Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги



Download 1,85 Mb.
Pdf ko'rish
bet79/148
Sana18.02.2022
Hajmi1,85 Mb.
#456575
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   148
Bog'liq
Глобаллашув

 
зарурий
белгиси (характеристикаси) - инсон фаолиятини ва хатти-
ҳаракатларини 
йўналтирувчи вазифаси 
мутлақо назардан соқит қилинган.
Маданиятга айни шундай, чекланган ёндошув аслида, нафақат собиқ совет 
маданиятининг, балки бутун ҳозирги давр Ғарб маданиятининг кризиси 
асосида ётган асосий фактордир.
Зеро, бу қараш айни Ғарб дунёқарашида шу кунгача маданиятга ХУ11- 
ХУ111 аср марифатпарварлик даврида шаклланган шахс ва жамиятнинг 
табиат устидан ҳукмронлик
қилиш кўрсаткичи сифатида қарашнинг 
натижасидир. Табиат устидан ҳукмронлик қилиш имконини берадиган 
асосий восита эса шу кунгача фан ва техника бўлиб келди. Шунинг учун ҳам 
маданиятни Ғарбча тушуниш мазмунида виждон, ҳақиқат, эзгулик, меҳр-
оқибат, ҳамдардлик, фидойилик, муҳаббат, руҳият(маънавият) каби соф 
шарқона қадриятларга ўрин йўқ. Улар асосан динга ва ўтмиш маданиятига 
кўпроқ хос тушунчаларга айланган. Шунинг учун Ғарбда маънавий 
маданият дейилганда асосан интеллектуаллик, техника ва технология билан 
қуролланганлик назарда тутилади. Шундан келиб чиқиб, одатда ҳозирги 
даврда Ғарбда кўпчилик кишилар ўзларини Шарқ кишиларидан анча 
маданиятли ҳисоблашади. Ваҳоланки, Ғарбда ҳам илгари маданиятга айни 
Шарқники каби қараш мавжуд бўлган ва шу қарашларни сақлаш ва 
ҳимоялашга интилишлар ҳозир ҳам мавжуд. Лекин, илмий дунёқараш, фан 
техника тараққиётининг кейинги даврлари мобайнида бундай ёндошув 
тобора чекланиб борди. 
1
Можейко М.А. Культура // Новейший философский словарь: 3-е изд., исправл. - М.: Книжный Дом. 
2003.— 1280 с.


160 
Шунингдек, постсовет Россиясида ҳам эндиликда маданиятга 
Ғарбникидан мутлақо бошқача ёндошув мавжудлиги диққага сазовор. 
Масалан, В.Порус маданиятга қуйидагича таъриф беради. “Маданият - дейди 
У,- инсон хулқу атвори, ижоди, ҳар қандай фаолиятининг бош қоидаларига 
(принципларига) айланган ўзини-ўзи ичдан (руҳий, маънавий) тийиб 
(жиловлаб) туришнинг пойдеворий тизимидир. Маданиятли инсон шунчаки 
қизил гап учун эмас, балки жиддий равишда “Мен ҳеч қачон, ҳеч қандай 
шароитда бундай (ёмон, нотўғри) иш қила олмайман. Чунки, агар шундай иш 
қилсам, мен одам бўлмайман” деб айта оладиган инсондир.””
1
(Бу ерда ва 
ишимизнинг бутун кейинги мазмунида “маданият” дейилганида асосан 
маънавий маданиятни назарда тутамиз.) 
Бу ердаги “Мен ҳеч қачон, ҳеч қандай шароитда бундай (ёмон, 
нотўғри) иш қила олмайман. Чунки, агар шундай иш қилсам, мен одам 
бўлмайман” деган ибора Шарқ маънавиятидаги “виждон” тушунчасига (рус 
тилида эса “совесть”га ) тўғри келади. Немис мумтоз файласуфи И.Кант 
таълимотида эса бу тушунчалар ўрнига “категориал императив” деган 
махсус атама ишлатилган. Бу атама ислом диний фалсафасида “шариат”, 
христиан диний фалсафасида “қонун”, юнон фалсафасида “этика”, Хитой 
фалсафасида “дао” деб аталган таълимотлар мазмунига кирган асосий 
тушунчалардан (категориялардан) биридир.
Порус томонидан берилган таъриф, бизнингча, анча толерант ва, айни 
пайтда, конкретроқдир. Шунингдек, бунда инсон хатти-ҳаракатларини
йўналтирувчи фактор ҳам мавжудлиги диққатга сазовор. Бу фактор
В.Порусда “виждон”га, И.Кантда эса “қалб (юрак) қонуни”га тўғри келади. 
Машҳур немис файласуфи юракдан чиқариб айтган “Қанча кўп ва узоқ 
ўйласам, ҳар сафар қалбимни шунча кўп ва аввалгидан кучлироқ ҳайрат ва 
эҳтиром билан тўлдирувчи икки нарса бор: бири бошим узра юлдузли осмон, 
иккинчиси қалбимдаги ахлоқ қонуни”
2
деган гапи айни шу ҳақидадир. У ўз 
қалбидаги шу ахлоқ қонунини лотинча “императив” тушунчаси билан 
ифодалаган эди. “Императив” тушунчаси “ҳукмронлик қилувчи” деган 
маънони англатади. Бу билан файласуф ўз қалбидаги виждон унинг 
ҳукмдори, ҳатти-ҳаракатларини йўналтирувчи куч эканини таъкидлайди. 
Кантнинг “юлдузли осмон” дан ҳайратланиши эса унинг бу олам нақадар 
буюклигидан, унинг яралиши ҳикматидан ҳамиша лол қолишини 
ифодалайди. Шундай қилиб, И.Кантнинг “категориал императиви”, ҳар бир 
инсон хулқу атворини ичдан (юракдан) йўналтириб, белгилаб, назорат қилиб 
турадиган қонун сифатида намоён бўлади ва у индивид маданиятининг 
асосини ташкил этади.
Биз маданиятнинг юқоридаги икки (Кант ва Порус) таърифи ҳам 
тўғрилигини тан олганимиз ҳолда олдимизда турган мақсадни амалга 
ошириш учун уни янада ҳам тўлиқроқ, кенгроқ ва тушунарлироқ қилиш 
мумкин ва керак деб ўйлаймиз. Бизнингча, 

Download 1,85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   148




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish