Амир Темур ва темурийлар даврининг иқтисодий қарашлари
Талаба: Турсунова Д. 301-КТ(Бва ИҚ) гуруҳи
Раҳбар: катта ўқитувчи Джалилова Ш.С.
Амир Темур (1336-1405) иқтисодиётни бошқаришда ўзига
хос мактаб
яратди. Соҳибқирон давлатида девони бузург (бош вазир)дан ташқари, хар
бир вилоятда Девон дейилувчи бошқарма бўлган. У давлатнинг буткул
ишларини: солиқ йиғиш, тартиб сақлашни, ижтимоий бинолар —бозорлар,
ҳаммомлар, йўллар, сув иншоотлари тармоқларини назорат қилиб турган.
Унинг ҳодимлари вақти-вақти билан текшириш ва тафтиш ишларини олиб
борган. Айниқса, тошу тарози тўғрилиги, одил бахо текшириб турилган,
қаллоб ва товламачилар қаттиқ жазоланган. Мамлакатда кўрилган бундай ва
шу каби бошқа чора-тадбирлар, биринчи навбатда, раиятнинг қашшоқликка,
201
мамлакатнинг эса оғир аҳволга тушиб қолишининг олдини олишга
қаратилган. Негаки, Амир Темур “Раиятни хонавайрон қилиш давлат
хазинасининг камбағаллашишига олиб келади. Хазинанинг камайиб қолиши
эса сипохларнинг тарқалиб кетишига сабаб бўлади. Сипохларнинг
тарқоқлиги эса, ўз навбатида, салтанатнинг кучсизланишига олиб боради.
Фатх этилган ерлик фуқаро азалдан бериб
келинган хирож миқдоридан рози бўлса, уларнинг розилиги билан иш
кўрсинлар. Хирожни экиндан олинган ҳосилга ва ернинг унумдорлигига
қараб йиғсинлар. Фатҳ этилган хар бир мамлакатнинг мол-мулкини,
буюмларини талон-торождан сақласинлар. Ўша мамлакатдан тушган ўлжа
молларни ҳисоб-китоб қилсинлар”
13
, деб кўрсатиб берган.
Амир Темур барча шаҳар ва қишлоқларда лангархона (йўловчилар
қўниб ўтадиган, камбағал етим-есирларга овқат бериладиган жой),
ғарибхоналарни қуришни, касаллар учун шифохоналар бунёд этишни ва
уларда ишлаш учун табиблар тайинлашни лозим деб билган ва уларни
амалга ошириш учун кўп ишларни қилган.
Амир
Темур Англия ва Франция қиролларига мурожаат этиб, халқаро
савдо
алоқаларини
ривожлантиришга
ҳаракат
килган.
Машриқдан
мағрибгача бўлган савдо-сотиқ ишларини кучайтириш учун зарур бўлган
шарт-шароитлар яратиб берилган. Масалан, бир кунлик карвон йўлида барча
нарса муҳайё этилган (карвонсаройда доимо от, ем-хашақ озик-овқат, сув
бўлган, сардобалар қурилган), қароқчилар қаттиқ жазоланган.
Деҳқонлар, касб-ҳунар эгалари, савдогарларга ўз ишларини юритиш
учун уруғ, асбоб, сармоя бериб, шароит яратишга эътибор берилган.
Айниқса, ташландиқ қуруқ ерларни очиш, кориз ўтказиш рағбатлантирилган.
Бундай ишлар билан шуғулланганлар уч йилгача солиқдан озод этилган. (Бу
тажрибадан фойдаланилса арзийди).
Ҳозирги кунда ҳам Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.
Мирзиеёв худди шу йўсинда иш олиб бормоқдалар. Европа ва қўшни
давлатлар билан дипломатия битим ва шартномалар тузиб, тадбиркорлар
учун кенг йўл очиб бермоқдалар. Президентимиз Ш.М. Мирзиеёвнинг
“2017-2021 Ҳараакатлар стратегия”си тамойилларида шуни билишимиз
мумкинки, халқ фаровонлигини янада ошириш, Ўзбекистон Республикасини
ривожланган давлатлар қаторига кўтарилишини ва “Халқ бой бўлса, давлат
ҳам бой бўлади”-деган гапларидан буни яққол кўриб ҳис этишимиз мумкин.
Ҳозирда давлатимиз равнақи учун биз ҳар куни кўраётган ойнаи жаҳонда
ахборот дастурларида кундан кунга янги қарор ва қонунлар қабул қилиниб,
балки уларни қоғозда эмас, амалда ҳам бажарилаётганини кўришимиз
мумкин.
13
Қ. Муфтайдинов. Қ Йўлдошев. Шарқ иқтисодий таълимотлар тарихи. Т. 2002
202
Do'stlaringiz bilan baham: |