I боб. Жиноят Кодексининг вазифалари ва принциплари


-модда. Ўсимликлар касалликлари ёки зараркунандалари билан кураш талабларини бузиш



Download 6,47 Mb.
bet197/305
Sana23.02.2022
Hajmi6,47 Mb.
#157285
TuriКодекс
1   ...   193   194   195   196   197   198   199   200   ...   305
Bog'liq
ЖК шархлар.

199-модда. Ўсимликлар касалликлари ёки зараркунандалари билан кураш талабларини бузиш
Ўсимликлар касалликлари ёки зараркунандалари билан кураш талабларини бузиш оғир оқибатларга сабаб бўлса, -
энг кам ойлик иш ҳақининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки беш йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

1. Ушбу муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 31 августдаги “Қишлоқ хўжалик ўсимликларини зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтлардан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги, 1996 йил 29 августдаги “Уруғчилик тўғрисида”ги, 1996 йил 30 августдаги “Селекция ютуқлари тўғрисида”ги қонунлари, Вазирлар Маҳкамаси қарори билан 1997 йил 18 декабрда тасдиқланган “Ўзбекистон Республикасида экишга тавсия қилинган қишлоқ хўжалиги экинлари давлат реестри тўғрисида”ги Низом, Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 3 февралдаги “Ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини экспертиза қилиш ва рўйхатдан ўтказиш чоралари тўғрисида”ги Қарори ва бошқа қонунчилик ҳужжатлари билан тартибга солинади.


Ўсимликлар касалликлари ва зараркунандалари билан курашиш талабларига риоя қилмаслик ўсимликшунослик, сабзавотшунослик, боғдорчилик, ўрмон хўжалиги каби қишлоқ хўжалиги соҳаларига катта зарар етказиши мумкин.
Ўсимлик касалликлари ёки зараркунандалари билан кураш талабларини бузиш қишлоқ хўжалигининг ўсимлик, сабзавот соҳаларига, шунингдек, ўрмон хўжалигига катта зарар келтиради.
Ўсимлик касалликлари ёки зараркунандалари, қишлоқ хўжалигида бегона ўтларга қарши қўллаш учун кимёвий ва биологик воситаларнинг рўйхати Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг кимё комиссияси томонидан 2000 йил 31 августдаги “Қишлоқ хўжалик ўсимликларини зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтлардан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунга асосан ҳар беш йилда тасдиқланади. Мазкур рўйхатдан Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳам фойдаланади. Шунингдек, унда қишлоқ хўжалигида пестицидларни (заҳарли кимёвий моддаларни) сақлаш, ташиш ва қўллашнинг санитар қоидалари мавжуд.
2. Жиноят объекти экологик ҳуқуқий тартибот ва экологик хавфсизлик таъминланишига қаратилган ўсимликлар касалликлари ва зараркунандалари билан курашиш бўйича ўрнатилган қоидалар ва талабларни тартибга солиш борасидаги ижтимоий муносабатлар ҳисобланади.
Касалликлар ва зараркунандалар билан курашиш учун ўрнатилган қоида ва талаблар божхона қонунчилиги (ўсимликлар, уруғларни киритиш тартиби ва ўсимликларга зарар келтирувчи бошқа предметлар тўғрисида) ҳамда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва бошқа идоралар томонидан белгиланадиган зарарли кимёвий моддалар, махсус техника ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини, ўсимликлар касалликларини ва зараркунандалари билан курашиш воситаларини қўллаш шароити, воситалари ва жараёнларини тартибга солувчи кўп сонли махсус норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари билан тартибга солинади.
3. Объектив томондан жиноят ўсимликлар касалликлари ёки зараркунандаларига қарши кураш талабларини бузиш оғир оқибатларга сабаб бўлишида ифодаланади. Мазкур модда диспозицияси бланкет (ҳаволаки)дир. Шу муносабат билан, кўриб чиқилаётган жиноятни квалификация қилишда ҳар бир алоҳида ишда ўсимлик касалликлари ёки зараркунандаларига қарши курашнинг қайси талаби бузилганлигини аниқлаш зарур. Булар касалликлар, турли зараркунандалар тарқалишининг олдини олиш ва уларни тугатишга қаратилган агротехник, кимёвий, механик тадбирларни ўтказиш бўйича талаблардир.
Жиноий жавобгарлик, ўсимликлар касалликлари ёки зараркунандаларига қарши кураш талабларининг бузилиши оғир оқибатларга сабаб бўлган ҳолларда вужудга келади.
4. Юқоридаги қоидалар ва талабларни ҳаракатлар кўринишида бузиш масалан, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига бир тўп касалланган дон, сабзавот, бошқа ўсимликларни олиб кириш; экинларнинг касалланган уруғларини экиш (масалан, карантин касалликлари билан заҳарланган дон экинларини экиш); сифатсиз кимёвий ёки бошқа ўсимлик зараркунандаларига қарши курашиш воситаларини қўллаш; ўсимлик зараркунандалари пайдо бўлганлиги тўғрисидаги маълумотларни яшириш ва ҳоказолар орқали содир этилади.
Ҳаракатсизлик шахснинг ўсимлик касалликларига ва зараркунандаларига қарши кураш тадбирлари кўрсатмаларини бажармаслигида намоён бўлади: агротехник чораларни кўрмаслик, ўсимлик касалликларига қарши кураш чораларини ёки ўсимлик касалликларини қўзғатувчилар билан заҳарланган муайян участка жойлашуви бўйича, заҳарланган уруғликларни йўқ қилиш бўйича чораларни кўрмаслик ва ҳоказолар.
5. Ўсимликларни ҳимоя қилишнинг кимёвий воситалари ёки энг ёмон бегона ўтларни ва ўсимлик дунёси зараркунандаларини йўқотиш учун белгиланган қоидаларни бузиб қўллаш натижасида одамлар ва ҳайвонларнинг заҳарли кимёвий моддалар билан заҳарланиши, ўсимлик касалликларининг ёки зараркунандаларнинг оммавий равишда тарқалиши натижасида токларнинг ёки мевали дарахтларнинг кесиб ташланиши, сара уруғ фондининг зарар топиши, картошка экинининг катта майдонларда барбод бўлиши ҳам шарҳланаётган жиноятнинг оғир оқибатлари қаторига киради.
6. Оғир оқибатларнинг бошланиши вақтидан жиноят тугалланган ҳисобланади жиноятнинг қай даражада оғирлиги суд томонидан белгиланади.
Агар тегишли қоидаларни бузиш оғир оқибатларга олиб келмаса, қилмиш маъмурий ҳуқуқбузарликни вужудга келтиради.
7. Ўсимлик касалликлари ва зараркунандалари билан курашиш талабларини бузишнинг субъектив томони: эгри қасд бўлиб - шахс ўз қилмишларининг қонунга хилофлигини англайди, ижтимоий хавфли оқибатлар келиб чиқиши мумкинлигини кўра олади ва онгли равишда йўл қўяди ёки бунга бефарқ муносабатда бўлади, ёхуд эҳтиётсизликдан - шахс бундай жиноятнинг оғир оқибатлари келиб чиқиши мумкинлигини олдиндан кўра олади ва бундай оқибатлар келиб чиқмаслигига ассосиз ишониб, онгли равишда эҳтиёт чораларни кўрмайди ёки ўз ҳаракатларининг бундай оқибатларини кўриши лозим ва мумкин бўлган вазиятда, уларни олдиндан кўра олмайди.
8. Жиноятнинг субъекти ўн олти ёшга тўлган ҳар қандай ақли расо шахс бўлиши мумкин. Аксарият ҳолларда, агрономлар, бригадирлар ва шу каби мутахассислар шарҳланаётган жиноятнинг субъекти бўладилар. Ўсимлик касалликлари ёки зараркунандаларига қарши кураш талабларини ўз мансаб ваколатидан фойдаланган ҳолда бузган мансабдор шахслар мансабдорлик жинояти учун жиноий жавобгарликка тортилишлари керак.



Download 6,47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   193   194   195   196   197   198   199   200   ...   305




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish