Нисбий сўзлар ёрдамида. Нима эксанг, шуни ўрасан (Мақол)
Қўшма гап таркибини ўзаро боғлашда биринчи гапда иштирок этадиган сўроқ олмошлари: ким қаер, қаерда, қанча, қачон, қайси иккинчи қисмда иштирок этадиган кўрсатиш олмошлари: у, шу ер, ше ерда, шунча, ўша вақтда, ўша сўзлари нисбий сўзлардир.
Бу воситалар ёрдамида тобе гапли қўшма гаплар боғланади.
Оҳанг ёрдамида. Юрт тинч-сен тинч. Оҳанг ёрдамида боғловчисиз қўшма гаплар боғланади.
Боғланган қўшма гап. Содда гапларнинг ўзаро тенг муносабатлар асосида боғланишидан ташкил топган гаплар боғланган қўшма гаплар дейилади. Масалан, Қўнғироқ чалинди ва дарс бошланди. Улар гоҳ дам олишади, гоҳ китоб ўқишади.
Таркибидаги содда гапларни қайси боғловчилар билан боғланишига кўра боғланган қўшма гаплар қуйидагича:
Бириктирув боғловчили боғланган қўшма гап.
Зидлов боғловчили боғланган қўшма гап.
Айирув боғловчили боғланган қўшма гап.
Инкор боғловчили боғланган қўшма гап.
Бириктирув боғловчили боғланган қўшма гаплар ва, ҳамда боғловчилари ёрдамида боғланади. Ёз келди ва мевалар ғарқ пишди. Бу боғловчилар ўрнида –у, -ю, -да юкламалари ҳам қўлланилади. Ёз келдию, мевалар ғарқ пишди.
Зидлов боғловчили боғланган қўшма гаплар аммо, лекин, бироқ боғловчилари, -у, -ю юкламалари орқали боғланади. Осмонни қора булут қоплади, аммо ёмғир ёғмади. Ёзувда зидлов боғловчиларидан олдин вергул қўйилади.
Айирув боғловчили боғланган қўшма гаплар ё, ёки, ёхуд, гоҳ, баъзан, дам боғловчилари ёрдамида боғланади. Гоҳ осмонни қуюқ булут қоплайди, гоҳ қуёш чарақлаб кетади. Бу боғловчилар такрорланган ҳолда қўлланилади ва такрор қўлланган боғловчидан олдин вергул қўйилади.
Тобе гапли қўшма гап
Содда гапларнинг мазмун жиҳатидан бирини иккинчисига эргаштирувчи боғловчилар ёрдамида тобеланиш асосида боғланишидан тузилган гаплар тобе гапли қўшма гап дейилади.
Тобе гапли қўшма гаплар тобе гап ва ҳоким гаплардан тузилган.
Ўзича мустақил бўлиб, бошқа гапга тобеланмаган гап-ҳоким гап, ҳоким гапга тобеланиб, уни изоҳлаб келадиган гап тобе гап дейилади.
Тобе гапнинг кесими мазмунан тугалланмаган, ҳоким гапнинг кесими мазмунан тугалланган бўлади. Масалан, Тонг ёришган, йўловчилар йўлга тушдилар. Бу гапдаги тонг ёришгач-мазмунан тугалланмаган-тобе гап, йўловчилар йўлга тушдилар-мазмунан тугалланган - ҳоким гапдир.
Тобе гап ҳоким гапга чунки, шунинг учун, шу сабабли, деб, гўё, худи, гарчи, мабодо, агар, натижада, оқибатда, -ки(ким), боғловчилари, ҳамда –б, -иб, -гач, -гунча, -ган(да), -са боғловчи воситалари ёрдамида боғланади.
Тобе гап гапнинг барча ўринларида кела олади. Тобе гапнинг қуйидаги турлари мавжуд: эга тобе гап, кесим тобе гап, тўлдирувчи тобе гап, аниқловчи тобе гап, ҳол тобе гап (пайт тобе гап, ўрин тобе гап, сабаб тобе гап, мақсад тобе гап, шарт тобе гап, тўсиқсиз тобе гап, натижа тобе гап, ўхшатиш тобе гап, равиш тобе гап).
Do'stlaringiz bilan baham: |