АГАР УЧРАШУВ ВА КУЗАТУВЛАРНИ САБР БИЛАН ДАВОМ
ЭТТИРСАНГИЗ, ”ЙЎҚ” СЎЗИ ЎЗ МАЪНОСИНИ ЙЎҚОТАДИ.
“ЙЎҚ” сўзини “ҲА” сўзига айлантиришни ўрганишингиз ва инсонларни бизнесга қандай жалб қилишни билиб олишингиз шарт.
Қандай қилиб “йўқ” сўзини “ҳа” сўзига ўгириш мумкин?
1. Суҳбатдошингизни диққат билан тингланг. Инсонларга дардларини айтиш бериш имкониятини беринг. Улар бирикиб кетган манфий ва мусбат ҳиссиётларидан холи бўлсинлар. Сиз фақатгина уларнинг саволларини эсингизда қолдиришга ҳаракат қилинг, ёзиб олинг. Шу саволлари балки уларга энг кўп тўсиқ бўлаётгандир.
2. Берган саволларини ўзларига такрорланг, тўғри тушунганлигингизни аниқлаб олинг.
3. Саволларни уч бўлимга бўлинг (А, В, С). Ўз лидерингиздан сўранг.
А. Бундай инсонлар сизга ва ўзига ишонади, улар мусбат фикр ва нуқтаи назарга эга инсонлардир, уларнинг саволлари тахминан мана бундай. Масалан, “мен бизнесни бошлайман, қайси пакетни олсам бўларкин? Бу одамларнинг саволларига жавоб беришингиз учун иш жараёнларини, корпарация маҳсулотини ва ўз тажрибаларингизни билишингиз етарли.
В. Бундай инсонлар сизга ишонади ва ўзига ишонмайди. Уларда қўрқиш ва шубха бор, уларнинг саволлари қуйидагича бўлиши мумкин. Масалан, “мен икки кишини қаердан топаман? Агар муваффақиятга эришмасам дадамга нима дейман?”. Бундайлар хамма янги ишга шубха билан ёндашади. Ҳамма вақт уларнинг ёнида бўлишингизни сездиринг, айтинг. Мен хам бошқа бир қатор инсонлар хам шубха ва саволларга эга эдик, мен бу саволга жавоб олдим ва ишлаяпман, бу
саволингизнинг жавоби мана буедай... деб жавоб бериб уни тинчлаштириш керак. Бу инсонларнинг саволлари жуда кўп бўлади, уларнинг саволларига жавоб бериб, бизнесга киргунларига қадар чарчамай у кишини хар куни кўриб туринг.
С. Бу тоифа инсонлар сизга ишонмайдилар ва ўзларига ишонадилар, бундай инсонлар манфийдирлар уларнинг сўзлари ва саволлари мана бундай. “Бўлмайди, чунки бу бизнесда ҳамма муваффақ бўлмайди-ку! Сиз миллионер бўлдингизми? Бу иш бизнинг халқимизга тўғри келмайди, мен биламан. Сиз фақат ўз манфаатингизни ўйлаяпсиз, мендан пул ишлаб олмоқчисиз, тўғрими?”.манфий саволларни парчаларга айириб, алохида жавоб беринг. Масалан пулни тўламас экан, махсулотларда сертификати йўқ экан каби ёлғон саволларга хам сабр билан жавоб беринг. Уларга қайтариб ушбу саволларни беринг. Ким айтди? Ким у? Қаерлик? Қачон? Қонуний деганда нимани назарда тутяпсиз? Нима бўпти? Нимага? Кўрдингизми? Қаерда? Каби.
4. А, В ва С турдаги саволларга жавоб қайтаринг:
А. Бу одамларнинг саволларига жавоб беришингиз учун иш жараёнларини, компанияни, маҳсулотни ва ўз тажрибаларингизни билишингиз етарли.
В. Бундайлар ҳамма янги ишга шубҳа билан ёндошади. Ҳамма вақт уларнинг ёнида бўлишингизни сездиринг, айтинг. “Мен ҳам, бошқа бир қатор инсон ҳам шу шубҳа ва саволларга эга эди. Аслида бу саволингизнинг жавоби мани бундай...” деб жавоб бериш керак. Бу инсонларнинг саволлари жуда кўп бўлади, охирги саволларини сўраб бизнесни бошлагунларига қадар чарчамай у кишини ҳар кун кўриб туринг.
С. Манфий саволларни парчаларга айириб, алоҳида жавоб беринг. Масалан, “пулни тўламас экан, маҳсулотларда сертификати йўқ экан” каби ёлғон саволларга ҳам сабр билан жавоб беринг. Уларга қайтариб ушбу саволларни беринг: “Ким айтди? Қачон? Нимага? Кўрдингизми? Қаерда?”.
5. Ҳамма саволларга жавоб берганингиздан ва тўғри тушунганларидан амин бўлинг.
6. Ҳар бир учрашувдан кейин, навбатдаги учрашув вақтини белгиланг.
Сиз ҳар қандай савол, қарши фикр, манфий муносабат ва тушунмовчилик билан юзма-юз келганингизда, қўрқманг, “тинчлантириш” методини қўлланг. Устозингиздан бу усулни батафсил ўрганиб, машқлар ёрдамида одат қилиб олинг. Бу усул сизни ҳар қандай суҳбатда мақсадингизга албатта олиб боради.
Азиз дўстим, мен ҳам сиз каби оз муддат олдин шу бизнес билан танишдим. Ҳатто РЕКЛАМНИ МЕНЕДЖЕР ҳақида ҳеч нима билмасдим. Яхши ўйлаганимдан сўнг тушундимки,
Do'stlaringiz bilan baham: |