I боб. Жиноят Кодексининг вазифалари ва принциплари


-модда. Мол - мулкни мусодара этиш



Download 6,47 Mb.
bet50/305
Sana23.02.2022
Hajmi6,47 Mb.
#157285
TuriКодекс
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   305
Bog'liq
ЖК шархлар.

53-модда. Мол - мулкни мусодара этиш
(2001 йил 29 августдаги "Жиноий жазоларни либераллаштириш муносабати билан маъмурий жавобгарлик бўйича Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий - жавобгарлик Кодекси, Жиноят ва Жиноят-процессуал Кодексларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш" тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан чиқарилган).


XI боб. ЖАЗО ТАЙИНЛАШ




54-модда. Жазо тайинлашнинг умумий асослари
Жиноят содир этишда қонунда белгиланган тартибда айбли деб топилган шахс жазога тортилади. Суд ушбу Кодекс Махсус қисмининг жиноят содир этганлик учун жавобгарлик назарда тутилган моддасида белгиланган доирада Умумий қисмнинг қоидаларига мувофиқ жазо тайинлайди.
Суд жазо тайинлашда содир этилган жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасини, қилмишнинг сабабини, етказилган зарарнинг хусусияти ва миқдорини, айбдорнинг шахсини ҳамда жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларни ҳисобга олади.

1.Жазо тайинлаш - ижтимоий муносабатларни жиноий - ҳуқуқий тарафдан ҳимоя қилишнинг асосий бўғинларидан биридир. Бунга сабаб, жазонинг ўзи бу жиноий - ҳуқуқий ҳимоя қилиш механизмининг асосий элементи бўлиб, давлат жазо чораларини танлаш жараёни қанчалик тўғри ва сермаҳсул ташкил этилганлиги ва қанчалик даражада натижа беришини аниқлаб беради.


Одил жазо чорасини тайинлаш жиноятчилик билан кураш борасида асосий восита бўлиб, у судланувчиларни тузатиш, уларни жиноят содир этишига тўсқинлик қилиш, умумий ва махсус профилактика мақсадларига хизмат қилади. Бундан ташқари, жиноий жазо чораларини қўллашда қонун талбларига сўзсиз риоя этилиши одил судловнинг энг муҳим вазифаларидан бири эканлиги ва фақат одилона жазо қўллашгина инсон ҳуқуқлари бўйича демократик институтларни ривожлантиришнинг кафолати бўлиб хизмат қилади.
2. Жазони тайинлашнинг умумий асослари жиноят тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг умумий нормалари мисолида намоён бўлади. Айни вақтда, умумий нормалар жазони тайинлаш пайтида ажралиб турувчи нормалар мажмуи эмас, балки бошқа умумий тартиб-қоидалар билан уйғунлашиб, давлат жазо чораларини алоҳида бир шахс учун мос тарзда тайинлашга хизмат этувчи асослар мажмуига айланади. Шу нарсани эътиборга олиш лозимки, жазони муайян шахс учун мослаштириш бу жазони тайинлаш жараёнида бошқа нормаларни, хусусан, одиллик ва инсонпарварлик принципларига риоя этишни рад қилмайди, аксинча, шуни талаб этади.
3. Жазони маълум шахс учун мослаштириш бу жазони тайинлаш тамойилининг мазмуни бўлиб, у жиноятни содир этишда айбдор деб топилган шахсга суд томонидан жиноий - ҳуқуқий таъсир ўтказиш чораси сифатида қаралади. Бу нарса Жиноят кодексининг Махсус қисмидаги тегишли модданинг чегарасида аниқ жазо чорасини тайинлашни назарда тутади. Шундай қилиб, муайян шахс учун жазо чорасини тайинлашнинг 2 босқичида, хусусан, содир этилган жиноят учун жавобгарликни назарда тутувчи нормани аниқлаш, сўнгра ушбу норма назарда тутувчи жазо чораларидан керакли ва етарлисини танлаб олиш босқичларида бўлиб ўтади.
4. Жазони муайян шахс учун мослаштиришнинг асосий қисми сифатида, содир этилган жиноятга жавобгарликни назарда тутувчи моддани тўғри аниқлаш, яъни квалификация қилиш киради..
Содир этилган жиноятни квалификация қилиш деганда - содир этилган жиноят бўйича тўпланган фактлар ва Жиноят кодексининг Махсус қисмидаги тегишли моддада кўрсатилган мажбурий жиноят таркиби ўртасида аниқ ва тўлиқ мувофиқликни белгилаш ва қонун томонидан қайд этиш тушунилади.
Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, айбдорнинг хатти-ҳаракатини тўғри квалификация қилиш билан бевосита боғлиқ. Аммо бунда хатога йўл қўйиш содир этилган жиноятга нисбатан мувофиқ келмайдиган жазо чорасини қўллашга олиб келади. Шу сабабли, мазкур масалани ҳал этишда йўл қўйилаётган хатоларни инобатга олиб, Олий суд Пленумининг қарорларида берилган тушунтиришларга қатъий амал қилиш даркор. Шу билан бир вақтда, содир этилган қилмишни белгилаш пайтида, судлар, фақат ушбу жиноятни Жиноят кодексининг тегишли моддасида кўрсатилган белгиларига мувофиқ эканлигини кўрсатиш билан чекланмасдан (масалан, судланувчининг ҳаракатлари Жиноят кодексининг 169-моддаси "а" банди билан суд томонидан киссавурлик сифатида белгиланади), балки бу жиноятнинг барча белгиларини кўрсатиб, уни ҳукмда асослаб беришлари лозим (масалан, қилмишни киссавурлик сифатида белгилагандан сўнг, суд, албатта, нима асосида шундай хулосага келганини кўрсатиб бериши лозим бўлади). Жиноятни Жиноят кодексининг у ёки бу моддаси, унинг қисми ёки банди билан тавсифлаш бўйича суднинг асослантирилган хулосаси айблов ҳукми тавсиф қисмининг муҳим белгиси ҳисобланади. Бунда айбдорнинг ҳаракатлари нима учун айнан шу модда, қисм, банд билан тавсифлашни аниқлашлари шарт.
5. Жазо тайинлашда, суд қонунининг бевосита йўриғи остида Жиноят кодексининг Умумий қисми тартибларга риоя қилиши лозим бўлади. Хусусан, қуйидагилар белгиланиши лозим бўлади: содир этилган ҳаракат жиноятми; агар жиноят бўлса, у қандай босқичларда амалга оширилган; иштирокчиликда амалга оширилганми; бу ҳолда судланувчининг иштироки қандай; содир этилган ҳаракат жиноят эканлигини йўққа чиқарувчи ҳолат мавжудми. Бундан ташқари, алоҳида ҳолатларда ушбу жиноят бўйича қонуннинг амал қилишидаги вақт ва ҳудуд чекланмаларига риоя этилишини аниқлаш лозим бўлади.
6. Содир этилган тажовузнинг тўғри квалификация қилиниши судга қонун томонидан у ёки бу турдаги жазо чорасини ва унинг ҳажмини белгилаш доирасини аниқ тарзда кўрсатиб беради. Шуни эслаб ўтиш керакки, қонунга мувофиқ, умумий қисмдаги жавобгарлик ва жазодан озод қилишни назарда тутувчи моддалар, умуман Махсус қисми моддаларига ҳам тегишлидир. Маълумки, суд жиноят учун жазо тайинлашда айбдорнинг қилмиши квалификация қилинган модданинг санкциясида кўрсатилган жазо турлари ва муддати доирасидан четга чиқа олмайди.
7. Қонуннинг бевосита кўрсатмасига мувофиқ, Жиноят кодекси Махсус қисмининг тегишли моддасида кўрсатилган жазони тайинлаш пайтида, судлар унинг Умумий қисмда берилган тартибларга мувофиқ тарзда иш кўришлари лозим бўлади. Энг биринчи навбатда, бу фақат битта асосий жазони тайин қилиш деганидир. Чунки бир қанча асосий жазо чораларини тайин этиш, бу жиноят тўғрисидаги қонун ҳужжатларини қўпол равишда бузиш саналади. Шунингдек, жазо чорасининг тури ва ҳажмини белгилашда, ушбу шахс қандай сабабларга кўра жавобгарликдан озод этилиши мумкин эмаслиги асосланиши, жазо чораларидан мақсад ҳақидаги қонун тартиблари назарга олиниши ҳамда турли жазо чораларини қўллаш тартибларига аниқ риоя қилиниши лозим бўлади. Бундан ташқари, Кодекснинг принциплари, хусусан, одиллик ва адолат принципларига риоя этиш шарт бўлади.
8. Жиноят кодекси Махсус қисмидаги тегишли моддада назарда тутилган чоралар чегарасида жазонинг тури ва ҳажмини аниқлаш пайтида, суд ушбу жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини, унинг мақсадларини, етказилган зарарнинг ҳажми ва турини, айбдорнинг шахсини ва жазони оғирлаштирувчи ёки енгиллаштирувчи ҳолатларни эътиборга олади. Фақат ушбу омилларни тўлиқ ўрганиб чиққандан сўнг, суд тайинлаётган жазо чорасини тегишли айбдор шахс учун тўла мувофиқлигини таъминлаш имконига эга бўлади. Ушбу омилларни эътиборга олиш вақтида, суд Жиноят кодексининг Умумий қисмидаги тартибларга риоя этади. Ушбу тартиблар юқоридаги ҳолатларнинг тури ва мавжудлигини тўғри кўрсатиб, аниқлаб беришга имкон беради.
9. Ижтимоий хавф характери - бу тажовузнинг жамиятга таъсирини аниқлаб берувчи тавсифдир. Ижтимоий хавфли характерини баҳолаш жиноят объектини, субъектнинг айбини таҳлил этиш асосида, ҳамда Жиноят кодексининг 15-моддасидаги тартибларга мувофиқ, у ёки бу қилмишни ижтимоий хавфи катта бўлмаган, унча оғир бўлмаган, оғир, ўта оғир жиноят турига ажратишни белгилаб берувчи мезонлар асосида амалга оширилади. Шуни эсда тутиш лозимки, ижтимоий хавф характери жиноятни содир этиш босқичи, айбдор шахснинг ёши, ҳамда тажовузда унинг иштироки шаклига боғлиқ бўлмайди. Айни пайтда, ушбу ҳолатлар жиноятнинг жамиятга хавфи даражасини белгилашда суд томонидан ҳисобга олиниши лозим бўлади (Ижтимоий хавф характери ҳақида Жиноят кодексининг 15-моддасига берилган шарҳда батафсил берилган).
10. Ижтимоий хавфнинг даражаси - бу тажовузнинг жиноят тўғрисидаги қонун ҳужжатлари томонидан ҳимоя қилинаётган ижтимоий алоқаларга қай даражада салбий таъсир кўрсатганини белгилаб берувчи тавсифидир. Ижтимоий хавфнинг даражаси ҳар қайси жиноятда турлича бўлиб, у жиноят содир этилган ҳолатларга боғлиқ бўлади. Хусусан, ижтимоий хавфнинг даражасини аниқлаш қуйидаги ҳолатларни ўрганиб чиқиш асосида амалга оширилади:
* жинояткорона мақсад олдиндан ўйланганлиги ёхуд тўсатдан пайдо бўлганлиги;
* жиноят содир бўлишидан олдин жабрланувчининг хулқ-атвори;
* жиноятга тайёргарлик кўриш, жиноят содир этишига суиқасд қилиш ва тугалланган жиноят учун бир меъёрда жазо ноқонуний тажовузни амалга ошириш босқичлари. Шуни назарда тутиш лозимки, содир қилинган жиноят, уни амалга ошириш учун ҳаракат қилиш, жиноятга тайёргарлик кўриш ҳолатларининг барчасига бир хил жазо турини белгилаш мумкин эмасдир;
* гуруҳ таркибида жиноят содир этган шахсларга нисбатан жазо чораси тайинланишида улардан ҳар бирининг ижтимоий хавфли қилмишдаги иштироки даражаси аниқланиши, жиноятнинг ташкилотчилари ва ижро этувчиларнинг айбдорлик даражасидан ёрдамчилар ва жиноятнинг бошқа иштирокчиларининг айбдорлик даражаси фарқланиши лозим.
* жиноятни содир этиш вақти, жойи ҳамда усули ва бошқалар.
Тажовузнинг ижтимоий хавфлилик даражасини аниқлашда шуни эътиборга олиш керакки, қонун ўзида буни аниқлаши учун имкон берадиган ҳолатларнинг тўлиқ рўйхатини жам қила олмайди ҳамда жиноий жазо чорасига уларнинг таъсирини ҳам белгиламайди. Бу масалаларни суд жазони тайинлашда ҳал қилади (батафсил Жиноят кодекси 15-моддасига берилган шарҳга қаранг).
11. Содир этилган жиноятнинг мотиви (мақсади), етказилган зарарнинг тури ва ҳажми ушбу жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини аниқлашда асос бўлади. Айни пайтда, жазони белгилашда улар барчаси алоҳида эътиборга олиниб, алоҳида ўрганиб чиқилади. Жиноятни содир этиш мотиви ҳамда етказилган зарарнинг тури ва ҳажмининг алоҳида эътиборга олиниши жазонинг мақсадларига тўла ва аниқ тарзда эришишга, яъни жиноятга мувофиқ ва одил жазони тайинлашга имкон беради.
Жиноят мотиви - бу шахсда ҳуқуққа хилоф ҳаракатни содир қилишга қарор ва хоҳиш уйғотувчи ички ҳиссиётдир ёки бошқача айтганда, жиноят содир этишга журъат эттирган унинг онгли равишдаги ички истакларини ҳам ҳисобга олади. Жиноят мотиви турли хил бўлади (рашк қилиш, ўч олиш, безорилик ҳаракати ва бошқалар). Жиноятнинг аниқ мотиви судланувчининг онгида ижтимоий қадриятларнинг аҳамиятни намоён қилади, шу сабаб жазо тайинлаш чоғида унинг мезони қувватланади ёки унинг онгидаги ижтимоий қадриятларнинг аҳамияти ўзгартирилади (Бу ҳақда батафсил Жиноят кодексининг 21-моддасига берилган шарҳларга қаранг).
Шуни эътиборга олиш керакки, жазони тайинлаш жараёнида, нафақат содир этилган жиноят мотивлари, балки уни содир этиш сабаблари ҳам ўрганиб чиқилади.
12. Етказилган зарар даражаси - бу ушбу жиноятдан етказилган зарарнинг хусусиятини аниқлаш бўлиб, у жисмоний, мулкий, маънавий зарар кўринишида бўлиши мумкин.
Етказилган зарар ҳажми - деганда етказилган зарарни ифодалаб берадиган миқдор тушунилади. (Етказилган зарар тури ва ҳажми ҳақида батафсил Жиноят кодексининг 14-моддасига қаралсин). Юқоридагилардан хулоса қилиб айтиш мумкинки, ижтимоий хавфлилик хусусияти - жиноятнинг сифат жаҳатини ифодаласа, ижтимоий хавфлилик даражаси - жиноятнинг миқдорий характерини акс эттиради. Жабрланувчига етказилган зарарнинг хусусияти ва миқдори, агар санкцияда кўрсатилган миқдор доирасида бўлса, жиноятни квалификация қилишга таъсир қилмаслиги ҳам мумкин.
13. Жазони муайян шахс учун индивидуаллаштириш. бу жазони тайинлаш чоғида айбдор шахсини тавсифлаб берувчи маълумотларнинг барчасини мустақил равишда ўрганиб чиқилиши демакдир. Қонуннинг ушбу масалага бундай муносабати шуни кўрсатадики, жазонинг самараси судланувчига тайинланган жазони унинг қай тарзда қабул қилишига боғлиқ бўлади. Буни билиш учун айбдорнинг шахсини таҳлил қилиб чиқиш лозим бўлади. Шу сабабли, қонун судлардан айбдорнинг шахси ва у ҳақдаги маълумотларни батафсил ўрганиб чиқишни талаб қилади. Шуни эътиборга олиш керакки, айбдорнинг шахсини жазо тайинлаш чоғида назарда тутган ижтимоий, жиноий, ҳуқуқий ва бошқа белгилар асосида таҳлил этилади. Шунингдек, судланувчининг шахси тўғрисидаги маълумотлар, улар жазонинг тури ва миқдорини белгилашда муҳим аҳамиятга эгалиги туфайли, ҳар томонлама ва тўла текширилмоғи лозим.
14. Жазо тайинлашда айбдорнинг шахсини эътиборга олиш қуйидаги маълумотларни таҳлил қилиш асосида олиб борилади:
* жисмоний - судланувчининг ёши ва жинси, унинг меҳнатга лаёқатлилиги, ногиронлиги, соғлиги (аёлларнинг - ҳомиладорлиги);
* ижтимоий - демографик - судланувчининг мансаби, касби, меҳнатга муносабати, маълумоти, давлат мукофотларига эга эканлиги, кундалик турмуш тарзи, оила аъзоларига, қариндошларига бўлган муносабати, жамоат тартибига риоя қилиши, маънавий аҳлоқи, қарамоғида меҳнатга лаёқатсиз шахслар борлиги ва бошқалар. Бундан ташқари, судланувчининг яшаган ижтимоий муҳти, унинг моддий аҳволи, ғайриижтимоий хулқ-атворини шаклланишига сабаб бўлган шарт-шароитларни аниқлашлари лозим.
* жиноий-ҳуқуқий - илгари содир қилган жинояти учун судланганлиги оқибатида ўта хавфли рецидивист деб тан олинганлиги. Бунда шуни эътиборга олиш лозимки, айбдорнинг судланганлигини бекор қилиш, яъни айбланувчи илгари жавобгарликка тортилган қилмиш учун жазолашни бекор қилинишига суд жазо тайинлаш пайтида эътибор қилмаслиги лозим бўлади. Айни пайтда, айбдорнинг илгари судланганлиги жиноятни оғирлаштирувчи ҳолат сифатида қаралмаслиги керак.
криминологик - шахснинг жамиятга қарши ҳаракатларга мойиллиги, илгари озодликдан маҳрум қилинганлиги, илгари жиноят содир этганлиги учун жавобгарликка тортилмаганлиги ёки жавобгарликдан озод этилганлиги бунда шуни эсда тутиш лозимки, ушбу ҳолатлар айбдорнинг шахсини таҳлил этиш пайтида эътиборга олиниши мумкин, лекин улар содир этган ҳаракатнинг жиноий эканлигини йўқка чиқарувчи ҳолатлар сифатида қаралмаслиги шарт).
15. Шуни назарда тутиш лозимки, судланувчи томонидан ўзининг суриштирув ва дастлабки терговда берган кўрсатувларини ўзгартирган тақдирда суд унинг бу ва бошқа кўрсатувларини батафсил текшириш ва уларга иш бўйича тўпланган бошқа далиллар йиғиндиси билан биргаликда баҳо бериши лозим. Судланувчининг кўрсатма беришдан бош тортиши унга нисбатан жазо турини ва миқдорини белгилашда жавобгарликни оғирлаштирувчи ҳолат сифатида ҳисобга олиниши мумкин эмас. Айни пайтда, судланувчи ҳаққоний кўрсатмалар бериш билан адолатли қарор топишига кўмаклашса, бу суд томонидан енгиллаштирувчи ҳолат сифатида ёки айбдорнинг кўмаги даражасига қараб, унинг шахсини ижобий тавсифловчи ҳолат сифатида эътиборга олиниши лозим бўлади.
16. Айбдорнинг шахсини жазо тайинлаш пайтида таҳлил этишда суд барча ҳолатларни умумлаштирган ҳолда ўрганиб чиқишлари лозим. Хусусан, жиноят учун жазо тайинлашда, айбдор билан бирга жабрланувчининг шахсига доир маълумотлар ҳам ўрганилиб, улар ўртасидаги ўзаро муносабатлар холисона таҳлил қилиниб баҳоланиши адолатли тўхтамга келиш учун хизмат қилишга эътибор қаратилиши керак.
Ҳукмда албатта жазо тайинлаш чоғида суд томонидан эътиборга олинган айбдор шахсининг белгилари кўрсатилиши шарт. Бунда суд, айбдорнинг шахсини эътиборга олиб жазо тайинлаганлигини, кўрсатиш билан чекланмасдан, айбдорнинг шахсини тавсифловчи айнан қайси ҳолатлар жиноят ишини кўриб чиқиш жараёнида Жиноят кодексининг 54-моддасига мувофиқ, жазони тайинлаш пайтида эътиборга олинганлигини кўрсатишлари лозим.
17. Суд жазо тайинлаш пайтида жазони енгиллаштирувчи ёки оғирлаштирувчи ҳолатларни эътиборга олиши, бундай ҳолатлар албатта содир этилган жиноятга бевосита боғлиқ бўлиши ва айни пайтда жиноят таркибининг мустақил қисмлари бўлмаслиги лозим. Суд ҳар қайси ҳолатда содир қилинган тажовуз қанчалик оғир бўлишидан қатъи назар, жазони енгиллаштирувчи ёки оғирлаштирувчи ҳолатларни назарда тутиши шарт. Аммо, бу ҳолатларнинг жазонинг белгиланишига таъсир даражаси суд кўрсатмасига мувофиқ аниқланади, лекин улар ўртасида яққол тафовут мавжуд бўлмаслиги даркордир. Бунда суддан у нима сабабларга кўра, у ёки бу енгиллаштирувчи ёки оғирлаштирувчи ҳолатларни эътиборга олмаганлигини асослаб бериш талаб қилинмайди. Лекин, суд ушбу ҳолатларни эътиборга олиб жазо белгиласа, ҳукмда бунга асослар келтирилиши талаб этилади.
18. Шуни назарда тутиш керакки, жазо тайинлашда, содир этилган жиноят ижтимоий хавфлилик даражасини ва хусусиятини, содир этилган қилмишнинг сабабларини, келтирилган зарарнинг миқдори ва хусусияти, айбдорнинг шахси, унинг жавобгарлигини енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларни ҳисобга олишлари керак. Булардан келиб чиқиб, судланувчининг жавобгарлиги даражаси хусусиятига қандай ҳолатлар таъсир этганлиги, шунингдек, унинг шахсини тавсифловчи суд муҳокамасида ва Жиноят кодексининг 54-моддасига биноан жазо тайинлашда суд томонидан ҳисобга олинган бошқа ҳолатларни ҳукмда кўрсатиб ўтиш лозим. Бундан ташқари, суд у ёки бу жазони белгилаш лозимлигига, шу жумладан, қўшимча жазо ёки энг енгил жазо чегарасидан паст бўлган жазо белгилаганда қайси мотивлар асосида шундай қарорга келганлигини ҳукмнинг тавсиф қисмида кўрсатиши шарт.
19. Жазони индивидуаллаштириш жараёнида, суд. Жиноят кодекси принципларидан хусусан, инсонпарварлик тамойиллари талабларидан келиб чиққан ҳолда иш тутиши лозим. Бу тамойилга мувофиқ, қаттиқ жазо чораларининг самараси нисбатан бирмунча енгил чоралар билан амалга ошмайдиган ҳолатда қўлланиши мумкин бўлади. Шу сабабли, иштирокчиликда содир этилган жиноятда, оғир ва ўта оғир жиноятни содир этишда қонунда жиноятни енгиллаштирувчи ҳолатлар кўзда тутилмаган бўлса, жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражаси ва шахс тўғрисидаги маълумотларни инобатга олган ҳолда суд шахсга нисбатан қаттиқроқ жазо тайинлашни назарда тутиши лозим.
Шу билан биргаликда, иш бўйича муайян бир ҳолатларни ҳамда айбдорнинг шахсига тааллуқли маълумотларни эътиборга олган ҳолда, унча оғир бўлмаган ва жиддий зарарли оқибатлар юзага келтирмаган жиноятларни содир этишда айбдор бўлган ҳамда жамиятдан ажратмаган ҳолда қайта тарбиялаш мумкин бўлган шахсларга нисбатан озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган жазоларни тайинлаш учун қонунда белгиланган барча имкониятлардан фойдаланмоқ зарурлиги Олий Суд Пленуми қарорларида ҳам кўрсатилиб ўтилган. Бундай ҳолатда ҳукмда унинг сабаблари батафсил кўрсатилган бўлиши керак.



Download 6,47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   305




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish