дастлабки
босқичида биз келтирган таърифдан фойдаланиш
қулайроқ. Лекин бу икки таъриф учун умумий бўлган бир ғоя бор. Бу
1
Албатта, инсон ҳаётининг маъноси масаласининг ўзи ҳам ҳали жиддий изланишни талаб қилади ва биз
ишимизнинг навбатдаги қисмида бу масалага иложи борича чуқур тўхталишга ҳаракат қилиб кўрамиз.
2
Ауробиндо Гхош (1872-1950) – ҳинд мистики ва файласуфи. Англяда ўқиган. Ҳиндистонга қайтгач,
Ҳиндистон озодлиги учун курашга раҳбарлик қилган. Ўз асарларида Платон, Брэдли ва Бергсон ғояларига
ҳамфикрлик билдирган. Ҳиндистоннинг бешинчи Ведаси деб шарафоанаётган “Интеграл йога”
таълимотининг асосчиси. Ғарбда Ж.Гербер унинг шогирди ва издоши бўлган. Ромен Роллан уни
“Давримизнинг жуда буюк мутафаккири” деб ҳисоблаган. Робиндранат Тагор эса Уни “Ҳинд қалбининг
овози” деб улуғлаган. Ҳиндистонда уни “Шри Ауробиндо”деб улуғлашади. “Шри” қўшимчаси ўзбек
тилидаги “ҳазрат” тушунчасига мос келади.
3
Шри Ауробиндо. Основы индийской культуры. Санкт-Петербург. 1998. – Б.136.
162
уларнинг иккисида ҳам маданиятнинг теран илдизи, инсон ҳаётининг
қандайдир олий маъно-моҳияти мавжудлиги ҳақидаги ғоядир.
Лекин, агар биз “руҳ” нималигини тасаввур эта олсак , у ҳолда
А.Гхошнинг таърифи бизникидан анча теран, тўлиқ ва конкретлиги маълум
бўлади. Шунинг учун мазкур ишимизнинг навбатдаги бобларида “руҳ”
тушунчасига ойдинлик киритишга уриниб кўрамиз. Шунда ўз таърифимизни
А.Гхошники билан алмаштиришимиз ҳам мумкин бўлади. Ҳозирча биз
“руҳ” маданиятнинг абадиятга даҳлдор аспекти эканини таъкидлаб ўтиш ва
айни шунинг учун ҳам руҳиятга таянган маданият ва цивилизация вайрон
бўлмаслигини таъкидлаш билангина чекланамиз.
Тўғри, Ғарб мутафаккирлари орасида ҳам маданиятнинг туб асосини
руҳ, руҳият ташкил этиши ҳақидаги фикрларни олдинга сурганлар бўлган.
Масалан, немис файласуфи В.фон-Гумбольдт маданиятни тарихда амал
қилувчи халқ “руҳи” деб қараган, уни халқни органик бир бутун сифатида
ташкиллайдиган жиҳат сифатида талқин этган. Унинг “Тарихий билиш”
назариясига кўра жаҳон тарихи инсон билимларидан юқори турувчи руҳий
куч фаолиятининг натижасидир, шунинг учун бу кучни сабабийлик нуқтаи
назаридан тушуниш мумкин эмас. “Мен ўз қалбимда туғиладиган ҳар бир
ҳодиса ягона бир кучнинг нузулоти бўлиб, бир бутунлик ташкил этишини ва
ҳар бир айрим деб қараладиган нарса айни шу куч билан йўғрилган каби шу
кучнинг белгиларига эга бўлиши кераклигини чуқур ҳис этаман”, - деган эди
Гумбольдт.
1
Ваҳоланки, бу фикрлар тасаввуф таълимотининг “Ваҳдати
вужуд” ҳақидаги таълимоти билан уйғун.
Немис фалсафасида Гёте, Шеллинг кабилар ҳам Гумбольдтники каби
ғояларни олдинга сурганлар. Лекин, Ғарб фалсафий тафаккурида бу ғоялар,
тасаввуф ёки бошқа Шарқ таълимотларидаги каби оммалашган эмас, балки
жуда ноёб ҳодисалар эди. Шунинг учун ҳам Ғарбда тез орада рационализм
тамойили ғалаба қилди ва унинг асосида фан ва технология гуркираб
ривожланди. Хатто Гегелнинг “Мутлоқ руҳ”ни улуғлаган идеалистик
фалсафаси ҳам рационалистик характердаги фалсафа эди. Бунинг учун унинг
таълимоти кейинчалик, ХХ аср ўрталарида “панлогизм” дея талқин этилди.
Шунинг учун ХХ аср Ғарб фалсафасида ҳам “руҳ” тушунчаси хатто буткул
истеъмолдан ҳам чиқиб кетишга улгурган эди. Шунинг учун ҳам бу давр
қомусий луғатларида руҳ, жон, қалб каби тушунчалар хатто учрамайди.
Бунинг асосий сабаби шундаки, бу даврга келиб дунёни илмий
манзарасида ҳам, бутун инсоният борлиғида ҳам жуда катта, глобал
ўзгаришлар содир бўлди ва глобал муаммолар юзага чиқди. Фан микроолам
ва макрооламни билишда катта марраларга эришди ва бу унинг табиат
устидан беҳад ҳукмронлигини таъминлайдиган технологияларни яратишига
олиб келди. Бунинг натижасида инсоният макондаги чекланиш доирасидан
анча ташқарига чиқди, глобал маконда ҳаракатланиш имкониятини қўлга
киритди. Иккинчи томондан, жаҳон миқёсидаги иқтисодий тизимлар (жаҳон
бозори, халқаро банклар, трансконтинентал монополиялар) ташкил топди;
1
Грицанов А.А. В.фон-Гумбольдт.// Новейший философский словарь
:
3-е изд. М.: Книжный Дом. 2003.
163
айрим мамлакатларда бўлаётган ишлардан бутун дунёни хабардор қиладиган
глобал информация (ахборот) тармоғи вужудга келди (информацион
чекланиш барҳам топди); кўп мамлакатлар биргаликда ечиши мумкин бўлган
экологик муаммолар юзага чиқди; бир эмас, бир неча ўнлаб халқлар ва
давлатларни қамраб оладиган, одамларни мислсиз қирилишига олиб кела
оладиган жаҳон урушлари чиқиши хавфи туғилди ва ҳ.к. Фан ва техника
тараққиёти авваллари инсон жисмоний
қувватларини кучайтиган
воситаларни ишлаб чиққан бўлса, эндиликда унинг
Do'stlaringiz bilan baham: |