I боб. Жиноят Кодексининг вазифалари ва принциплари


-модда. Қонунга хилоф равишда ахборот тўплаш, уни ошкор қилиш ёки ундан фойдаланиш



Download 6,47 Mb.
bet189/305
Sana23.02.2022
Hajmi6,47 Mb.
#157285
TuriКодекс
1   ...   185   186   187   188   189   190   191   192   ...   305
Bog'liq
ЖК шархлар.

191-модда. Қонунга хилоф равишда ахборот тўплаш, уни ошкор қилиш ёки ундан фойдаланиш
Сир тутиладиган фан-техника, ишлаб чиқариш, иқтисодиёт, савдога оид ёки бошқа шу каби ахборотни эгасининг розилигисиз ошкор қилиш ёки ундан фойдаланиш мақсадида ҳар қандай усулда тўплаш -
энг кам ойлик иш ҳақининг юз бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.
Сир тутиладиган фан-техникага, ишлаб чиқариш, иқтисодиёт, савдога оид ва бошқа шу каби ахборотни эгасининг розилигисиз қасддан ошкор қилиш ёки ундан фойдаланиш хўжалик юритувчи субъектга кўп миқдорда зарар етказган бўлса, -
энг кам ойлик иш ҳақининг юз бараваридан икки юз бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд олти ойгача қамоқ билан жазоланади.

1. Шарҳланаётган моддада жавобгарликни назарда тутувчи жиноят таркибининг ижтимоий хавфлилиги - иқтисодий муносабатлар амал қилишининг ҳозирги шароитида ахборот мулк шаклларидан бири, хўжалик фаолиятини амалга ошириш воситаси эканлиги билан тавсифланади. Бошқа шахсларга номаълум бўлганлиги сабабли муайян қийматга молик ахборотга эга бўлиш, муваффақиятли рақобатбардош бозор шароитларида иқтисодий ўсишга кўмаклашади. Айни пайтда бундай ахборотларни қонунга хилоф равишда тўплаш ва реализация қилиш алоҳида шахсларнинг, баъзи ҳолатларда эса алоҳида ҳудуд ва мамлакатнинг иқтисодий фаровонлигига путур етказади.


2. Жиноят объекти - тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишнинг давлат томонидан белгиланган шартлари ва тартибини, хусусан, уларга турли шахсларнинг ғайриқонуний таъсир қилиши, биринчи навбатда, жиноятлар содир этиш учун қонуний фаолиятга қонунга хилоф равишда киришдан муҳофаза қилиш бўйича ижтимоий муносабатлардир. Жиноятнинг бевосита объекти сир тутиладиган ахборотни муҳофаза қилиш йўли билан тадбиркорлар ўртасида нормал рақобат курашини таъминловчи ижтимоий муносабатлар ҳисобланади.
3. Жиноят предмети сир тутиладиган фан-техника, ишлаб чиқариш, иқтисодиёт, савдога оид ёки бошқа шу каби ахборотдир.
4. Агар ахборот учинчи шахсларга маълум бўлмаганлиги сабабли ҳақиқий ёки потенциал тижорат қийматига эга бўлса, қонуний асосда ундан эркин фойдалана олиш мумкин бўлмаса ҳамда ахборотнинг эгаси унинг махфийлигини муҳофаза қилиш чораларини кўрган бўлса, унинг кўриниши, шаклидан қатъи назар, сир тутиладиган ахборот деб тан олиниши лозим. Бунда ахборот, агар у ижтимоий ривожланишнинг мавжуд босқичида даромад олиш учун ишлатилса, ёки ишлатилиши мумкин бўлса (потенциал қадр), ҳақиқий ёки потенциал тижорат қийматига эга деб тан олинади. Очиқ олиш мумкин бўлган ахборот, яъни қонунда ўрнатилган ҳар қандай шахс олиши мумкин бўлган ахборот сир тутиладиган ахборот бўлмайди, масалан, тарихий манба мазмуни ҳақидаги ахборот архивга мурожаат қилинганда олинади ва ҳоказо.
Ҳаммага маълум бўлган ахборот ҳам сир тутилаётган ахборот ҳисобланмайди, яъни бундай ахборотни олиш қандайдир шартларни бажариш билан боғлиқ эмас, масалан, оммавий ахборот воситаларидан, қонун ҳужжатларидан (махфийларидан ташқари) олинадиган маълумотлар.
Баён этилганлардан ташқари, қонунга мувофиқ, хизмат ёки тижорат сири бўла олмайдиган маълумотлар жумласига (давлат рўйхатидан ўтказилиши керак бўлган юридик шахслар тўғрисидаги, мол-мулкка бўлган ҳуқуқлар ҳамда мол-мулк хусусида тузилган битимлар ҳақидаги маълумотлар, давлат статистика ҳисоботи тариқасида тақдим этилиши керак бўлган маълумотлар ва бошқа маълумотлар) киради. Давлат сирига тегишли ахборотлар ҳам сир тутиладиган ҳисобланмайди - уларга нисбатан махсус ҳуқуқий тартиб белгиланган, уларнинг бузилиши, ишнинг муайян ҳолатларидан келиб чиқиб, ЖК 160, 162, 163-моддалари бўйича жиноий жавобгарликни келтириб чиқаради.
5. Ахборотни сир тутиладиган деб тан олиш учун унинг эгаси муҳофаза қилиш чораларини кўраётганлигини аниқлаш лозим, акс ҳолда мазкур ахборотларни сир тутиладиган деб тан олиш мумкин эмас. Маълумотларни муҳофаза қилиш турли чоралар билан амалга оширилади: ундан фақат маълум шахслар фойдаланади, уни маълум ҳудуддан олиб чиқиш мумкин эмас, бундай ахборотдан фойдаланадиган шахсларнинг уни тарқатиш ҳуқуқи чегараланади ва ҳоказо. Одатда, ахборотни муҳофаза қилиш учун ахборотни ҳимоялашга йўналтирилган чора-тадбирлар мажмуи амалга оширилади.
6. Сир тутиладиган ахборот турли хусусиятларга эга:
* фан-техника - технологик, муҳандислик, ижтимоий, гуманитар ва бошқа муаммоларни ҳал қиладиган, фан, техника ва ишлаб чиқаришнинг ягона тизим сифатида фаолият юритишини таъминлайдиган билимлар;
* ишлаб чиқариш - бир турдаги технологияларни ишлатиб, керакли натижаларга эришиш учун зарур бўлган муайян технологиялар фаолияти учун ишлатилиши лозим бўлган маълумотлар. Бундай маълумотларга қадимги Шарқ тиббиётининг турли дори-дармонларни тайёрлаш рецепти мисол бўла олади. Фан-техника маълумотларидан фарқли равишда, ишлаб чиқариш маълумотлари янгилик хусусиятига эга эмас, улар маҳсулотни ишлаб чиқариш учун муайян вақт давомида қўлланиб келинмоқда;
* иқтисодий - корхона фаолиятини самарали бошқаришни ташкил қилиш учун, унумдорлигини ошириш учун фойдаланиладиган ахборот;
* савдо - кўпроқ турли товарлар, ишлар, хизматлар олди-сотдиси, уларни етказиб бериш соҳасида ишлатиладиган маълумотлар. Бу маълумотлар етказиб бериладиган товарлар, ўтказиш бозорлари, ўтказишни қўллаётган технологияларга тегишли бўлиши мумкин.
7. Жиноят кодексида сир тутиладиган ахборот сифатида тан олинадиган ахборотларнинг тўлиқ рўйхати мавжуд эмас, уларни белгилашни ҳар бир муайян ҳолатда ҳуқуқни татбиқ этувчи шахслар зиммасига юклайди. Бунда суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки суд сир тутиладиган ахборотнинг бошқа ҳар қандай маълумотлардан принципиал фарқларига асосланиши лозим - ахборот потенциал ёки ҳақиқий тижорат қийматига эга бўлиши лозим. Бу сабаб бўйича адвокатлик ёхуд журналистлик сирига тегишли бўлган ахборотни қонунга хилоф равишда тўплаш ва ундан фойдаланишда ифодаланган шахсларнинг ҳаракати бу модда бўйича квалификация қилиниши мумкин эмас, чунки бундай ахборотнинг асосий мақсади фойда олиш ҳисобланмайди.
8. Шарҳланаётган жиноят предмети ихтиро ва рационализаторлик таклифлари ҳамда расмий рўйхатга олиш ёхуд эълон қилишдан олдин улар ҳақидаги маълумотлар бўла олмайди. Бундай маълумотларни қонунга хилоф равишда ўзлаштириш ёки овоза қилиш мақсадида тўплаш билан боғлиқ айбдор ҳаракати ЖК 149-моддаси бўйича муаллифлик ёки ихтирочилик ҳуқуқларини бузиш деб квалификация қилиш лозим.
9. Бундай маълумотларни тўплаш эркин олиш мумкин бўлмаган ва сир тутишни таъминлашнинг махсус тартиби белгиланган маълумотларни топиш ва уларга эгалик қилишга маълум ҳаракатларни ҳар қандай усулда амалга оширишдир. Бу усулларга ҳужжат ва ахборотнинг бошқа моддий манбаларини ўғирлаш, сир тутилаётган ахборотга эга шахслар ёхуд уларнинг қариндошларига пора бериб, уларга турли таҳдид ва қўрқитиш билан эга бўлиш (ёки эга бўлишга ҳаракат қилиш), алоқанинг турли воситаларидан ахборот олиш, ҳужжатлар билан қонунга хилоф равишда танишиш ёки ундан бошқа усуллар билан нусха олиш, тинглаш приборларини ва бошқа махсус воситаларни ишлатиш ва ҳоказолар киради. Хусусан, ахборот тўплашни ахборот тармоғига кириш йўли билан амалга ошириш мумкин, бунда айбдор ҳаракатини ЖК 174 ва 191-моддасида келтирилган жиноятлар мажмуи бўйича квалификация қилиш лозим.
Агар сир тутилаётган ахборотни тўплаш усули пора бўлса, содир этилган қилмишлар учун жавобгарлик ЖК 191-моддаси 1-қисми ҳамда ЖК 211 ёхуд 213-моддаси бўйича келиб чиқади.
10. Агар ахборот эгасининг ахборот олинишига розилиги бўлмаса, яъни ахборот тўплаш қонунга хилоф бўлса, айбдор жавобгарликка тортилади. Ахборот эгаси розилиги очиқ бўлиши ёхуд кўзда тутилган бўлиши мумкин. (Масалан, ахборот эгаси қонунга хилоф равишда ахборот тўпланаётганини билиб туриб, ҳеч қандай чора кўрмаган бўлса).
Ваколатли орган томонидан сабаб ва асосларни тушунтирмай ёхуд ёлғон сабаблар билан ахборот тўплашни амалга ошириш ёки кўрсатилган сабаб ва асосларга тегишли бўлмаган ахборотни тўплаш - қонунга хилоф равишда ахборот тўплаш деб топилиши лозим. Хусусан, тадбиркордан, тергов органлари томонидан ўзларидаги иш билан боғлиқ бўлмаган ёки ахборотнинг етарли чегарасидан ошириб (масалан, солиқлардан бўйин товлаш бўйича жиноий иш очилганда фаолиятни текшириш жараёнида маҳсулот ишлаб чиқариш технологиясини талаб қилиш) сир тутиладиган ахборотни олиш қонунга хилоф деб ҳисобланиши лозим.
11. Жиноят таркиби формал: қандайдир оқибатлар пайдо бўлишидан қатъи назар, сир тутилаётган ахборотни тўплаш бўйича ҳаракатларнинг ўзи жазога сазовор.
12. Субъектив томондан сир тутиладиган ахборотларни тўплаш - бу тўғри қасддан содир этиладиган жиноятдир. Айбдор у тўплаётган ахборот учинчи шахсларга маълум бўлмаганлиги сабабли ҳақиқий ёки потенциал тижорат қийматига эгалигини, қонуний асосда ундан эркин фойдалана олиш мумкин эмаслигини ҳамда ахборотнинг эгаси унинг махфийлигини муҳофаза қилиш чораларини кўрганлигини билади.
Субъектив томоннинг зарурий элементи мазкур жиноятни содир этиш мақсади - сир тутиладиган ахборотни ошкор этиш ёхуд мазкур ахборотдан қонунга хилоф равишда фойдаланиш ҳисобланади.
Жиноят мотивлари турличадир. Бу ахборот эгасига зарар етказиш истаги билан боғлиқ бўлган ғараз, ҳасад ёки ўч олиш бўлиши мумкин.
13. Жиноят субъекти - ўн олти ёшга тўлган, сир тутиладиган ахборот эгаси бўлмаган ва уни касбий ёки хизмат фаолияти бўйича тарқатиш ёхуд ундан фойдаланиши мумкин бўлмаган ҳар қандай ақли расо шахс.
14. Шарҳланаётган модданинг 2-қисми қонунга хилоф равишда сир тутиладиган ахборотни эгасининг розилигисиз қасддан ошкор қилиш ёки ундан фойдаланиш натижасида кўп миқдорда зарар етказганлик учун жавобгарликни белгилайди.
15. Сир тутиладиган ахборотни ошкор этиш деганда, маълумотларнинг эълон қилиниши натижасида ўзга шахсларга маълум бўлиши ёхуд сир тутиладиган ахборотни ташкил қилувчи маълумотлар билан танишиш ҳуқуқи бўлмаган шахсга берилиши тушунилади.
Мазкур ахборотлардан қонунга хилоф равишда фойдаланиш деганда, ахборот бевосита ва яқин алоқадор бўлган фаолиятни амалга ошириш учун ахборотни қўллаш тушунилади. Шунинг учун, масалан, илмий ишни иллюстрация қилганда алоҳида корхона менежментининг янги тузилмасини ишлатишни сир тутиладиган ахборотни қўллаш деб бўлмайди, бундай ҳолатда тегишли белгилар мавжуд бўлганда, муаллифлик ҳуқуқини бузганлик учун жавобгарликка тортиш мумкин.
Қонунга хилоф равишда фойдаланиш айбдорнинг ўзга шахсларга маълумотларни ҳақ эвазига ёки бошқа мақсадни кўзлаб маълумотларни бериш йўли билан ёхуд ўзи тўплаган ахборот асосида турли қарорларни қабул қилиш ва ҳаракатларни амалга ошириш йўли билан ёки бошқа мақсадда амалга оширилиши мумкин.
16. ЖК 191-моддаси 1-қисмида назарда тутилган қилмишдан фарқли ўлароқ, шарҳланаётган жиноят зарурий белгига эга - ўзгаларнинг сир тутиладиган ахборотини эълон қилиш ёхуд ундан фойдаланиш билан боғлиқ равишда кўп миқдорда зарар етказиш. Бу ишлаб чиқаришнинг пасайиши, унинг қайта йўналтирилиши, мижозлари камайиши туфайли рақобат курашида хўжалик субъекти кўрган йирик моддий зарарнинг юзага келгани бўлиши мумкин.
Жиноят кўп миқдорда зарар етказилган пайтдан бошлаб тугалланган ҳисобланади.
17. Субъектив томондан ЖК 191-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноят фақат қасддан содир этилади. Айбдор шахс сир тутилаётган ахборотни ошкора қилиши ёки ундан фойдаланиши натижасида, сир тутиладиган ахборот эгасига кўп миқдорда зарар етказишини билади, шуни ҳоҳлайди ёхуд онгли равишда йўл қўяди.
Сир тутиладиган ахборотни ошкор қилиш ёки ундан фойдаланишнинг мотив ва мақсадлари ғаразли бўлиши, бундан моддий фойда олишга интилиш билан боғлиқ бўлиши ёхуд айбдорнинг бу ҳаракатларни амалга оширишида ва кўп миқдорда зарар етказишида шахсий манфаатлари борлигидан гувоҳлик бериши мумкин: ўч олиш, хасад, хафалик, қариндошлик ва дўстлик ҳисси, яқин инсонга ёқиш истаги ва ҳоказолар.
18. Жиноят субъекти - сир тутиладиган ахборотга қонуний (касбий ёки хизмат фаолияти билан боғлиқ) ёхуд қонунга хилоф равишда эгалик қилаётган ўн олти ёшга тўлган шахслар ҳисобланади. Сўнгги ҳолатда тергов органлари ва суд айбдор бу ахборотни олишга қандай эришганини аниқлаши лозим ва тегишли белгилар мавжуд бўлганда айбдорнинг ҳаракатини ЖК 191-моддаси 1-қисми бўйича квалификация қилиш лозим.
19. Агар сир тутиладиган ахборотни мансабдор шахс ёхуд бу маълумотларни бажараётган вазифаси туфайли оладиган масъул мансабдор шахс ошкор қилса ёхуд ундан фойдаланса, содир этилган қилмиш жиноятлар мажмуи бўйича Ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш аломатлари мавжуд бўлгани холда ЖКнинг 209 ва 191-моддаси 2-қисмидаги белгилар билан квалификация қилиниши лозим.



Download 6,47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   185   186   187   188   189   190   191   192   ...   305




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish