Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги



Download 1,85 Mb.
Pdf ko'rish
bet84/148
Sana18.02.2022
Hajmi1,85 Mb.
#456575
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   148
Bog'liq
Глобаллашув

жангарилик фильмларини 
олайлик, - дейди У. - Бу фильмларни кўпчилик, 
айниқса, ёшлар мароқ билан кўради, чунки одамзот табиатан мана шундай 
тўполонларни томоша қилишга мойил… Афсус билан таъкидлашимиз лозим: 
тарих тажрибаси шундан далолат берадики, инсон табиатидаги 
инсонийликдан кўра вахшийлик, 
ур-йиқит инстинкглари, яъни хатти-
ҳаракатларини қўзғатиб юбориш осонроқ
. Онги шаклланиб улгурмаган 


168 
аксарият ёш томошабинлар бундай фильмлардан кўпинча турли ёвузлик, 
йиртқичлик, шафқатсизликларни ўрганади, холос. Натижада уларнинг 
дийдаси қотади, қалбидан тошбағирлик, зўравонлик, ахлоқсизлик каби 
иллатлар жой олганини ўзи ҳам сезмай қолади. Ҳатто шундай томоша ва 
фильмларнинг қаҳрамонларига кўр-кўрона тақлид қилишни истайдиган 
йигит-қизлар ҳам топилади. Чунки улар бундай уйдирма талқинлар 
таъсирида қўл ураётган иши қандай аянчли оқибатларга олиб келишини 
тушуниб етмайди.”
1
Шу маънода америкалик руҳшунос М. Белл уни тавсиф этиб, “Бу 
демократик маданият. У синфингиз, миллатингиз, камбағал ёки бой 
эканингиздан қатьий назар сиз одамларга аталгандир. Бундан ташқари, 
ҳозирги оммавий коммуникация воситалари туфайли юқори бадиий 
қимматга эга бўлган жуда кўп асарлар киши ҳаётига кириб келди” деганида 
бу маданиятни бирёқлама, мутаассибларча баҳолагани кўринади. 
Ваҳоланки, эндиликда оммавий маданиятнинг ҳамма ёққа эркин 
кириб келиши имкониятлари жуда ортиб бормоқда. Бу маданиятга қарши 
тура олиш, кураш олиб бориш учун бу имкониятларни яхши тасаввур 
этишнинг зарурати катта. Улар аввало инсон онгинг хусусиятларидан 
фойдаланишга таянган бўлиб, асосан қуйидагилардан иборат: 
-
Индивиднинг руҳан ва ақлан ижтимоий жаёнда фаол иштирок этишни 
истамаслиги. Бошқача айтганда, жамият аъзоларининг кўпчилигига хос 
бўлган инертлик (лоқайдлик, пассивлик, дангасалик). 
-
Кундалик муаммолардан, доимо такрорланишдан иборат бўлиб қолган 
зерикарли, одатий ва мутаасиблик кайфиятидан четлашиш ҳохиши. 
- Ўз муаммоларининг бошқа инсонлар ва жамият томонидан ҳам 
тушунилиши ва ҳис этилиш истаги. 
Оммавий маданият инсон онгининг шу хусусиятларидан фойдаланади. 
У одатда аввало ўз бўш вақтини қандай ўтказишни билмайдиганлар 
диққатини ўзига тортади. У енгил қабул қилинадиган, инсон кўнглини 
хушлайдиган ҳаёллар, гўзал манзаралар ва сароб дунёсига олиб киради, унга 
дам берадиган, унга шахсан йўналтирилган жиҳатлари билан кишига ёқади. 
Боз устига кундалик муаммоларга оригинал ва жуда енгил ҳозиржавоблиги 
билан ҳали чиниқмаган катта кўпчилик онгини забт этади. “Оммавий 
маданият”нинг “вақтичоғлик қилиш санъати”, “чарчоққа қарши” санъат ёки 
ярим маданият каби номларни олгани ҳам шунинг туфайлидир. 
Оммавий маданиятнинг негатив жихатлари санаб ўтиларкан, унинг 
мазмунида турли даражалар борлигини ҳам эътиборга олиш керак, албатта. 
Унда жуда саёз ва зарарли махсулотлар билан бирга А.Кристининг
детективлари ёки бошқа жанрлардаги арзирли асарлар ҳам учрайди. Лекин 
кўп холларда асарларни ҳаммага ёқимли қилишга бўлган интилиш кўпинча 
бу асарларнинг ҳам умуммаданий савияси даражасини туширади. Чунки 
оммавий коммуникация ўз номи билан оммалашув учун мўлжалланган. 
1
Каримов И.А. Ватан равнақи учун ҳар биримиз масъулмиз. 9-жилд, – Тошкент: Ўзбекистон, 2001. – Б.74-
75. 


169 
Шунинг учун улар савияси ўртадан паст кишилар интеллектул эҳтиёжларини 
қаноатлантириши етарли. Бошқа томондан қаралса, айрим тадқиқотчилар 
нуқтаи назарига кўра, айни оммавийлиги туфайли маданиятнинг муайян 
мазмунидан жамиятнинг энг қуйи қатламлари ҳам ўзларига керагини олиш 
имконига эга бўлди. Бизнингча, бу кейинги масала хали тўлиқ ва узил-кесил 
ечимга эга бўлмаган мураккаб масалалар қаторига киради.
ХХ аср ўрталарига келиб, элитар маданият мазмунида ўзгариш 
содир бўлди. Чин санъат асарларидан жудо бўлган омма ўзи учун ишлаб 
чиқилган “махсулот” билан қаноатланиб юрган эсада, оммадан ажралиб 
қолган элита ўзининг оммадан мутлақо четлашиб кетганига ортиқ бефарқ 
қола олмади. Бунинг натижаси ўлароқ элитар маданият намояндалари икки 
маданиятни бир бирига яқинлаштирадиган асарлар ярата бошладилар. 
Масалан, италиялик файласуф У.Эко дедектив жанрида мактаб ўқувчилари, 
уй бекаларидан тортиб то файласуфлар ва илохиётчиларнинг ҳам 
қизиқишларини қондиришни мўлжаллаган олий маданият асарини ёзди. Бу 
китобнинг рўйхатда ўн йилдан ортиқ бестселлер сифатида тургани унинг 
мақсади амалга ошганини кўрсатади. Эндиликда шу асар билан инсоният 
Ғарб маданиятида постмодернизм даврига қадам қўйди деб қаралмоқда. 
Постмодернизмда элитар маданият контекстига оммавий маданият 
элементлари киритилмоқда ёки иккиси ҳам кесатиқли контекст воситасида 
бир мазмунга киритилмоқда. Постмодернизм икки маданиятни бир-бирига 
яқинлаштиришда охир оқибатда нимага эришиши ҳозирча жуда қоронғу.
Ушбу 
муаммони ёритишда ҳозирги рус файласуфларидан 
кўпчилиги Шарқ донишмандлари, хусусан, ҳиндуизм ва б. эзотерик 
таълимотларни ҳозирги даврга татбиқан қайта онглаш асосида (Махатмалар, 
Рерихлар томонидан) қайта ишлаб чиқилган Ҳаётий Ахлоқ Таълимот 
парадигмасига таяниш мақсадга мувофиқдир. Ҳаётий Ахлоқ парадигмасига 
кўра, оммавий маданият ёлғон маданиятдир, зеро унинг кўпчилик шакллари 
чин (яъни олий) маданиятдан фарқли ўлароқ, инсонпарвар ижтимоий 
тамойиллар тараққиётига ва инсон руҳий эволюциясига олиб келмайди. 
Чинакам маданиятнинг вазифаси ва мақсади - инсонни тубан нафс 
хоҳишларидан покланиб бориши орқали маънавий юксалтириш ва 
баркамоллаштиришдан иборатдир. Оммавий маданият эса бунга мутлақо 
қарама қарши келадиган ишларни амалга оширмоқда – у инсон онги ва 
инстинктларининг (нафсининг) тубан мазмунини зўр бериб қўғотмоқда, 
шахсни ахлоқий ва интеллектуал инқирозга олиб келмоқда.
Ваҳоланки, бу ғоялар бизнинг “маданият инсон ва инсоният ҳаётининг 
маъно ва мақсадини тўғри кўрсатиб бера оладиган ҳамда унинг фаолиятини 
шунга мувофиқ йўналтира оладиган ғоялар, тасаввурлар ва ҳис-туйғуларнинг 
органик бирлигидан иборатдир” деган таърифимиз билан ҳам, Ауробиндо 
Гхошнинг “Маданият руҳ, интеллект ва вужуд (тана) орасида уйғунликка 
эришув демакдир”, деган таърифи билан ҳам ва, энг муҳими, халқимизнинг 
юксак метафизик қадрияти бўлган тасаввуф таълимотининг “Комил инсон” 
концепцияси билан ҳам уйғундир.


170 
Шундай қилиб, оммавий маданият, ўз келиб чиқишига кўра, Ғарб 
маданияти “тараққиёти”нинг қонуний махсулидир. Унинг кенг тарқалишида 
аҳоли сонининг ортиши, ҳамманинг маълумотга эга бўлиши, фан-техника 
тараққиёти муносабати билан оммавий электрон ахборот воситаларининг 
ривожланиши, “маданият индустрияси”нинг вужудга келиши катта рол 
ўйнади. У эндиликда гўё жамият ижтимоий структуралари ва мафкура билан 
ҳеч боғлиқ бўлмаган, географик чегараларни олиб ташлаган (космополитик)
“умумбашарий маданият” экани даъвоси билан чиқмоқда. Бу эса мазкур 
маънавий инқирознинг кўлами ва хавфи мислсиз катталигини ва унга қарши 
чиқиш 
учун 
нақадар 
катта 
сафарбарлик 
талаб 
қилинаётганини 
кўрсатмоқда.

Download 1,85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   148




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish