Hozirgi o’zbek


Синкопа. Сўзларга қўшимча қўшилганда сўз таркибидаги бир товушнинг тушиб қолиши синкопа дейилади: бурун-бурни, қорин-қорни, ўрин-ўрни



Download 0,62 Mb.
bet8/94
Sana21.02.2022
Hajmi0,62 Mb.
#61819
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   94
Bog'liq
hozirgi ozbek tili

Синкопа. Сўзларга қўшимча қўшилганда сўз таркибидаги бир товушнинг тушиб қолиши синкопа дейилади: бурун-бурни, қорин-қорни, ўрин-ўрни.
Шунингдек, ўзбек тилида товуш тушиши, товуш ўзгариши, товуш қўшилиши билан боғлиқ фонетик ўзгаришлар ҳам мавжуд. Бу ўзгаришлардан товуш ўзгариши ва товуш қўшилиши ёзувда ҳам акс этади. Товуш ўзгаришларининг бу турларида сўзларга қўшимчалар қўшиш ва талаффуз қилиш асос бўлади.
Ўзбек тилида товуш ўзгариши ҳодисаси 3 хил: товуш алмашиниши, товуш тушиши, товуш орттирилиши.
1. Айрим сўзларга турли қўшимчалар қўшилганда сўз ўзагидаги баъзи товуш бошқа товушга айланади.
Товуш алмашиниши кўпинча сўзга сўз ясовчи қўшимча қўшилиши натижасида юзага келади. Масалан, сана, қишла, сайла, ўйла сўзларига -қ, -в, қўшимчлари қўшилганда сўз ўзагидаги а товуш о га айланади: саноқ, қишлоқ, сайлов, ўйлов каби. Бу ҳодиса товуш алмашиниши ҳодисасидир. Товуш алмашиниши сўзларга сўз ўзгартирувчи (алоқа муносабат шакллари) қўшилганда ҳам юз беради: қишлоқ-қишлоғим, ўроқ-ўроғим, қулоқ-қулоғим.
2. Сўзга турли қўшимчалар қўшилганда ўзакда айрим товушлар тушиб қолади. Бу ҳодиса товуш тушиши дейилади. Товуш тушиши:
а) сўзларга сўз ўзгартирувчи қўшимчалар (алоқа муносабати воситалари) қўшилганда содир бўлади. Масалан, бурун, кўнгил, ўрин, оғиз, ўғил каби сўзларга эгалик қўшимчалари қўшилганда битта унли товуш тушиб қолади: бурним, кўнглим, ўрним, оғзим, ўғлим каби. Мен, сен олмошлариги -ни, -нинг қўшимчлари қўшилганда битта н тушиб қолади. Мени, менинг.
б) Сўзларга шакл ясовчи қўшимчалар қўшилганда юз беради. Масалан, икки, олти, етти соналарига -ов, -ала қўшимчаси қўшилганда и товуши тушиб қолади: икков, олтов, еттов, иккаламиз. Бу ҳодиса синкопа деб юритилади.
в) Сўзларни талаффуз қилиш жараёнида ҳам сўз охиридаги товуш тушиб қолади. Дўст (дўс), гўшт (гўш), ғишт (ғиш). Товуш алмашиниши ва тушиши ҳодисалари тилда кўп учрайди.
3. Сўзларнинг боши ёки охирида қўш ундошлардан олдин, ёки қўш ундошлар орасисда талаффузда битта товуш қўшилади: стол-устал, стакан-истакан, меҳр-меҳир, зеҳн-зеҳин.
Бу ҳодиса товуш орттирилиши яъни эпентезадир. Товуш орттирилишининг ушбу кўриниши оғзаки нутқ учун хосдир.
Шунингдек, айрим сўзларга қўшимчалар қўшилганида ҳам товуш орттирилиши юз беради. Масалан, кўрсатиш олмошлари у, бу, шу, ўша сўзларига -га, -да, -дан, -дай, -даги, -ча қўшимчалари қўшилганда битта н товуши орттирилади: бунга, шунда, ундан, шундай, ундаги, ўшанча каби. Бундай ўзгариш ёзма нутқда ҳам ўз ифодасини топади.

Download 0,62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish