НОНВОЙХОНА ОЧМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ, АВВАЛ НОН ЁПИШНИ
ЎРГАНИНГ.
Азиз дўстим! Мен сизнинг қандай маълумотга эга эканлигингиздан бехабарман. Ажабо, сиз қанақа инсонсиз? Ҳаётингизда муваффақиятли ёки мувафақиятсиз инсон бўлишингиз мумкин. Сизнинг нима қилгинингизу ким бўлгинингизнинг аҳамияти йўқ. Мени келажакда ким бўлишингиз қизиқтиради.
ҲАЁТИНГИЗНИ ЎЗГАРТИРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ, АВВАЛ ЎЗИНГИЗ ЎЗГАРИШИНГИЗ КЕРАК.
4. Ҳамма нарсани биламан деманг. Сиз ҳали бу ишда ҳеч нимани билмаймиз. Шунинг учун сиз фақат диққат билан бу китобчани ўқинг, ўзлаштиринг. Аста - секин билимингиз ошиб боргинидагина, ишончимиз комил, бу бизнесда муваффақиятга эришасиз.
5. Ҳар қандай узоқ сафар ҳам биринчи қадамдан бошланади. Агар бу ишга вақт ажратмай, осонлик билан яхши натижага эришаман деган фикрингиз бўлса, яхшиси китобчани ўқимай қўя қолинг. Лекин ҳаётингизда ҳали дилингизги тугиб қўйган катта орзуларингиз ва мақсадларингиз бўлса, ўқишни давом эттириб кўрсатмаларга амал қилинг.
ТАШКИЛОТИНГИЗ РИВОЖЛАНИШИ ВА ДАРОМАДИНГИЗНИНГ БУЮКЛИГИ ҒАЙРАТИНГИЗ ВА АЖРАТАДИГАН ВАҚТИНГИЗНИНГ БУЮКЛИГИГА ТЕНГ.
Сиз буюк имкониятларга бой бизнесингизга илк қадамларингизни қўймоқдасиз, сизни олинда нималар кутаётганини билмайсиз: муваффақиятми ёки муваффақиятсизлигу инқирозми. Лекин мен сизнинг келажагингизни таҳмин этаоламан. Сизга маслаҳатим: бу бизнесда ғалабалар қозонишингизги бутун вужудингиз билан самимий ишонинг ва бу ишончингизни сиз бизнесга таклиф қилаётган яқинларингизга ҳам етқазинг.
6. Ҳеч вақт баскетбол устози ўз шогирдларига футбол сирларини ўргатмайди. Футбол устози ўз навбатида шогирдларини баскетболчи қилаолмайди. Сиз Реклама Менеджерликни ўрганишни истайсиз, шунинг учун фақат шу ишнинг сирларини ўрганинг. Бугунгача билган билимларингизнинг бу бизнесга ҳеч қандай алоқаси йўқ, фойдаси ҳам йўқ.
7. Айрим кишилар бу ишни жиддий қабул қилмайдилар. Бу иш учун на вақт ва на куч сарфлайдилар. Улар шундай фикрлайдилар: “харид қилиш учун ва интернетда офисга эга бўлиш учун кам маблағ сарфладим, шунинг учун миллионер бўла олмайман”. Аслида қилган харидингизнинг миллионер бўлиш билан ҳеч қандай алоқаси йўқ! Миллионер бўлиш, азиз дўстим, бу ишни аввал ўзингиз яхши ўрганиб, кейин билганингизни ҳамкорларингизга ўргатишингиз учун ажратган вақтингиз ва ғайратингизнинг қанчалик кўплиги билан бевосита боғлиқ..
8. Кўпчилик бу ишнинг фалсафа ва мантиғини тезлик билан тушуниб, ишга жиддий киришиб кетишади. Лекин баъзилар бизнесни тушунмасдан ҳамкорликдан воз кечадилар. Бундайлардан рад жавобини эшитгач, ҳеч вақт тушкунликка тушиб руҳан эзилманг! Бизнинг бизнесда бу бўлиб турадиган ҳодиса. Яхшиси бу рад жавобининг асосий сабабини билинг. Жиддий ишлаб, ривожланиб боринг. Вақт ўтиши билан сизнинг муваффақиятларингизни кўрган бу яқинларингиз албатта сизга қайтадилар.
9. Бу иш ҳозиргача қилиб келган бошқа ишингиздан мураккаб ва машаққатли эмас. Баъзиларнинг муваффақиятсизлиги, уларнинг бизнесни билмасликлари ёки бу ишни тушуналомаслигида эмас. Бунинг сабаби шундан иборат: улар бу ишнинг “кўз”- ини билишни истамайдилар ва уларга ишлаш умуман ёқмайди. Бир кишининг муваффақиятсизлиги бутун бизнесни қулатмайди. Муваффақиятга фақатгина ишнинг “кўз”-ини ўрганиб, тўғри ишлаганларгина эришади.
10. Сиз ишга жалб қилган дўстингизнинг бизнесдаги масъулиятларини қабул қилиши, маҳсулот харид қилиб, ширкатнинг намояндаси ҳолига келиши учун
муайян вақт кетади. Шу сабабдан бошқа тадбиркорлар каби сиз ҳам ҳамма вақт сабру тоқатли бўлишингиз керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |