I боб. Жиноят Кодексининг вазифалари ва принциплари


-модда. Экинзор, ўрмон ёки бошқа дов-дарахтларга шикаст етказиш ёки уларни нобуд қилиш



Download 6,47 Mb.
bet196/305
Sana23.02.2022
Hajmi6,47 Mb.
#157285
TuriКодекс
1   ...   192   193   194   195   196   197   198   199   ...   305
Bog'liq
ЖК шархлар.

198-модда. Экинзор, ўрмон ёки бошқа дов-дарахтларга шикаст етказиш ёки уларни нобуд қилиш
Оловга эҳтиётсизлик билан муносабатда бўлиш натижасида экинзор, ўрмон ёки бошқа дов-дарахтларга шикаст етказиш ёки уларни нобуд қилиш кўп миқдорда зарар етказилиши ёки бошқача оғир оқибатларга сабаб бўлса, -
энг кам ойлик иш ҳақининг эллик бараваригача миқдорда жарима ёки бир йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд уч ойгача қамоқ билан жазоланади.
Ўрмон ёки бошқа дов-дарахтларни қонунга хилоф равишда кесиш кўп миқдорда зарар етказилишига сабаб бўлса, -
энг кам ойлик иш ҳақининг эллик бараваридан етмиш беш бараваригача миқдорда жарима ёки бир йилдан икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки уч ойдан олти ойгача қамоқ ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Экинзор, ўрмон ёки бошқа дов-дарахтларга қасддан шикаст етказиш, уларни пайҳон қилиш, нобуд қилиш кўп миқдорда зарар етказилишига сабаб бўлса, -
энг кам ойлик иш ҳақининг етмиш беш бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Етказилган моддий зарар уч карра миқдорида қопланган тақдирда, озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо қўлланилмайди

1. Экинзор, ўрмон ёки бошқа дов-дарахтларга шикаст етказиш ёки уларни нобуд қилганлик учун жиноий жавобгарлик белгилаш орқали қонун чиқарувчи республика ҳудудида ўсимликларга шикаст етказиш ва уларни нобуд қилишнинг олдини олишга интилади.


Шарҳланаётган модданинг мақсади ўрмон ва ўрмон ташқарасидаги ўсимликлар, экинзор ёки бошқа дов-дарахтларни қонунга хилоф равишда кесиш ёнғин, санитария хавфсизлиги қоидаларига риоя қилмаслик, пайҳон қилиш йўли билан шикаст етказиш ёки уларни нобуд қилишнинг олдини олишдан иборат.
Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги ўрмондан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш ҳамда зарарли модда ва чиқиндилар билан муносабатда бўлиш қоидаларини белгилайди, зарарли моддаларни чиқариб ташлаш тартиби ва меъёрини белгилайди. Ўзбекистон Республикасида давлат органлари томонидан ўрмон хўжалигини бошқаришни, ўрмон ҳолати, ундан фойдаланиш, уни тиклаш, муҳофаза қилиш устидан давлат назоратини амалга ошириш тартибини 1999 йил 15 апрелда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг “Ўрмон тўғрисида”ги Қонуни, 1999 йил 22 ноябрда қабул қилинган Вазирлар Маҳкамасининг Қарорига илова қилинган “Ўзбекистон Республикасида ўрмонни парвариш қилиш учун кесиш” Қоидалари тартибга солади.
2. Жиноятнинг объекти ўрмон, экинзор ва бошқа дов-дарахтларни атроф табиий муҳитнинг табиий қисми ва бойлиги сифатида улардан тегишли даражада фойдаланиш йўли билан сақлашни таъминлаш соҳасида юзага келадиган ва шаклланадиган ижтимоий муносабатлардир.
Шарҳланаётган жиноят содир этилиши натижасида нобуд бўлган мева, маҳсулотларга бўлган мулк ҳуқуқи қўшимча объект бўлиши мумкин.
3. Жиноятнинг предмети ўрмонлардаги дарахт, бутазорларнинг ҳар хил турлари ҳамда ўрмон фондига кирмайдиган ёки кесиш тақиқланган дарахтлар, бутазор, экинзор ва бошқа дов-дарахтлардир.
4. Экин деганда, дарахт кўчатлари, бута ўсимлик ва бошқа ўсимликлар, сунъий ўтқазилган дарахт кўчатлари ҳамда униб чиқмаган уруғлар тушунилади.
5. Ўрмон - ер, дарахт, бута ва бошқа ўсимликлар, ҳайвонлар, паррандалар, микроорганизмлар ва бошқа табиат унсурларининг жамидир.
6. Объектив томондан ЖК 198-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноят олов билан эҳтиёткорона муносабатда бўлмаслик натижасида экинзор, ўрмон ёки бошқа дов-дарахтларга шикаст етказиш ёхуд уларни нобуд қилиш кўп миқдорда зарар етказилиши ёки бошқача оғир оқибатларга сабаб бўлишида ифодаланади.
7. Экинзор, ўрмон ва бошқа дов-дарахтларга шикаст етказиш - бу экинзор, ўрмон ёки бошқа дов-дарахтларга қисман зарар етказиш, яъни муайян сарф-харажатлар ва куч ишлатиб уларнинг дастлабки ҳолатини тиклаш имконияти бўлган ҳоллар.
Экинзор, ўрмон ва бошқа дов-дарахтларни нобуд қилиш - бу экинзор, ўрмон ёки бошқа дов-дарахтларнинг батамом ёниб кетиши тушунилади.
8. ЖК 198-моддасининг 1-қисмида назарда тутилган жиноят, агар олов билан эҳтиёткорона муносабатда бўлмаслик натижасида экинзор, ўрмон ёки бошқа дов-дарахтларга кўп миқдордаги зарар етказилса ёки улар нобуд қилинса ёхуд бошқа оғир оқибатлар келиб чиқса, тугалланган жиноят деб топилади.
Етказилган зарар миқдорини баҳолашда ўрмон хўжалиги мутахассислари хизматига мурожаат этиш зарур, улар ёнғинга дучор бўлган майдонни, дарахтлар майдонини, навларини ва ҳоказоларни ҳисобга олишлари керак.
9. (Кўп миқдордаги зарар тушунчаси тўғрисида Жиноят кодекси Махсус қисмининг VIII бўлими шарҳида таъриф берилган).
Етказилган зарар миқдорини баҳолашда суд ёнғин майдони, ёнғинда нобуд бўлган дарахтлар (етилган, етилиб келаётган) миқдори, ёнғинда нобуд бўлган ёки шикаст етган ўрмон массивларидаги ўрмон категорияси, дарахтларнинг нави ва уларнинг хўжалик, махсус, илмий ва бошқа қимматини ҳисобга олган ҳолда ҳар бир муайян ҳолатдан келиб чиқиши керак. Ундан ташқари, масалан, сувни тартибга солувчи ва табиатни муҳофаза қилиш хусусиятига эга бўлган, сунъий ўстирилиши қийин бўлган тоғ арчали ўрмон массивига шикаст етиши ёки уларнинг нобуд бўлиши, ёхуд қўриқхоналарда ўсувчи, республикада мевачиликни ўрганиш ва ривожлантириш учун селекция-генетика фондини ташкил этувчи субтропик ва бошқа қимматли ёввойи ўсимликларнинг нобуд бўлиши кўп миқдордаги зарар сифатида квалификация қилиниши керак
Ўрмонга шикаст етказиш ва уни нобуд қилиш билан етказилган зарар миқдори уларнинг ҳар хил турлари салбий оқибатларини ҳисобга олган ҳолда белгиланади. Зарар миқдорига дарахтларнинг амалдаги нархи бўйича ҳисобланган талафот баҳоси, нобуд бўлган ўрмон ўрнига янги ўрмон экини ва ёш ўрмонни ўстириш, ҳудудни тозалаш учун кетадиган харажатлар киради. Зарар суммасига ёнғинни ўчиришга кетган барча харажатларни ҳам киритиш мумкин.
10.Таҳлил этилаётган жиноят бўйича оғир оқибатлар деганда:
* экинзорни тиклаб бўлмайдиган даражада нобуд қилиниши;
* ўрмон ва бошқа дов-дарахтларни ўзининг бош экологик функциясини бажара олмайдиган даражада шикастлантириш;
* экологик мувозанатнинг бузилиши;
* яшил дов-дарахтларнинг фойдаланишга яроқсизлиги;
* дарахтларнинг қимматли навларининг нобуд бўлиши;
* ва бошқалар тушунилади.
11. Олов билан эҳтиёткорона муносабатда бўлмаслик билан экинзор, ўрмон ёки бошқа дов-дарахтларга шикаст етказиш ёки уларни нобуд қилиш шаклида кўп миқдорда зарар етказиш ёхуд бошқача оғир оқибатлар ўртасидаги сабабий боғланишни аниқлаш шарт. Бунда экинзор, ўрмон ёки бошқа дов-дарахтларга шикаст етказиш ёки уларни нобуд қилиш бошқа табиий омиллар - қуриб кетиш, чақмоқ чақиши натижасида эмас, балки олов билан эҳтиёткорона муносабатда бўлмаслик натижасида келиб чиққан бўлиши керак.
12. Субъектив томондан таҳлил этилаётган модданинг 1-қисми айбнинг эҳтиётсизлик шаклида ифодаланади.
13. ЖК 198-моддасининг 2-қисми объектив томон сифатида шахснинг ўрмон ёки бошқа дов-дарахтларни қонунга хилоф равишда кесиши натижасида кўп миқдорда зарар келиб чиқишида ифодаланган ҳуқуққа хилоф ҳаракатини назарда тутади.
14. Ўрмон ва бошқа дов-дарахтларни қонунга хилоф равишда кесиш деганда, уларни кесишга рухсат берадиган билетни (ордерни) тегишли равишда расмийлаштирмасдан ёки билетда (ордерда) кўрсатилганидан бошқа майдонда, миқдорда ёхуд бошқа навини илдизидан кесиш тушунилади.
Ўрмон ва бошқа дов-дарахтларни қонунга хилоф равишда кесганлик учун жавобгарлик дарахт танасини илдизидан ажратишнинг ҳар қандай кўриниши (кесиш, арралаш, илдизи билан қўпориш), яъни ўсиб турган дарахт ёки буталарнинг нобуд бўлишига олиб келадиган ҳар қандай ҳаракат учун юзага келади. Бунда айбдор шахс қонунга хилоф равишда кесилган дарахтдан фойдаланган ёки уни ўша жойда қолдириб кетганлиги муҳим эмас.
15. Кўп миқдордаги зарар етказилган вақтдан бошлаб жиноят тугалланган ҳисобланади.
16. ЖК 198-моддаси 2-қисмининг субъектив томони тўғри қасддан содир этилади, чунки шахс қонунга хилоф равишда дарахт, бута ва бошқа дов-дарахтларни кесишни амалга ошира туриб, махсус рухсатномасиз ёки унда кўрсатилганидан бошқа майдонда, кўп миқдорда ёхуд дарахтнинг бошқа навини кесаётганини англаган, бундай ҳаракатлар натижасида кўп миқдордаги зарар келиб чиқишига кўзи етган ва буни хоҳлаган, бундай оқибатлар юз беришига онгли равишда йўл қўйган бўлади.
17. ЖК 198-моддаси 3-қисмининг объектив томони: экинзор, ўрмон ёки бошқа дов-дарахтларга қасддан шикаст етказиш, уларни пайҳон қилиш, нобуд қилиш; оқибат - кўп миқдорда зарар етказиш, шунингдек, ҳаракат билан келиб чиққан оқибат ўртасидаги сабабий боғланишдан иборат.
18. Пайҳон қилиш деганда, экинзорни босиб ташлаш, ҳайдаш, сув ва бошқа суюқлик билан бостириш тушунилади. Экинзорни пайҳон қилишга кўп миқдорда зарар келтирадиган сигирларни ўтлатиш ва у ердан ҳайдаб ўтиш ҳам киради.
19. Жиноятнинг субъектив томони - қасд, шахс ўз қилмишининг ижтимоий хавфлилик хусусиятини англаган ва унинг ижтимоий хавфли оқибатлар - экинзор, ўрмон ёки бошқа дов-дарахтларга шикаст етказиш, уларни пайҳон қилиш, нобуд қилишнинг юз беришини истаган ва онгли равишда йўл қўйган ва бунга бепарво муносабатда бўлади.
20. Шарҳланаётган модданинг 3-қисмида кўрсатилган жиноят моддий таркибли бўлиб, диспозицияда назарда тутилган оқибат келиб чиққан вақтдан эътиборан тугалланган ҳисобланади.
21. Жиноят субъекти ушбу моддадаги барча ҳолларда ўн олти ёшга тўлган шахс ҳисобланади. Ўрмонда ва унга яқин жойда ишлаганда ёнғинга қарши хавфсизлик чораларига риоя қилмаган, ёки хизмат ваколатидан ўрмонни кесиш учун ёхуд бошқа йўл билан кўп миқдорда зарар, оғир оқибатлар келтириб чиқариш учун фойдаланган мансабдор шахслар ЖК 205, 206, 207-моддалари билан жиноятлар мажмуи бўйича жавобгарликка тортиладилар.
22. Экинзор, ўрмон ёки бошқа дов-дарахтларга шикаст етказиш, уларни пайҳон қилиш, нобуд қилишда айбдор шахслар жиноий жавобгарликка тортилишидан қатъи назар, моддий жавобгарликка тортиладилар ва қонунга хилоф равишда топилган маҳсулот олиб қўйилади. Зарар миқдори ўрмон экинлари ва дов-дарахтлари нав таркибининг қимматидан келиб чиқиб белгиланади.
23. Шарҳланаётган модданинг 4-қисмига мувофиқ, етказилган моддий зарар уч карра миқдорида қопланган тақдирда, озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо қўлланилмайди.



Download 6,47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   192   193   194   195   196   197   198   199   ...   305




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish