Hozirgi o’zbek



Download 0,62 Mb.
bet90/94
Sana21.02.2022
Hajmi0,62 Mb.
#61819
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   94
Bog'liq
hozirgi ozbek tili

Боғловчисиз қўшма гап
Содда гапларнинг боғловчиларсиз, оҳанг ёрдамида бирикишидан боғловчисиз қўшма гап ҳосил бўлади. Масалан, Ёмғир ёғди, далалар ўтларга бурканди. Боғловчисиз қўшма гаплар мазмунан қуйидагича:
1. Бир пайтда юз берадиган воқеа-ҳодисани англатади: У доимо хурсанд, юзидан табассум аримайди.
2. Кетма-кет юз берадиган воқеа-ҳодисани англатади: Яхшиси, ўйлаб кўр, эртага гаплашамиз.
3. Воқеа-ҳодисалар зид қўйилади. Яхшидан от қолади, ёмондан дод (Мақол). Мард бир ўлар, номард юз ўлар (Мақол).
Боғловчисиз қўшма гапларда оҳангнинг роли катта. Шунинг учун уларнинг таркибидаги тиниш белгилар ҳам хилма-хил.
1. Боғловчисиз қўшма гап таркибидаги содда гаплар бир пайтда ёки кетма-кет бўладиган воқеа-ҳодисани ифодаласа, улар орасига вергул қўйилади. Оқшом тушди, осмон юлдузларга тўлиб кетди.
2. Боғловчисиз қўшма гап таркибидаги содда гаплар мазмунан яқин бўлмаса, ёки улар таркибида вергул қўлланилса, содда гаплар орасига нуқтали вергул қўйилади: Қуёш аямай қиздиради; ишчилар бунга парво қилмасдан, ишларини давом эттирдилар.
Қуйидаги ҳолларда боғловчисиз қўшма гап орасида тире қўйилади.
1. Боғловчисиз қўшма гап таркибидаги гаплар бир-бирига зид бўлса: Кўз қўрқоқ - қўл ботир (Мақол). Жисмимиз йўқолур – ўчмас номимиз. (Ҳ.О.)
2. Биринчи гап мазмунан иккинчисига ўхшатилса: Вақтинг кетди – нақдинг кетди (Мақол). Қор ёғди – дон ёғди.
3. Биринчи гап иккинчи гапнинг пайтини, шартини, натижасини англатса: Ҳамал кирди – амал кирди. Юрт тинч – сен тинч. Достон айтдим – китоб бўлди каби.
Мураккаб қўшма гап
Уч ва ундан ортиқ содда гаплардан тузилган қўшма гаплар мураккаб қўшма гап дейилади. Масалан, Мирзо Улуғбек чодирни бир айланиб, яна ўз жойига ўтди, лекин ўтиришга улгурмади, от туёқлари дупурини эшитиб, кўрпача устида тўхтади. (О.Ё.)
Мураккаб қўшма гаплар қуйидагича боғланди:

  1. Тобеланиш йўли билан: Дарахтлар кўкарса, майсалар яшнаса, бу ерлар яна ҳам чиройли бўлади. (С.А.)

  2. Боғланиш йўли билан: Дарслар тугади, имтиҳонларни топширдик лекин ўқишни тўхтатганимиз йўқ.

  3. Боғловчи воситаларисиз: Шаҳарлар боқийдир, умр ўткинчи, дарёлар собитдир, сувлар кўчкинчи (Ш.)

  4. Аралаш типда (ҳам тобеланиш, ҳам боғланиш). Тил бошқа-ю, дил бирдир, чунки эл бирдир. Бир оз вақт ўткач, булутлар тарқади ва қуёш чарақлаб нур соча бошлади.
Мураккаб синтактик бутунлик

Нутқда гаплар ўзаро мазмунан боғланади. Гапларнинг ўзаро боғланиши натижасида бир мураккаб фикр ифодаланади.
Бир мураккаб фикрни ифодалаш учун хизмат қилиб, турли воситалар орқали боғланадиган мустақил гаплардан тузилган бутунлик мураккаб синтактик бутунликдир дейилади: Шамол кучайгандан кучайиб, булутни суриб кетди. Булут четлари худди ёнаётган қоғоз четига ўхшарди. Шу зар булутлар орасидан кўк шишадек бўлиб осмон кўринди. (С.А.)
Мураккаб синтактик бутунлик камида иккита алоҳида гапдан ташкил топади. Синтактик бутунликлар 10-15 гапдан ҳам иборат бўлиши мумкин. Икки кишининг суҳбати, яъни диалог шаклидаги нутқ бир синтактик бутунликдир.

Download 0,62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish