Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси қурилиш вазирлиги



Download 18,71 Mb.
Pdf ko'rish
bet115/201
Sana19.02.2022
Hajmi18,71 Mb.
#460092
1   ...   111   112   113   114   115   116   117   118   ...   201
Bog'liq
3 китоб

Фойдаланилган адабиётлар: 
1. Ўзбекистан Республикаси Олий Мажлисининг 19.08.1999 йилдаги 
Қарори билан тасдиқланган “Баҳолаш фаолияти тўғрисида”ги Ўзбекистон 
Республикаси Қонуни. 
2. Постановление Президента Республики Узбекистан «О дальнейшем 
совершенствовании деятельности оценочных организаций и повышении их 
ответственности за качество оказываемых услуг». №ПП-843 от 24.04.2008. 
3. 1-сон Ўзбекистон Республикаси Мулкни баҳолаш миллий стандарти 
“Умумий тушунчалар ва баҳолаш принциплари”, 14.06.2006 й. №01/19-19. 
Кўчмас мулкни баҳолашда ахборот базасини шакллантиришнинг 
аҳамияти 
Турдибеков Ю.И. – СамДАҚИ, “Кўчмас мулк экспертизаси ва уни 
бошқариш” кафедраси катта ўқитувчиси, Л.Т Ибрагимов “ГК ва К” 
кафедраси ўқитувчиси 
Ўзбекистонда мулкчилик муносабатлари такомиллашиб бормоқда, 
турли мулк шакллари вужудга келиб, уларни бошқаришда ҳам ҳуқуқий, ҳам 


194 
иқтисодий билимларга эга бўлишни тақозо қилмоқда. Мулкдан турли 
йўналишларда фойдаланиш мумкин, шу жумладан сотиш, ижарага бериш, 
гаров сифатида қўйиш, қарзларнинг ўрнига бериш ва х.к. Бу мақсадларни 
амалга ошириш учун, энг авваламбор, унинг бозор баҳосини аниқлаш лозим 
бўлади. Бу билан эса баҳолаш фаолияти шуғулланади. 
Кўчмас мулк объектларини баҳолашни сифатли ахборот билан 
таъминламасдан туриб такомиллаштириб бўлмайди. Шу билан бир қаторда, 
бундай ахборотни тайёрлаш умумий қабул қилинган талабларни қондириши 
лозим. Ушбу талаблар тўлиқ ҳажмда баҳоланаётган объектларнинг
ҳуқуқий, миқдорий, сифат хусусиятларини ҳамда таҳлилий ва бозор 
ахборотини ўз ичига олиши лозим бўлган объектларни баҳолаш учун зарур 
бўлган ахборотларга ҳам тааллуқли бўлади. 
Кўчмас мулк объектлари қийматини баҳолашнинг ахборот базаси 
сифатида кўчмас мулк объектларини баҳолаш қуйидагиларни ўз ичига 
олиши лозим:

кўчмас 
мулклардан 
фойдаланишнинг 
ҳуқуқий 
асосини 
такомиллаштириш; 
- кўчмас мулк объектларини ҳисобга олишни такомиллаштириш ва шу 
асосда 
баҳоланаётган 
объектларнинг 
миқдорий 
хусусиятларини 
такомиллаштириш;

баҳоланаётган 
объектларнинг 
сифат 
хусусиятларини 
такомиллаштириш.
Қуйидагилар 
баҳолаш 
объекти 
ҳақидаги 
ахборот 
манбалари 
ҳисобланади: 
- буюртмачи ёки ўзга ваколатли шахс томонидан тақдим этиладиган 
бошланғич ахборот; 
- баҳоловчи баҳолаш объектини кўздан кечириш жараёнида ҳамда 
баҳолаш объекти мулкдори ва (ёки) ундан фойдаланувчилар билан 
суҳбатлашиш натижаларига кўра олган ахборот; 
- учинчи шахслар ва ташкилотлардан олинган, шунингдек оммавий 
ахборот воситалари ва Интернет тармоғида эълон қилинган ахборот.
Бошланғич ахборот қуйидагиларни ўз ичига олиши лозим: 
- кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни ва у билан тузилган битимларни 
давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳномани; 
- ер участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатни;
- ҳокимият органларининг ер участкасини бериш (ажратиш) 
тўғрисидаги қарорини; 
- бинолар ва иншоотларга доир кадастр ҳужжатларини; 
- баҳолаш объектига бошқа шахсларнинг ҳуқуқларини юклашлар 
(баҳолаш объектига бўлган ҳуқуқларга нисбатан чеклашлар) мавжудлиги 
ҳақидаги маълумотларни ўз ичига олган ҳужжатларни;

баҳоланаётган 
яхшилашларнинг 
ҳажмий-режалаштириш 
ва 
конструктив тавсифларига доир ахборотни ўз ичига олган ҳужжатларни; 
- баҳолаш объектидан мавжуд фойдаланишга доир ахборотни; 
- кўчмас мулк объектининг келиб чиқиши ва ривожланиш тарихи 
ҳақидаги маълумотларни; 


195 
- юридик шахсларга қарашли бўлган объектларга нисбатан баҳолаш 
объектининг сўнгги ҳисобот санасидаги баланс (қолдиқ ва бошланғич) 
қиймати тўғрисидаги маълумотномани; 
- ретроспектив ва прогноз молиявий ахбороти, шу жумладан объектдан 
тижорат мақсадида фойдаланишнинг асосий кўрсаткичлари (харажатлар 
моддалари бўйича йиллик фойдаланиш харажатлари, даромадлар манбалари 
бўйича объектдан фойдаланишдан олинган даромадлар)ни. 
Баҳолаш мақсадига ва баҳолаш объектининг хусусиятларига қараб, 
баҳоловчи бошланғич ахборот рўйхатини кенгайтириши ёки баҳолашни 
амалга ошириш жараёнида керакли ахборотни талаб қилиб олиши мумкин. 
Лойиҳа-смета 
ҳужжатлари мавжуд бўлган тақдирда амалдаги 
конструктив ечимлар, ишлатилган қурилиш материаллари ва қурилиш-
монтаж ишлари ҳажмларини ҳужжатларда кўрсатилган маълумотлар билан 
таққослаш амалга оширилади. Лойиҳа-смета ҳужжатлари мавжуд бўлмаса, 
баҳолаш объектининг геометрик кўрсаткичлари ўлчаш ишларини бажариш 
йўли билан аниқланади. Конструктив элементлар, муҳандислик тизимлари ва 
асбоб-ускуналарнинг амалдаги ҳолати сиртдан кўздан кечириш йўли билан 
аниқланади. Албатта, кўчмас мулк тўғрисида ахборот йиғиш ва уни таҳлил 
қилиш малакали мутахассис томонидан амалга оширилиши лозим, чунки 
олинадиган ахборотларнинг сифати ва улардан фойдалана олиш маҳорати 
баҳоловчининг билим ва кўникмасига боғлиқ.
Бугунги кунда энг катта муаммо – бу кўчмас мулклар тўғрисида 
ахборот 
базасининг 
яхши 
шакллантирилмаганлигидир. 
Керакли 
маълумотларни, масалан кўчмас мулкларнинг сотилган баҳоси, яъни 
шартнома баҳосини ҳеч ким ошкора эълон қилмайди. Турар-жой кўчмас 
мулк объектлари сотиш баҳоси тўғрисида ҳам ҳудди шундай вазият. 
Аукционларда кўчмас мулкнинг эълон қилинган бошланғич нархи билан 
сотиш нархи ўртасида катта фарқ мавжуд, лекин унинг сотиш нархи эълон 
қилинмайди. Бу ва бошқа холатлар баҳолаш натижаларининг ҳақиқатга 
яқинлигига шубҳа уйғотади. Шунинг учун кўчмас мулклар тўғрисида 
ахборот базасини яратиш давлат томонидан қонуний-меъёрий усуллар билан 
тартибга солинса, мақсадга мувофиқ бўлар эди. 

Download 18,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   111   112   113   114   115   116   117   118   ...   201




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish