ҲАЁТИМДА АҚАЛАН БИР БОР БУЮК МАСЪУЛИЯТ ОЛИШГА ҚАРОР ҚИЛИШИМ КЕРАК.
Бизнесга кирдим. Яхшигина ўргандим. Мен ҳам сиз каби яқин дўстларимни ўнг ва чап томонимга таклиф қилмоқчи эдим. “Улар менинг таклифимни рад қилар” деган қўрқув бор эди. Менинг лидерларим дўстларимни бизнес билан таништирдилар. Бунинг учун мен бир хил формулаларни қўлладим. Мен нафақат уларни бу бизнесга таклиф қила олдим, (улар аллақачон миллионерлар) балки ўша кундан сўнг ва ҳозиргача, ким билан суҳбат қилишимдан ва кузатишимдан қатъий назар, суҳбатдан сўнг улар менга :
- Мен ҳам бу бизнес билан шугулланишни хоҳлайман!, дейишади.
Кишиларни бу бизнесга қандай қилиб тўғри ва унумли таклиф қилишимни билишни истайсизми?
1. Мен бой кишилар каби фикрлардим. Мен чин дилдан муваффақиятли бўлишни хоҳлардим. Мен миллионер бўлишни хоҳлардим. Агар бирор ноўрин иш қилсам, ўзимга ўзим: “НАЗАРДА ТУТ, МИЛЛИОНЕРЛАР БУНДАЙ МУОМАЛА ҚИЛМАЙДИ!” -дер эдим.
Агар яхши иш қилиб, қилган ишимдан самимий қониқсам: “ТАБРИКЛАЙМАН, ФАҚАТ МИЛЛИОНЕРЛАРГИНА БУНДАЙ ИШГА ҚОДИР!”- дер эдим ўзимга.
Иш бошлаганимда менда бирор тийиним (тангам) йўқ эди, аммо онгим сармоя (бойлик) ва муваффақиятга тўла эди.
2. Мен ўзимни миллионерликка тайёрладим, чунки NETWORK MARKETINGда бу нарса табиий ҳол. Кам сармоя (маблағ) киритиб, ғайратим билан катта даромад олишимни билардим. Чунки, онгим билан бу ишга тайёр эдим. Ҳеч вақт дангасаликка ва бекорга вақт ўтказишга йўл қўймас эдим. Вақтимни оладиган ҳамма майда ва бефойда ишларни бир четга суриб қўйдим. Фақат шу бизнес ҳақида ўйлар эдим. Кишилар билан суҳбатлашаётганимда, улар менинг бу бизнесга жиддий қарашимни, ўзимнинг ишимга ишонишимни, тиришқоқлик билан ишлашимни ва бекорга вақтимни сарфламаётганимни кўришарди ва тушунишарди. Шунинг учун суҳбатларим уларга таъсир қиларди.
3. Ҳеч вақт мени йўлимдан қайтарганларнинг гапини тингламас эдим. Фикримга қўшилмаганларида, рад жавобини олганимда ёки устимдан кулганларида ҳам кишилар билан баҳслашмас эдим. Уларни тинчлантириб, кўзларини очиб,
онгларини ўзгартирар эдим. Ўз фикримнинг тўғрилигини уқтириб, уларга ишонч билдириб, яхши ҳаётга, орзу ва истакларини амалга ошишига дилларида ишонч пайдо қилдирардим. Мен улардан шу саволларни сўрардим:
- Агар 1миллиард сўмингиз бўлса эди, нима қилган бўлардингиз? Агар 10 миллиард бўлса-чи?
- Агар бугун ҳаётингизнинг охирги куни бўлганида, нима қилишни хоҳлардингиз?
- Ўзингдан бирор нарса сўрамоқчи бўлсангиз, нима сўрар эдингиз? Ўзингга қандай савол берган бўлардингиз?
Бизнесни бошлашлари учун мен дўстларимга ёлвормаганман. Ўзлари фикр юритиб, жавоб беришларига мажбур қилар эдим. Чунки шундай яшашга одатланганларини билар эдим. Савол сўрашса жавоб берардим. Билмасам, алдамас эдим. Ёзиб олардим. Саволларига тўғри жавоб топиш учун лидерларим билан маслаҳатлашар эдим.
“Бу бизнесда бойиб кетишимга кафолат берасанми?”-деб сўрар эдилар. Бу саволни берган киши ўз қадрини унчалик билмайди, ўз имкониятларини паст баҳолайди, ўзига ишонмайди ва қўрқади. Мен уни қўллаб қувватлаб, унинг руҳини кўтариб “Албатта кафолат бераман, агар сен ҳам мен каби ишлаб, доим ҳаракат қилсанг, муваффақиятга эришасан” дер эдим.
5. Кўплар ҳатто ҳаётларининг кейинги икки кунини ҳам тасаввур қила олмайдилар. Мен тўлиқ ишонч ва сокинлик билан уларга келажаги учун йўл кўрсатардим.
- Агар икки кишини ҳатто олти ойда таклиф қилсангиз ҳам, олти йилдан сўнг ойига 320.000 гано даромадга эга бўласиз. Агар ўнг ва чап томонингизда 10 тадан устоз даражасидаги шогирдларингиз бўлса, қандай кучли камандага эга бўласиз. Тасаввур қилинг! Зўр, а?
6. Агар кимдир бизнес - планни эсидан чиқарса ёки нотўғри тушунса, унга иккинчи марта тушунтирар эдим. Эсимда, ўтган йил дўстимга уч марта тушунтирган эдим. Кейинчалик тушунди, бизнесни урганди ва ишлай бошлади.
7. Мен ҳеч қачон уялмасдим, кечирим сўрамасдим, овозим ишончсизликдан титрамас эди ва ҳеч қачон бошимни қуйи солмаганман. Уларнинг “кузатуви”га дадил борар эдим, чунки уларга миллионер бўлиш имконини бераётганимни ҳамма вақт ёдимда тутардим. Иккита нарса менга бу ишни диққат билан яхши ўрганиб инсонларга тўғри тушунтиришимга катта ёрдам берди:
А) Инсонлар бу бизнес ҳақида ҳеч қачон эшитишмаган. Агар эшитган бўлсалар ҳам бу бизнесни суст ва муваффақиятсиз кишилардан эшитишган.
В) Инсонлар катта пулнинг нималигини ва бойликнинг қанчалик яхши эканини билишмайди. Баъзи инсонларга ёшликда “катта бойлик бало келтиради” деб онгларини нотўғри фикрлар билан бузганлар.
Бу икки нарсага ҳамма вақт аҳамият беринг. Қаршилик кўрсатаётган инсонларнинг аксарияти айнан шу икки сабабни деб шубҳа ва инкорга тушадилан.
Do'stlaringiz bilan baham: |