Вергулнинг қўлланилиши:
1. Уюшиқ бўлаклар орасида вергул қўйилади.
2. аммо, лекин, бироқ ва такрорланиб келган боғловчилар: ё, ёки, дам, баъзан,на, гоҳ, ҳам, балки сўзларидан олдин вергул қўйилади. Бунда бор на офат, на ғурбат, на ғам.
3. Ажратилган бўлакларнинг икки томонидан вергул қўйилади: Биз, ёшлар, ватанга содиқ фарзанд бўламиз.
4. Ажратилган бўлакларнинг сингари, қарши, бўйича, мувофиқ, ҳолда, биноан, қарамай, ташқарии, қараганда, кўра, ўрнига, устига, билан бирга кўмакчилари билан бириккан ҳар икки томонидан вергул қўйилади.
Шуни ёдда тутингки, тиз чўкиб яшагандан кўра, тик туриб ўлиш яхшидир. (О.)
5. Кириш сўз ва ундалмалар, таркиби кичик бўлган кириш гаплар вергул билан ажратилади. Эҳтимол, гапинг ростдир. Нафисахон, сиз аълочи ўқувчисиз. Ёлғиз боришга, тўғрисини айтсам, қўрқаман.
6. Тузилиши жиҳатидан бир хил бўлган боғловчисиз қўшма гап орасида вергул қўйилади. Кўп сўзнинг ози яхши, оз сўзнинг ўзи яхши (Мақол).
7. Тобе гапли қўшма гаплар ҳоким гапдан вергул билан ажратилади. Кимки бўлса дилозор, ундан эл-юрт безор.
8. Ҳа ва йўқ сўзини бошқа бўлаклардан ажратиш учун вергул қўйилади. Ҳа, яна ўша гапми?
Нуқтали вергулнинг қўлланилиши
1. Ярим қавс билан ажратилган рақам ёки ҳарфлардан кейинги гаплар охирида нуқтали вергул қўйилади. Масалан, қўшма гаплар уч хил: а) боғланган қўшма гап; б) боғловчисиз қўшма гап; в) тобе гапли қўшма гап.
2. Қўшма гап қисмларининг ичида вергул бўлса, мазмун жиҳатидан бир-бирига яқин бўлмаган мустақил гаплар орасида нуқтали вергул қўйилади: Камтар бўлсанг обрў ортар; гердайсанг, энса қотар (Мақол).
Икки нуқтанинг ишлатилиши:
1. Уюшиқ бўлаклардан олдин келган умумлаштирувчи сўздан кейин икки нуқта қўйилади: Боғимизда турли гуллар: лола, атиргул, қизғалдоқлар ўстирдик.
Боғловчисиз қўшма гапда иккинчи қисм биринчи қисмдан англашилган мазмунни изоҳласа биринчи қисмдан кейин икки нуқта қўйилади. Масалан, Шу феъллари яхши: ҳеч кимни бировни олдида беҳурмат қилмайди.
2. Боғловчисиз қўшма гапда иккинчи қисм биринчи қисм англатган мазмуннинг сабабини билдирса, биринчи қисмдан кейин икки нуқта қўйилади: У югуранча чиқиб кетди: кўчада уни кутаётган эди.
3. Боғловчисиз қўшма гапда биринчи гапнинг кесими деди, қаради, диққат қилди, таъкидлади каби феъллардан бўлса улардан кейин икки нуқта қўйилади: Деди: Қайдин сен эй мажнуни гумроҳ (А.Н.).
4. Кўчирма гаплан олдин келган муаллиф гапидан кейин, икки нуқта қўйилади: Ўқитувчимиз: «Эртага дарсга ҳамма келсин, -деди».
5. Мисол, масалан, мавзу, режа, қарор, мақсад, сабаб каби сўзларнинг маъноси изоҳланадиган бўлса, шу сўзлардан кейин икки нуқта қўйилади. Мавзу: Боғловчи каби.
Do'stlaringiz bilan baham: |