I боб. Жиноят Кодексининг вазифалари ва принциплари


-модда. Ер, ер ости бойликларидан фойдаланиш шартларини ёки уларни муҳофаза қилиш талабларини бузиш



Download 6,47 Mb.
bet195/305
Sana23.02.2022
Hajmi6,47 Mb.
#157285
TuriКодекс
1   ...   191   192   193   194   195   196   197   198   ...   305
Bog'liq
ЖК шархлар.

197-модда. Ер, ер ости бойликларидан фойдаланиш шартларини ёки уларни муҳофаза қилиш талабларини бузиш
Ер, ер ости бойликларидан фойдаланиш шартларини ёки уларни муҳофаза қилиш талабларини бузиш оғир оқибатларга сабаб бўлса, -
энг кам ойлик иш ҳақининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

1. Ердан оқилона фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш ер ва экология қонунчилигининг кўплаб умумий ва махсус норматив ҳужжатлар билан тартибга солинади: Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 30 апрелдаги Ер кодекси, 2002 йил 13 декабрдаги “Ер ости бойликлари тўғрисида”ги Қонуни ва бошқалар.


Шарҳланаётган модданинг мақсади ер ва ер ости бойликларидан нооқилона, самарасиз, мақсадга номувофиқ тарзда фойдаланишдан ҳимоя қилиш, экологик хавфсизликни таъминлаш ва ер ости бойликларининг сифати ёмонлашувининг олдини олишдан иборат.
Ер, ер ости бойликлари ва фойдали қазилмалардан фойдаланиш масалаларининг ечими ерни ҳисобга олиш, фойдали қазилмаларни геологик жиҳатдан аниқлаш ва қидириш, кончилик корхоналарини лойиҳалаш ва ишга тушириш механизмларини, тупроқ сифатини тиклаш бўйича мелиоратив ва бошқа чора-тадбирларни ўтказиш устидан назоратни ўз ичига олади.
Ердан оқилона фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш бўйича асосий талаблар қуйидагилардан иборат:
* ҳудудни оқилона ташкил этиш;
* тупроқ унумдорлигини, шунингдек, ернинг бошқа хоссаларини тиклаш ва ошириш;
* ерни сув ва шамол эррозиясидан, селдан, сув босишдан, захланишдан, қайта шўр босишдан, қақраб қолишдан, заранглашишдан, ишлаб чиқариш чиқиндилари, кимёвий ва радиоактив моддалар билан ифлосланишдан, хароб қиладиган бошқа жараёнлардан ҳимоя қилиш;
* қишлоқ хўжалик ерларини бута ва дов-дарахтлар, ёввойи ўтлар босиб кетишидан ва ерларнинг моддий-техникавий ҳолатини ёмонлаштирувчи бошқа жараёнлардан ҳимоя қилиш;
* ҳосилдан қолган қишлоқ хўжалик ерларидаги тупроқ унумдорлигини бошқа усуллар билан қайта тиклашнинг иложи бўлмаса, бу ерларни консервация қилиш;
* бузилган ерларни қайтадан экинзорга айлантириш, уларнинг унумдорлигини ва бошқа фойдали хоссаларини ошириш;
* ерни бузиш билан боғлиқ бўлган ишларни амалга ошириш чоғида тупроқнинг унумдор қатламини сидириб олиш, ундан фойдаланиш ва уни сақлаб қолиш;
Ер қаъридан оқилона фойдаланиш ва уни муҳофаза қилишнинг асосий талаблари қуйидагилардан иборат:
* ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш тўла-тўкис бўлишини ва ундан комплекс фойдаланилишини таъминлаш;
* фойдали қазилмаларнинг ўзбошимчалик билан кавлаб олинишига ва улар жойлашган майонларда иморат қурилишига йўл қўймаслик;
* фойдали қазилмалар захираларининг давлат ҳисоби юритилишини амалга ошириш;
* фойдали қазилмалар захираларини тасдиқлаш ва геологик материалларнинг давлат экспертизасини ўтказиш;
* ер қаъридан асосий фойдали қазилма ва у билан бирга жойлашган фойдали қазилмалар ҳамда қўшилиб чиқадиган фойдали компонентларнинг иқтисодий жиҳатдан рентабелли захиралари мумкин қадар тўлиқ чиқариб олинишини таъминлаш;
* фойдали қазилма конларини сув босишдан, сув чиқиб кетиб тўлиб қолишдан, ёнғиндан ҳамда фойдали қазилмалар сифатини ва конларнинг саноат кўламидаги аҳамиятини пасайтирувчи ёки уларни ишга солишни мураккаблаштирувчи бошқа омиллардан муҳофаза қилиш;
* ер қаърида консервация қилиб қўйиладиган фойдали қазилмалар захираларининг, ер қаъридан фойдаланиш билан боғлиқ ишларни олиб боришда кон қазишмалари, қудуқлар ва ер ости иншоотларининг сақланишини таъминлаш;
* углеводородлар ва уларни қайта ишлаш асосида ҳосил қилинган маҳсулотларни, бошқа моддалар ва материалларни ер остида сақлашда, чиқиндиларни сақлаш ва кўмишда, оқава сувларни чиқариб ташлашда ер қаъри ифлосланишининг олдини олиш;
* фойдали қазилмаларни кавлаб олувчи корхоналарни ва фойдали қазилмаларни кавлаб олиш билан боғлиқ бўлмаган ер ости иншоотларини тугатиш ва консервация қилишни белгиланган тартибда ўтказиш.
2. Шарҳланаётган жиноятнинг объекти ер ва ер ости бойликларидан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилишнинг белгиланган тартиби ҳисобланади.
3. Жиноят предмети - ер участкаларининг турли кўриниши, унга эгалик қилиш хусусияти ва мулкчилик шаклидан қатъи назар, инсон томонидан ўзлаштирилган, ўзлаштирилаётган, ўзлаштирилмаган ер, шунингдек: қишлоқ хўжалигига мўлжалланган, аҳоли пунктларининг, саноат, транспорт, алоқа, энергетика, мудофаа ва бошқа мақсадларга мўлжалланган, табиатни муҳофаза қилиш табиатни қўриқлаш, соғломлаштириш, рекреация, тарихий-маданий мақсадларга мўлжалланган, ўрмон ва сув фондлари ҳамда захира ерларидир.
4. Ер қаъри - ер қобиғининг тупроқ қатламидан қуйида жойлашган, тупроқ қатлами бўлмаганда эса ер юзасидан ёки сув объектлари тубидан қуйида жойлашган, геологик жиҳатдан ўрганиш ва ўзлаштириш мумкин бўлган чуқурликкача ястанган қисми.
5. Ер, ер ости бойликларидан фойдаланишдаги муҳофаза қилиш қоидалари ер, кончилик ва экология қонунчилиги билан тартибга солинади. Улар норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда ифодаланиб, фойдали қазилмаларни кавлаб олиш билан боғлиқ бўлмаган қишлоқ хўжалиги, кончилик корхоналари ва ер ости иншоотларидан фойдаланиш, уларни лойиҳалаш, жойлаштириш, қурилиш, ишга тушириш асослари, шартлари, тартиби ва бошқа талабларни ўрнатувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳисобланади. Ушбу қоидаларни ер ва ер остидан фойдаланиш жараёнида ижро этиш мажбурийдир.
6. Жиноятнинг объектив томонини қуйидагилар ташкил қилади:
* ер ва ер ости бойликларидан фойдаланиш шартлари ёки уларни муҳофаза қилиш талабларини бузишдан иборат ҳаракат (ҳаракатсизлик);
* оғир оқибатлар келиб чиқиши кўринишидаги ижтимоий хавфли оқибат;
* улар ўртасидаги сабабий боғланиш.
7. Ер ва ер ости бойликларидан фойдаланиш шартлари ёки уларни муҳофаза қилиш талабларини бузишдан иборат ҳаракатлар тупроқнинг ифлосланиши, ахлат босиши, шўрланиши, захланиши, қақраб кетиши, қайта зангланишида, эррозияда, тупроқнинг унумдор қатлами бузилиши, яроқсиз ҳолатга келишида, тупроқнинг бактериологик, паразитар ва юқумли касалликлар билан касалланишида, ер сифатини, унумдорлигини пасайтирувчи ернинг сув босиши, сувга тўлиши, ёнғинларда ҳамда ишлаб чиқариш чиқиндиларини жойлаштириш, оқава сувларини чиқариб ташлашда, фойдали қазилмаларни кавлаб оладиган корхона ва фойдали қазилмаларни кавлаб олиш билан боғлиқ бўлмаган ер ости иншоотларини консервация ва йўқ қилиш тартибини бузишда, ичимлик ва саноат сувлари билан таъминлаш учун ер ости сувлари тўпланадиган жойларда саноат чиқиндилари тўпланишида ифодаланади.
Ҳаракатсизлик ер ва ер остидан фойдали табиий хоссаларни, асосий ва улар билан чиқадиган фойдали қазилмалар ҳамда компонентлар захирасини, агар бунга реал имконият бўлса, тўла-тўкис чиқариб олишни таъминлаш бўйича чораларни кўрмасликда, фойдали қазилмаларни кавлаб олиш лицензияси шартларига риоя этмасликда, ер қаърини тўла-тўкис ва етарли даражада ўрганишни ўтказмасликда ифодаланади.
8. Ер, ер ости бойликларидан фойдаланиш шартларини ёки уларни муҳофаза қилиш талабларини бузиш натижасида келиб чиққан оғир оқибатларга одамларнинг касалланиши, ҳайвонот ва ўсимликларнинг қирилиб кетиши, қишлоқ хўжалик экинлари унумдорлиги пасайиши ҳамда хизмат соҳасининг емирилиши, ернинг устки қисмида бўшлиқлар ҳосил бўлиши, фойдали қазилмалар ўз қимматли хусусиятини йўқотганлиги учун уларни кавлаб олиш тўхтатилишига олиб келган атроф табиий муҳитга зарарли таъсирини киритиш мумкин. Келиб чиққан оқибатларнинг оғирлиги тўғрисидаги масала ҳар бир муайян ҳолат бўйича тегишли экспертиза хулосасига кўра суд томонидан ҳал этилади. Ер, ер ости бойликларидан фойдаланиш шартларини ёки уларни муҳофаза қилиш талабларининг бузилиши билан санаб ўтилган оғир оқибатлар келиб чиқиши ўртасида бевосита сабабий боғланиш бўлса, айбдор шахснинг қилмиши таҳлил этилаётган модда бўйича квалификация қилиниши мумкин.
9. Жиноят шарҳланаётган модда диспозициясида кўрсатилган қилмишларни содир этиш натижасида оғир оқибатлар келиб чиққан вақтдан бошлаб тугалланган ҳисобланади.
10. Субъектив томондан жиноят ҳам қасддан, ҳам эҳтиётсизлик орқасида содир этилиши мумкин. Шахс ер, ер ости бойликларидан фойдаланиш шартларини ёки уларни муҳофаза қилиш талабларини бузишнинг ижтимоий хавфлилигини англайди, унинг ижтимоий хавфли оқибатларга олиб келишига кўзи етади ва уларнинг юз беришига онгли равишда йўл қўяди ёки бунга бепарво муносабатда бўлади. Айбнинг эҳтиётсизлик шакли - ер, ер ости бойликларидан фойдаланиш шартларини ёки уларни муҳофаза қилиш талабларини бузган шахс оғир оқибатлар келиб чиқиши мумкинлигига кўзи ета туриб, эҳтиёткорлик чора-тадбирларига онгли равишда риоя этмаган ҳолда, бундай оқибатлар келиб чиқмаслигига асоссиз равишда умид қилганликда ёки оғир оқибатлар келиб чиқиши мумкинлигига кўзи етмаса-да, лекин кўзи етиши лозим ва мумкин бўлганлигида ифодаланади.
11. Жиноят субъекти - ўн олти ёшга тўлган, ер, ер ости бойликларидан фойдаланиш бўйича хўжалик ва бошқа фаолиятни амалга оширувчи шахс. Ер ости бойликларидан фойдаланиш шартларига ёки уларни муҳофаза қилиш талабларига риоя этилиши устидан назорат қилиш ваколати доирасига кирган ва бундай талаблар бузилганлиги тўғрисида хабар бермаган шахс, агар тегишли белгилар мавжуд бўлса, ЖК 194-моддаси бўйича жавобгарликка тортилади.
Ер, ер ости бойликларидан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш устидан назорат қилишга мажбурий бўлган мансабдор шахс ҳам Жиноят кодексининг 207-моддасига мувофиқ жавобгарликка тортилади.



Download 6,47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   191   192   193   194   195   196   197   198   ...   305




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish