонун ўз-ўзига ишонишнинг иродавий ҳолатининг (мазмун-моҳиятини) умид сифатида эмас, балки ижтимоий хавфли оқибатнинг олдини олишга қаратилган тўла воқеилик сифатида қарайди. Бундай мўлжал замирида айбдорнинг фикрига кўра зарарли оқибатлар келиб чиқишига халақит берадиган муайян ҳолатлар мужассам бўлган бўлиши лозим. Бу тахминнинг ўз-ўзига ишониш даражасига айланиши эҳтиёткорлик чоралари қўлланилмаган ҳолатларга жиддий баҳо бермаганликдан келиб чиқади. Айбдор ўзининг фикрига кўра жиноий оқибат келиб чиқишига аниқ таъсир қиладиган ҳолатларга ишонади. Бу шахсий сифатлар (маҳорат, тажриба, уддабуронлик) ва бошқа хусусиятлар билан изоҳланади. Шахс ўзи содир этаётган хавфли қилмиш (ҳаракат ёки ҳаракатсизлик) вақтидаги ҳолатларга умид қилади. Шахснинг оқибат ҳақидаги тахминлари бошқа шахслар, масалан, жабрланувчининг ҳулқ - атворига нисбатан ҳам бўлиши мумкин. Масалан, автомашинани бошқараётган ҳайдовчи пиёдани йўлдан югуриб ўтишига улгуришига ишонади ва бошқалар. Бундай ҳолларда айбдорнинг ўз-ўзига ишониши, асоссиз равишда ижтимоий хавфли оқибатларнинг олдини олишга қаратилган ҳолатларга нотўғри баҳо беришига сабаб бўлади.
Ўз навбатида субьектнинг оқибат келиб чиқмаслигига тахмин қилиш белгиларини интеллектуал ҳолатга ҳам киритиш мумкин. Шахс ўзи тахмин қилаётган ҳолатларни (тўғрими нотўғрими) англайди ва унинг қилмиши билан келиб чиқиши мумкин бўлган оқибат ўртасида сабабий боғлиқликдаги ривожланишнинг тўхташи ёки издан чиқишига тахмин қилади. Шахс келиб чиқиши мумкин бўлган ижтимоий хавфли оқибатни олдиндан англаши билан бирга уни ўзининг ишонган ҳаракатлари таъсирида олдиндан англамаслиги ҳам мумкин.
Ўз навбатида ўз-ўзига ишонган ҳолда ҳаракат қилиб, шахс натижанинг олдини олиш имкониятларини олдиндан англамайди (акс ҳолда бу зарарларнинг олдини олишга бўлган ҳаракатларга умид қилмасди), бироқ шахс бу оқибатларни олдиндан кўра билиши лозим ва мумкин эди. Шахс агар ижтимоий хавфли оқибат келиб чиқишини олдиндан кўра билганда ва уни олдини олишнинг зарур чора тадбирларини кўрганда ҳам барибир оқибат келиб чиқса, жиноий жавобгарлик вужудга келмайди. Бу биринчидан айнан ҳисобга олинган қоидаларнинг юзага келган вазияти ва эҳтиёт чораларининг ўзи тўлиқсизлиги (илмий ва техник илмларининг етарли эмаслиги) билан изоҳланади.
Иккинчидан, бу субъектнинг оқибатни келиб чиқишини олдини олишига енгиб бўлмас ва олдиндан кўра билмаган куч таъсирида ҳам оқибат келиб чиқиши ҳам мумкин.
Учинчидан, маълум бир ҳаракатларни амалга ошириш лозим булган шахснинг харакатларига умид қилиб, келтириб чиқариши мумкин бўлган хавфли оқибат ҳақида уни огоҳлантириши мумкин. Мана шу ҳаракатларни содир этмаслик ва фактик оқибатларни юзага келиши таваккалчиликни онгсиз равишдаги таваккалчиликка, шу билан бирга, ўз-ўзига ишониш даражасига ўсиб чиқишига олиб келмайди. Юқорида санаб ўтилган барча ҳоллардаги шахснинг оқибатга нисбатан асоссиз таваккалчилиги субьектнинг айби сифатида қаралиши мумкин эмас. Шундай қилиб, ўз-ўзига ишонишда шахс жиноят содир этилиш вақтида асоссиз, ўзига ишонувчанлик хусусиятга эга бўлганлиги учун айнан мана шу оқибат вужудга келди.
4. Шархланаётган модданинг учинчи қисмида жиноий бепарволик хусусида сўз юритилади. Бепарволик кўринишидаги жиноятни содир этишда шахс қонунда кўзда тутилган ўз хулқ-атвори туфайли келиб чиқадиган ижтимоий хавфли оқибатларни олдиндан билмайди.
Эҳтиётсизлик шаклидаги айб турларининг характерли жиҳатлари, биринчидан, айбдор шахс ўз қилмишининг ижтимоий хавфли оқибатларини олдиндан кўра олмайди, иккинчидан шахс мазкур жиноятда ижтимоий хавфли оқибатларни олдиндан кўра билиш мажбурияти ва имкониятига эга бўлади.
Бепарволикда ижтимоий хавфли оқибатни олдиндан кўра билмаслик, оқибатга нисбатан ҳар қандай муносабатнинг мавжуд бўлмайди деган тасаввурга олиб келмайди. Балки бундай муносабатнинг махсус шахснинг қонун талабларига, иижтимоий ҳулқ-атвор қоидаларига, бошқа шахс манфаатларига бепарво муносабатда бўлишида ифодаланади. Шунинг учун бепарволикда интеллектуал ҳолат ижтимоий хавфли оқибатнинг келиб чиқишини англамаслик билан ифодаланади. Иродавий ҳолат шахснинг зарур иродавий таъсир, яъни содир бўлаётган воқеа-ҳодисаларнинг оқибатига бепарво муносабатда бўлишида ифодаланади.
Бепарволик кўринишидаги жиноятларни содир этишда оқибатларни кўра билмаслик, шахснинг қонун талабларига ва турли қоидаларга бепарволигидан дарак беради. Қонунчилик жиноий бепарволикни шахснинг қилмиши натижасида келиб чиқиши мумкин бўлган ижтимоий хавфли оқибатни олдиндан англашга реал имкониятга эга бўлади, лекин бу оқибатни келиб чиқишини англаш учун қилиниши керак бўлган зарур иродавий ҳаракатларни амалга оширмайди, диққат-эътиборни ва эҳтиёткорликни намоён қилмайди деб ҳисоблайди
5.Айбнинг эҳтиётсизлик шаклининг бепарволик турида интеллектуал ҳолат мазкур айб турини тавсифловчи ижобий ва нисбий мезонларга эга.
Жиноий бепарволикнинг нисбий мезони шахснинг келиб чиқиши мумкин бўлган ижтимоий хавфли оқибатни олдиндан англамасликда намоён бўлади. Бепарволик шаклидаги айб формасида шахс оқибат келиб чиқиши мумкинлигини ҳам, реаллигини ҳам ёки мавҳумлигини ҳам олдиндан англаб етмайди. Оқибатни олдиндан кўра билиш мумкинлиги, қилмиш содир этилаётган вазиятнинг ўзига хослиги ва айбдорнинг индивидуал хусусиятларни билан изоҳланади. Айбдорнинг индивидуал хусусиятларига унинг (жисмоний ҳолати, ривожланганлик даражаси, маълумоти, касбий маҳорати, соғлиги ҳолати, қабул қилиш даражаси) қилмиш содир этилаётган вазиятдан келиб чиқиб, асосли хулосалар қилиши ва атроф муҳитни тўғри қабул қилиши ва уларга баҳо беришга имкон яратиши киради. Бу икки таянчнинг мавжудлиги айбдор содир этаётган қилмишининг ижтимоий хавфли оқибатларини олдиндан кўра билишга реал имконият яратади.
Бепарволикнинг ижобий хусусияти норматив аҳамият касб этиб, у айбдорнинг келиб чиқиши мумкин бўлган ижтимоий хавфли оқибатни олдиндан билиши лозим ва мумкин бўлганлигини англатади. Айнан мана шу белги бепарволикни мустақил айб тури сифатида жиноий ҳуқуқий аҳамиятини оширади. Бу инсоннинг англаши ва иродавий хусусиятлари билан белгиланади: билиши лозимлиги норматив аҳамиятга эга бўлган обьектив белги ҳисобланса, олдиндан кўра олиши мумкин бўлган катта даражада ижтимоий аҳамият касб этадиган субьектив белги. Объектив белгининг ўзи билангина шахсда ижтимоий хавфли оқибатларни келиб чиқишининг олдини олиш учун имкониятлар мавжуд деган хулосасига келиб бўлмайди. Ижтимоий хавфли оқибат келиб чиқиши мумкинлигини олдиндан кўра билиш лозимлиги ва мумкинлиги шахснинг мажбуриятидан келиб чиқиб белгиланади. Бу қоида айбдорнинг мансаб мақомини белгиловчи, унинг касбий вазифалари ва умуммажбурий ижтимоий ҳулқ атвор қоидаларида, қонун, шартнома ва бошқаларда акс эттирилган бўлиши мумкин. Бироқ бу тарздаги норматив ва ижтимоий мажбуриятларнинг мавжудлиги шахснинг у етказиши мумкин бўлган ижтимоий зарарли ва хавфли оқибатни тўла англаши учун етарли ҳисобланмайди. Бунинг учун нисбий мезонлар мавжудлигини аниқлаш лозим. Субъектив белги шаснинг аниқ бир вазиятда ва ўзининг индивидуал хусусиятлари билан ижтимоий хавфли оқибатларни келиб чиқиш имкониятини олдиндан кўра билиш қобилиятини англатади.
Шуни таъкидлаш зарурки, эътиборлилик ва эҳтиёткорлик жиноят ҳуқуқида ҳулқ атворнинг лозимлиги ва мумкинлигини ёритувчи термин (атама) лар ҳисобланади. Улар ижтимоий нормалар, тўғридан-тўғри қонундан келиб чиқувчи нормалар, бошқа ҳужжатлардаги қоидалардан келиб чиққан ҳолда моҳиятни очиб беради.
Ўз қилмишининг ижтимоий хавфли оқибатларини олдиндан кўра билиш ёки кўра билмаслик тасодиф ҳисобланмай, бу шахснинг мазкур ҳаракатлари билан бузилиши мумкин бўлган бошқа шахс, жамият ва давлат манфаатларига бўлган муносабатидан келиб чиқади.
6. Бепарволикнинг иродавий ҳолати айбдорнинг руҳий имкониятлари ва қувватини ижтимоий хавфли оқибатнинг олдини олишга қаратилган зарур фаолиятни амалга оширишда фаоллашмайди.
Ўз-ўзига ишониш ва бепарволикда иродавий ҳолатлар бир-бирига ўхшаш. У ва бу ҳолатда ҳам келиб чиқиши мумкин бўлган оқибатга нисбатан ижобий оқибат мавжуд бўлмайди, яъни айбдор зарарли оқибатлар келиб чиқишига онгли равишда йўл қўймайди ва хоҳламайди. Улар ўртасидаги фарқ шунда кўринадики, ўз-ўзига ишонишда шахс келиб чиқиши мумкин бўлган оқибатнинг келиб чиқишини мавҳум тарзда олдиндан англаб, онгли равишда хавфли иродавий ҳаракатларни содир қилади, бироқ, бунда шахс ўз ҳисобидаги айрим омилларни хавфли оқибат келиб чиқишининг олдини олиш мақсадида ишлатади. Бепарволикда иродавий хоҳиш айбдорга ижтимоий фойдали ёки ижтимоий нейтрал тасаввур қилиниб, унинг ҳеч қандай чора кўрмаслигига сабаб бўлади.
Кўрсатиб ўтилган эҳтиётсизликнинг шаклларида интеллектуал ҳолат шахснинг аниқ ҳолатда ижтимоий хавфли оқибат келиб чиқишини олдиндан англаши мумкин бўлган бўлсада, англамаслиги билан изоҳланади. Улар ўртасидаги фарқ шундаки, ўз-ўзига ишонишда, айбдор аниқ мавхум ижтимоий хавфли оқибатнинг келиб чиқишини кўра билади, бепарволикда эса бундай оқибатни келиб чиқишини ҳеч қандай шаклда англамайди.
Юқоридаги ҳолатлардан келиб чиқиб шуни айтиш лозимки, жиноий бепарволик ўз-ўзига ишонишдан аввало, шахс ўз хулқ атворининг ижтимоий хавфли характерини англамайди. Ўз-ўзига ишониш ва бепарволикнинг умумий жиҳатлари кўплигидан, улар айбнинг бир шакли таркибига киритилган. Уларнинг умумийлиги, энг аввало, ягона руҳий ва ижтимоий негизга эга эканлигида ишониш ва тасодифий, айбсиз ҳолда зарар етказиш билан намоён бўлади. Буларга етарли ҳушёрликнинг йўқлиги, эътиборсизлик, эҳтиёткорлик қоидаларини менсимаслик ва бошқалар киради.



Download 6,47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   305




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish