Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги



Download 1,85 Mb.
Pdf ko'rish
bet83/148
Sana18.02.2022
Hajmi1,85 Mb.
#456575
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   148
Bog'liq
Глобаллашув

 
Франкфурт 
мактаби 
вакилларининг
 
“оммавий жамият” назариялари , шунингдек, К. Мангейм, Х. 
Арендт каби файласуфларнинг қарашлари билан ҳамоҳанг. Ушбу мактаб 
вакиллари, айниқса, Т. Адорно, М. Хоркхеймера, В. Беньямина ва Г. 
Маркузенинг нуқтаи-назарларига кўра оммавий маданиятнинг шаклланишига 
ижтимоий муносабатларнинг савдо-cотиқ билан ҳам узвийлашуви, яъни 
“маданият индустриясининг” (кино, радио) келиб чиқиши таъсир этган. 
Канадалик социолог Г.М. Маклюэн ҳам оммавий маданиятнинг бундай кенг 
кўлам касб этиши ва қарор топишини ОАВнинг ривожланиши ва
мукаммалашуви билан боғлайди.
Австрия руҳшуноси З.Фрейд ва бошқа кўпчилик тадқиқотчиларнинг 
кузатишларига кўра ҳам “оммавий маданият”да истеъмолчини қандай қилиб 
бўлмасин “ишонтириш, унга ўз ғояларини юқтириш”, унинг онг остига 
таъсир этиш механизмлари амал қилади. У катта залда поп музика эшитаркан 
ёки кино кўраркан, уйида ўтириб телевизор кўраркан, “оммавий кайфиятини” 
ўзига сингдиради. Натижада инсон ўзлигини сақлай олмай қолади, оммага 
сингиб, қоришиб кетади, унинг элементларидан бирига айланади. Айни шу 
маънода Ницше бу маданият мазмунини “демократик мазмун” деб атаган 
бўлса керак.
Аввало омма диққатини жалб этишга интилишдан иборат бу жараён 
маданият асарларини саноат ишлаб чиқариш жараёнига айланади. 
Шунингдек, илгарилари аввало санъат асари бўлиб, кейин сотувга чиққан 
нарсалар оммавий маданиятда фақат товарга айланди. Шу маънода 
“Оммавий маданият” асосчилари Голливуд (АҚШ) бизнесменлари 
бўлганлари бежиз эмас. Ҳар қандай бошқа товарлар каби бу товарлар ҳам ўз 
бозорига эга бўлишга ва уни тобора кенгайтиришга интилади. Барча товарлар 
каби оммавий маданият товарлари ҳам харидоргир бўлишга интилади. 
Бунинг учун у аввало кўпчилик омма кундалик қизиқиш эҳтиёжларини 
ҳисобга олади.


167 
Бу йўлда у СПИД, наркотиклар, табиатдаги катаклизмалар, йирик 
техноген катастрофалар, терроризм, агрессия, дахшат, секс каби ўткир 
мавзулардан кенг фойдаланади, шунингдек, ур-сур (боевик), дахшат 
мавзуларидаги триллерлар ҳам харидоргир ҳисобланади. Бу мавзудаги 
асарлар одатда тамошабин учун ўзига хос наркотикка айлана боради. Охир 
оқибатда оммавий маданият инсонни дийдаси қаттиқ, атрофида содир 
бўлаётган оғир аҳволга, зўравонликларга бефарқ жонсиз, ҳиссиз биороботга 
айлантиради.
Оммавий маданиятнинг сюжетлари эса, улар қайси жанрда (детектив, 
ишқий роман, саргузашт) эканидан қатьий назар, одатда деярли бир хил 
формула асосида яратилади: “асар” қаҳрамони қийин вазиятга тушиб қолади, 
кейин бир амаллаб бу вазиятдан чиқиб кетади. Ва, аксинча, оммавий 
маданият хили қанча мустаҳкам қарор топса, яъни оммалашса, унинг таъсир 
кучи, обрўси ҳам шунчалик ортади. Натижада у инсон маънавий дунёсини 
ўзи хоҳлаганча бошқариш имкониятига эга бўлади. ОАВ ёрдамида у ёки бу 
мафкурани ўтказмоқчи бўлган сиёсатчилар ҳам, товарларини реклама қилиш 
орқали ўз бозорини кенгайтириш мақсадини кўзлаган ишлаб чиқарувчилар 
ҳам унинг шу жиҳатидан фойдаланадилар.
Оммавий 
маданият, 
юқорида 
тилга 
олинган 
Ғарб 
мутафаккирларининг тушунтиришларича, реал образларга эмас, балки 
одамларнинг вақтини чоғ қилишга, хордиқ чиқаришига, улар диққатини 
тортишга мўлжалланганлиги ва индустрия эгаларининг бир-бири билан 
рақобатига асослангани учун истеъмолчида конформизмни (шароитга 
пассив мослашувчанликни) шакллантиради (чунки, оммавий маданият 
асарларида индивид яшаётган ижтимоий-маданий муҳитда содир бўладиган 
барча ҳодисаларга тайёр енгилгина “жавоблар” бор), уни бачканалаштиради, 
унинг маънавий ривожланишига йўл қўймайди, унинг қадриятлари тизимини
ўзгартириб юборади. Бир сўз билан айтганда, айни шу холат ҳозирги Ғарб 
маданиятида содир бўлган кучли маънавий инқироз манзарасини очиб 
беради.
Бизнинг бу ерда оммавий маданият таҳлилига чуқурроқ 
тўхталишимизнинг 
сабаби 
шундаки, 
биринчидан, Ғарб 
маънавий 
инқирозининг инфекцияси ҳозирги информацион очиқлик шароитида айни 
шу маданият орқали бизга ҳам оқиб кирмоқда. Иккинчидан, айни шу 
маданият бизга ўз мафкурасини сингдиришга уринмоқда.
Президентимиз И.А. Каримов ёшларни очиқ ахборот олиш даврида 
ҳукм сураётган умумбашарий маънавий кризисдан асраш муаммосига
алоҳида эътибор қаратгани ҳам ушбу масаланинг нақадар жиддийлиги ва 
долзарблигини кўрсатади: “...кейинги йилларда кўплаб намойиш этилаётган 

Download 1,85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   148




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish