3Х4” ТЕХНОЛОГИЯСИ
Технология ўқувчи (талаба)ларни аниқ бир муаммони якка ҳолда фикрлаб ҳал этиш, ечимини топиш, ғоялар орасидан муҳимини танлай билиш, бир неча муҳим фикрни умумлаштириш, улар асосида муаммо юзасидан аниқ тушунча ҳосил қилиш ва ўз фикрларини маъқуллай олишга ўргатади. У ўқувчи (талаба)ларни мустақил фикрлаш, жамоа бўлиб ишлаш, фикрларни жамлаб, назарий ва амалий тушунчалар ҳосил қилиш, жамоага ўз фикрини ўтказиш, ўз фикрини маъқуллаш, муаммони ечиш ва мавзуга умумий тушунча беришда ўрганилган барча мавзулар бўйича эгалланган билимларни амалда қўллашга ёрдам беради. Технология ёрдамида ўқувчи (талаба)лар топшириқларни дастлаб индивидуал, сўнгра кичик гуруҳлар тартибида ёзма шаклда бажаради.
Изоҳ: 1. Гуруҳлар сонининг тўртта бўлиши технология самарадорлиги таъминлайди. Бунда машғулот зерикарли бўлмайди. Агар гуруҳлар сони 4 тадан ортиқ бўлса, гуруҳларни иккита катта гуруҳларга ажратиш мумкин.
2. Тарқатмали материалда кўрсатилган мавзу бўйича 3 та таянч тушунча (сўз, сўз бирикмаси ёки 3 та гап) ёзиш талаб этилади.
3. Дастлабки топшириқ бажарилгач, гуруҳлар соат мили йўналиши бўйича ўз жойларини ўзгартиради (1-гуруҳ 2-гуруҳнинг, 2-гуруҳ 3-гуруҳнинг, 3-гуруҳ 4-гуруҳнинг, 4-гуруҳ 1-гуруҳнинг ўрнини эгаллайди). Бу ҳолат ҳар бир гуруҳ
ўзининг дастлабки ўрнига етиб келгунга қадар давом этади.
4. Гуруҳларнинг тақдимотидан сўнг ҳар бир ўқувчи (талаба) ҳам индивидуал равишда ўзининг муаллифлик ишини намойиш қилиши мумкин.
Машғулотда технологияни қўллаш тартиби қуйидагича:
1. Ўқувчи (талаба)лар уларнинг сонига кўра кичик гуруҳларга ажратилади.
2. Ўқитувчи ўқувчи (талаба)ларни технология моҳияти
ва уни қўллаш тартиби билан таништиради.
3. Ҳар бир кичик гуруҳга юқори қисмида ёзуви бўлган қоғозлар тарқатилади.
4. Кичик гуруҳлар белгиланган вақт мобайнида топшириқни бажаради.
5. Топшириқ бажарилгач, гуруҳлар соат мили
йўналиши бўйича ўз жойларини ўзгартиради.
6. Бир гуруҳнинг ўрнини олган 2-гуруҳ аввалги гуруҳнинг ишини давом этиради (яъни аввалги гуруҳ иши билан танишиб, унга учтадан янги фикр ёзиб қўяди).
7. Гуруҳ аъзолари яна бир бор жойларини алмаштиради.
8. Гуруҳларнинг алмашинуви улар дастлабки
ўринларига қайтиб келгунларича давом эттади.
9. Ўз жойларига қайтиб келган кичик гуруҳлар тарқатмали материаллар асосида тўпланган барча фикрларни ўрганади ва умумлаштириб, яхлит ҳолатга келтиради.
10. Ҳар бир гуруҳдан бир нафар вакил чиқиб, гуруҳ ишини тақдим этади.
11. Ўқитувчи гуруҳ (ўқувчилар)нинг ишларини изоҳлаб, ишланмаларни баҳолайди
“
Do'stlaringiz bilan baham: |