Отларнинг маъно турлари
Отлар маъно ва грамматик хусусиятларига кўра икки хил: атоқли отлар, турдош отлар.
Бир хилдаги предметлардан бирига атаб қўйилган отлар атоқли отлар дейилади. Атоқли отларга киши исмлари, ташкилотлар, муассасалар номлари, тарихий ҳодисалар, газета, журнал, бадиий асарлар, номлари, астронимик номлар (Марс, Юпитер), орден ва медаллар номи, байрамлар номи (Наврўз байрами), уй ҳайвонларига (Олапар) атаб қўйилган номлар киради.
Атоқли отларнинг бир қисми турдош отлардан ўтган бўлса: Жума, Райҳон, Зафар, Нилуфар, Лола, Тўлқин, маълум қисми бошқа туркумдаги сўзлардан Ўктам, Ботир (сифатдан), Ўлмас, Турсун, Тўхтасин (феълдан) ўтган.
Бир турдаги предметларнинг умумий номини билдирган отлар турдош отлар дейилади: мактаб, одам, дарахт. Отларнинг асосий қисмини турдош отлар ташкил этади. Турдош отлар кўплик шаклида қўлланишига кўра атоқли отлардан фарқланади: болалар, уйлар, дарахтлар.
Турдош отлардан атоқли отлар ҳосил бўлганидек, атоқли отлардан турдош отлар ҳосил бўлади: ренген, ампер, муслимка (буғдой), хосиятхон (атлас).
Ифодаланаётган тушунчанинг хусусиятига кўра турдош отлар: аниқ ва мавҳум отларга бўлинади.
Бевосита предмет англатадиган отлар аниқ отлар дейилади. Бундай гул, китоб, мактаб, қалам.
Мавҳум тушунча, белги-хусусиятни билдирадиган отлар мавҳум отлар дейилади: бахт, саодат, шодлик, севги, севинч, соғинч, буюклик.
Мавҳум отлар туб ва ясама бўлади: завқ, шавқ, ақл, онг, шовқин, тўфон, кулмфат, бахт, туйғу каби отлар туб мавҳум отдир.
Ясама мавҳум отлар асосан –ч (-инч); қувонч, севинч, соғинч; -ги (-ки, -қи): севги, туртки; -лик (-лиқ): шодлик, болалик, борлиқ; -ғин (-қин): қирғин, тошқин каби қўшимчалар билан ясалади:
Мавҳум от ясовчи энг унумли қўшимча –лик қўшимчаси сифатдан: яхшилик, мардлик, бойлик, равишдан: тезлик, кўплик, секинлик, сондан: бирлик, минглик, отдан: оталик, акалик, беклик, олмошдан: ўзлик, манманлик, хуллас, феълдан бошқа барча мустақил сўзлардан мавҳум от ясайди.
Турдош отлар битта предметнинг ёки предметнинг тўдасини ифодалашига кўра якка ва жамловчи отларга бўлинади.
Бир турдаги предметнинг биттасини билдирадиган отлар уй, якка отлар дейилади: Ўқувчи, ишчи, гул, уй, одам ва бошқалар.
Ўзи бирлик шаклида бўлиб, мазмунан кўпликни билдирадиган отлар жамловчи от дейилади: халқ, эл, омма, тўда, улус, пода армия, гуруҳ.
Do'stlaringiz bilan baham: |