Технология ўқувчи (талаба)ларда ўрганилаётган мавзу юзасидан фикрларни мустақил баён этиш, шахсий мулоҳазаларни далиллаш (мисоллар билан асослаш), баҳслашиш қобилиятини шакллантиришга хизмат қилади.
Ўқувчи (талаба)ларга қуйидаги схема билан ишлаш тавсия этилади:
№
|
Тушунчалар
|
(Ф)
|
(С)
|
(М)
|
(У)
|
1.
|
Таълим методлари
|
|
|
|
|
2.
|
Таълим воситалари
|
|
|
|
|
3.
|
Таълимни ташхис қилиш
|
|
|
|
|
Изоҳ: шартли белгилар қуйидаги мазмунни англатади:
(Ф) – фикрингизни баён этинг;
(С) – фикрингизни асословчи бирон сабабни кўрсатинг;
(М) – кўрсатилган сабабнинг асосли эканлигини исботловчи мисол келтиринг;
(У) – фикрингизни умумлаштиринг!
|
Машғулотларда технологияни қўллаш қуйидаги тартибда амалга оширилади:
“ЧАРХПАЛАК” ТЕХНОЛОГИЯСИ
Технология ўқувчи (талаба)ларда ўрганилган мавзуларни ёдга олиш, улар юзасидан мантиқий фикрлаш, саволларга мустақил, тўғри жавоб бериш, ўз-ўзини баҳолаш малакаларини шакллантириш, ўқитувчи томонидан қисқа вақтда ўқувчи (талаба)ларнинг билимларини баҳолаш имкониятини яратади. Унинг мақсади ўқувчи (талаба)ларда мантиқий фикрлаш, ўз фикрларини мустақил, эркин баён қилиш, ўз-ўзини баҳолаш, индивидуал, жуфтлик, гуруҳ ва жамоада ишлаш, бошқалар фикрини ҳурмат қилиш, мавжуд фикрлар орасидан муҳимини танлаб олиш кўникма, малакаларини ривожлантиришдан иборат.
Машғулотларда технологияни қўллаш тартиби қуйидагича:
Технологиядан барча турдаги ўқув машғулотларида, машғулотнинг боши ёки охирида, муайян бўлим (боб) якунида, ўтилган мавзуни такрорлаш чоғида фойдаланиш мумкин. Шу билан бирга технология ўқувчи (талаба)ларнинг билимларини мустаҳкамлаш, ўрганилган мавзуларнинг ўқувчи (талаба)лар томонидан қай даражада ўзлаштирилганлигини аниқлаш ва баҳолашда ҳам самарали саналади.
“ЮМАЛОҚЛАНГАН ҚОР” МЕТОДИ
Метод мавзуни муайян қисмларга бўлган ҳолда ўзлаштириш имконини беради, ўқувчи (талаба)ларда гуруҳ ва жуфтликда ишлаш кўникмаларини шакллантиришга хизмат қилади. Уни қўллашда ўқувчи (талаба)лар жуфтлик, гуруҳ ёки жамоа бўлиб ишлари мумкин.
Машғулотларда методни қўллаш қуйидаги тартибда амалга оширилади:
“Юмалоқланган қор” методидан муайян бўлим ёки боблар бўйича ўзлаштирилган назарий ва амалий билимларни мустаҳкамлаш мақсадида фойдаланиш самаралидир.
“ЯЛПИ ФИКРИЙ ҲУЖУМ” ТЕХНОЛОГИЯСИ
Технология Ж.Дональд Филипс томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, уни бир неча ўн (20-60) нафар ўқувчи (талаба)лардан иборат гуруҳларда қўллаш мумкин. У ўқувчи (талаба)лар томонидан янги ғояларнинг ўртага ташланиши учун зарур шароитни яратиб беришга хизмат қилади.
Машғулотларда технологияни қўллаш тартиби қуйидагича:
“ҚАНДАЙ?” МЕТОДИ
Метод ўқувчи (талаба)ларда ўрганилаётган мавзу, муаммо юзасидан умумий тасаввурларни ҳосил қилишга ёрдам беради. Уни қўллашда ўқувчи (талаба)ларда мантиқий фикрлаш, мавзу моҳиятини ёритувчи таянч тушунча, маълумотларни муайян тизимга солиш, уларни таҳлил қилиш кўникмалари шаклланади.
Машғулотларда методни қўллашда қуйидаги шартларга амал қилинади:
Таълим жараёнида методни қўллаш тартиби қуйидагича:
Изоҳ: 1. Янги ғоялар график, кластер, тасвир кўринишида бўлиши мумкин.
2. Муаммонинг ечими “Буни қандай бажариш лозим?”, “Қандай йўл тутиш тўғри?” каби саволларига жавоб топиш асосида ҳал қилинади.
3. Муаммони ечишда “нима қилиш керак”лиги юзасида ўйланиб қолмаслик лозим.
4. Саволларнинг изчил берилиши муҳим аҳамиятга эга.
5. Методни қўллашда муаммони ечиш йўлларигина изланмай, улардан самарали фойдаланиш чоралари ҳам ўрганилади.
“ҚАРАМА-ҚАРШИ МУНОСАБАТ” МЕТОДИ
Метод ўз моҳиятига кўра ўқувчи (талаба)лар томонидан ўзлаштирилган билимларни таҳлил ҳамда синтез қилиш асосида мавзуни ёритишда аҳамиятли бўлган таянч тушунчаларни асосий ва иккинчи даражали сифатида гуруҳларга ажратиш имконини беради.
Ўқувчи (талаба)лар фаолиятининг самарадорлигини таъминлаш учун уларнинг эътиборига қуйидаги жадвални тақдим этиш мақсадга мувофиқ:
Таянч тушунчалар:
|
№
|
Муҳим тушунчалар
|
№
|
Муҳим бўлмаган тушунчалар
|
1.
2.
...
|
|
1.
2.
...
|
|
Машғулотда методни қўллаш тартиби қуйидагича:
“ҚАРОРЛАР ШАЖАРАСИ” (“ҚАРОР
Do'stlaringiz bilan baham: |