барча, ҳамма, кимдир, аллаким, қандай, қанча, ҳар ким, ҳеч ким типидаги таркибли олмошларда
албатта, афсус каби модал сўзларда
ўтир, ишла, бошла типидаги феълнинг буйруқ шаклларига
аммо, лекин, бироқ, чунки боғловчиларида
ўн бш, ўттиз уч каби таркибли сонларда
ёзиб олди, бориб келди типидаги мураккаб феълларда
8) сават-сават, тез-тез типидаги такрор сўзларда.
Шунингдек, урғу олмайдиган қўшимчалар ҳам мавжуд. Бундай ҳолларда урғу шу қўшимчадан олдинги бўғинга тушади.
Равиш ясовчи -ча,-дай,-дек қўшимчалар урғу олмайди: ўзбекча, қушдай
Биринчи гуруҳ шахс-сон қўшимчалари: -ман, -сан, -миз. -сиз, -дир-дир, -ўқийман. -ўқиймиз.
Дона ва чама сон ҳосил қилувчи -та, тача: -ўнта, ўнтача.
Феълнинг бўлишсиз шаклини ҳосил қилувчи -ма қўшимчаси: борма, ўқима.
-ми, -чи, -у, -ю, -ку, -да, -оқ, -ёқ юкламалари: менми, сиз-чи каби.
Айрим сўзларда урғу маъно фарқланишига олиб келади. Масалан, олма (бирор нарсани олмаслик), сузма, тўқима феъл туркуми; олма (мева), сузма, тўқима от туркуми.
Гап бўлакларидан бирининг бошқасига нисбатан кучлироқ айтилиши гап урғуси дейилади. Гап урғуси асосан кесимдан олдинги сўзга тутади. Сўзловчи диққатни жалб этиши керак бўлган сўзни алоҳида ажратиб кўрсатади. Масалан, Биз мусобақада ғолиб чиқдик (улар эмас, биз)-урғу бизда. Биз мусобақада ғолиб чиқдик (ишда, ўқишда эмас, мусобақада)-урғу мусобақада сўзидадир.
Кўринадики, гап урғуси гапдаги ҳамма сўзларга туша олади.
Нутқ товушларининг ўзгариши
Сўзлар талаффуз қилинганда сўз таркибидаги айрим ёнма-ён товушларнинг бир-бирига таъсири натижасида товуш ўзгариши содир бўлади. Масалан, кетди сўзи талаффузида т товуши д товушини ўзига ўхшатиб олади ва кетти шаклида талаффуз қилинади. Сўз таркибидаги бундай ўзгаришлар комбинатор, позицион ўзгаришлар дейилади.
Товуш ўзгаришларининг қуйидаги турлари мавжуд. Ассимиляция, диссимиляция, метатеза, комбинатор ўзгаришлар эпитеза, протеза, эпентеза, диерез, элизия, синкопа (позицион-ўрнига кўра) ўзгаришлар.
Ассимиляция-лотинча ўхшашлик, мослаштириш демакдир. Товушлардан бири иккинчисини ўзига ўхшаш товушга айлантиради. Ассимиляция товушни айнан ёки ўхшаш товушга айлантиришига кўра икки хил: а) тўлиқ ассимиляция; б) тўлиқсиз ассимиляция.
Товушлардан бири иккинчисини тўлиқ ўзига ўхшатса тўлиқ ассимиляция дейилади: эк-ган (эккан), тик-ган (тиккан) кет-ди (кетти), от-дан (оттан), бир-та (битта), от-ни (отти).
Товушлардан бири иккинчисини қисман ўзига ўхшатса тўлиқсиз ассимиляция дейилади: кўч-ган (кўчкан), шош-ди (шошти), ош-ган (ошкан), ёғ-сиз (ёхсиз).
Ассимиляция ёнма-ён товушларнинг олдингиси ёки кейингисига ўхшаётганлигига кўра икки хил:
Do'stlaringiz bilan baham: |