интеллектуал
қобилиятларини кучайтирадиган воситалар ишлаб чиқилди.
Шу жараённинг оқибати ўлароқ эндиликда Ғарб фалсафасида
маданиятнинг икки типи – оммавий ва элитар маданият бир-биридан кескин
ажратилади. Аммо оммавий ва элитар маданиятни халқ маданиятидан ва
миллий маданиятдан фарқлаш зарур.
Ҳалқ маданияти (инглиз тилида “фольклор”) дейилганида одатда
маданиятнинг ўз илдизлари билан халқ ўтмиш тарихи билан туташиб
кетадиган, ўтмишда шаклланган қадриятларга таянадиган, миллий
характерни акс эттирадиган жиҳати назарда тутилади. Халқ маданиятининг
ўзига хослиги уни яратган конкрет муаллифларнинг йўқлигида, уларнинг
ривоят (миф), асотир, афсона, эпос, эртак, ашувла, рақслар, хатто латифалар,
оммавий байрам ва урф одатлар тарзида намоён бўлади. Халқ маданияти
анъанавийлиги (традициявийлиги), жамоавийлиги, теран илдиз отгани ва
барқарорлиги билан характерлидир.
Миллий маданият тушунчасининг фалсафага киритилиши эса
барча халқлар учун умумий бўлган ягона маданият мавжуд бўла олмаслиги,
ҳар бир миллатнинг фақат ўзигагина хос маданияти мавжуд эканини
таъкидловчи, масалан, Н.Я. Данилевский, О. Шпенглер, А. Тойнби
концепциялар шаклланиши билан боғлиқ.
Ҳар икки тушунчанинг ҳам маданиятни характерлашда ўз ўрни
бор. Биринчисида (“халқ маданияти” тушунчасида) маданиятнинг энг
умумий, муаллифсиз тарихий илдизи мавжудлиги назарда тутилаётган
бўлса, иккинчисида унинг халқлар миллатларга ажралганидан кейинги
дифференциаллашган, ўзига хослик касб этган тарихий шакллари вужудга
келгани ҳисобга олинмоқда. Шу маънода буларнинг иккиси ҳам
маданиятнинг умумий таърифлари эмас, балки уни эволюция жараёнида
тушунишга хизмат қилувчи муҳим тушунчалардир. Ва миллий
маданиятларда интернационал томонларнинг мавжудлиги, бир томондан,
барча миллатларнинг бир вақтлар ҳали миллатларга ажралмаган тарихий
даврдаги ялпи умумий, дифференциаллашмаган , муаллифсиз тарихий
илдизи мавжудлиги туфайли бўлса, иккинчи томондан, миллатлар
маданияти тараққиёти мобайнида уларнинг ўзаро боғланиб, алоқа
қилганлари натижасида шаклланган янги умумиятларнинг юзага келиши
туфайлидир.
Собиқ иттифоқ мафкураси маданий алоқалар кучайтирилса,
кейинчалик миллатлар маданияти бир-бирини бойитади, миллатлар орасида
тафовут қолмайди, деган ғояни олдинга сурган ва айни шу ишни амалга
164
ошириш ниятида бўлган эди. Агар, ғараз аралашмаган бўлса, бу ният ўз
ҳолича яхши. Лекин, барча миллатлар ўз тарихий илдизлари билан қайта
боғланмагунча бу унинг амалга ошмаслиги равшан. Ваҳоланки, марксча
мафкура бу илдизни инкор этиб келган эди. Умуман, ҳозирги даврда бутун
инсоният бу илдиздан мутлақо узоқлашиб кетган. Шунинг учун эндиликда
миллийликни бартараф этадиган ҳар қандай онгли ёки онгсиз жараёнлар
миллатни ўлдириш билан тенгкучлидир. Шу маънода глобаллашув жараёни
миллат ҳаёти учун жуда хавфли ва мамлакатимиз раҳбарининг миллий
ўзликни шакллантириш ва ривожлантириш йўлидаги чақириқлари қуруқ
шиор эмас, бадки эндиликда ҳаёт-мамот масаласидир. Миллатнинг ўлими эса
унинг ўз маънавияти, маданиятининг йўқолишидадир.
Элитар маданият дейилганда Ғарб фалсафасида, хусусан, элитар
маданият мафкурчиси бўлган Х.Ортега-и-Гассет жамиятнинг ижодий
даҳолари, сара инсонлар (элита
1
) томонидан яратиладиган янги, ноёб,
индивидуал, ҳеч қачон такрор яратиб бўлмайдиган санъат, адабиёт, мусиқа
асарларини
тушунади.
Ушбу
маданият
кенг
омма
томонидан
тушунилмайдиган ва ҳаммага тушунарли бўлиш мақсадини ҳам
кўзламайдиган маданиятдир. У фақат санъатнинг ўзигагина хизмат қилади ва
фақат элита томонидан тушунилиши мумкин бўлган маданият ҳисобланади.
Бу асарларни тушуниш омма билмайдиган махсус санъат тилини билишни
тақозо этади. Шу маънода элитар маданиятни олий (юқори) маданият деб ҳам
аталади. Масалан, Кафка асарлари, Пикассо расмлари Ғарбда шундай асарлар
ҳисобланади. Лекин олий маданият халқ ва миллат маданияти илдизларидан
озуқланади ва унда миллат маданияти тараққиёти аксланади. Бу асарлар
асрлар ўтгач, жамият тараққиётининг муайян босқичида, масалан,
Чайковскийнинг “Кичик оққушлар рақси” ёки Вивальдининг “Йил фасллари”
асари каби ҳамма учун тушунарли бўладиган вақт келиши мумкин. Унда бу
маданият барчанинг умумий маданиятига айланади.
Элитар маданият тушунчаси аслида янги эмас. Бу маданиятнинг
кўпқатламли ходиса эканини ифодалайдиган қараш бўлиб, бу ҳамма даврлар
маданиятига хос бўлган. “Маданият, - дейди, масалан, Н.А. Бердяев, -
иерархия ташкил этади. Унинг ички мазмунида бу қадриятларнинг аниқ
поғонавий тартиблашуви мавжуд...”
2
Чиндан ҳам, қадимдан маданият турли қатламларни ташкил этган.
Масалан, илоҳий битиклар, муқаддас китобларга жо бўлган мазмун
пайғамбарлар, коҳинлар, авлиёларгагина тушунарли бўлган. Улар ўз
маданиятларининг сирини (мистик мазмунни) саралаб олинган
издошларгагина етказганлар, омма эса “ривоятлар” билан қаноатланишига
тўғри келган. Ўрта асрларнинг бошларида Инжилнинг саводи йўқ кишилар
учун мўлжалланган, кўп расмлардан иборат соддалаштирилган варантлари
1
Элита деганда бу ерда жамиятнинг юқори, ҳукмдорлар қатлами, аслзодалар эмас, балки руҳан, ахлоқан ва
эстетик жиҳатдан юксак, буюк истеъдодга эга бўлган инсонлар тушунилади. Бундай шахслар жамиятнинг
барча қатлами орасидан чиқиши мумкин ва улар жамиятни ҳам бошқаришга қодир ҳисобланади. Улар
руҳий аслзодалар деб қаралади.
2
Бердяев Н.А. Воля к жизни и воля к культуре.// Слово. 1990. №1.
165
мавжуд бўлган. Ҳамма саводхон бўлган даврлар келгач, маданиятнинг
оммабоп (савияси юзаки, олди-қочди, қалтис ишқий ва бошқа
саргушатлардан ташкил топган, кенг омма кўнгилхушлигига мўлжалланган)
мазмуни ҳам шаклланди, кенгайди ва ривожланди. Қуйида маданиятнинг
айни шу мазмуни ҳақида гап кетади.
Оммавий маданият элитар маданиятдан фарқли ўлароқ ҳар ким
тушуна оладиган, лекин баҳоси олий бўлмаган маданият ҳисобланади. У
жамият кўпчилик аъзоларининг (омманинг) олий (элитар, юқори) қатлам
маданиятидан орқада эканининг кўрсаткичи бўлади. Оммавий маданият
элитар маданиятга нисбатан жуда тез ўзгарувчан, ҳарқандай янгилик, мода
орқасидан эргашувчи , ҳар битта янги ҳодисага жавоб беришга ҳозир экани
билан ҳам характерли. Элитар маданият намояндалари учун энг муҳими ўз
ғояларини, туйғуларини ўз асарларида ифодалашдан иборат бўлса, оммавий
маданият учун энг муҳими бу асарлар туфайли келадиган даромад
ҳисобланади.
Кўпчилик Ғарб файласуфлари (Ф. Ницше,О.Шпенглер, М. Вебер, Н.
Бердяев, З. Фрейд, Э. Фромм, К. Юнг, Дж. Бентам, Д. Рисмэн, Ф. Ливис, Д.
Томпсон, Р. Вильямс, Р. Хоггарт) оммавий маданиятни негатив баҳолаганлар,
уни халқ маданиятлари анъанавий шаклларининг ўрнига келган махсус
маданият типи деб қараганлар. Уларнинг асарларида “оммавий маданият”
руҳий эрксизликнинг тўлиқ ифодаси, инсон шахсини бир-биридан
беганолаштирувчи ва эзувчи ижтимоий механизм деб талқин этилади. Хатто
О.Шпенглер оммавий маданиятнинг келиб чиқишини цивилизациянинг
инқирози белгиси сифатида баҳолаган эди. А.Б.Гофманнинг тушунтиришича,
оммавий маданият бу кризисга учраган жамият маданияти мазмунидаги
қатламлар парчалана бошлаган давр келганини кўрсатувчи ўзига хос ҳолат
деб тушунтирадилар. Шунинг учун оммавий маданият одатда формал
(расмий) характер касб этади, унинг фаолиятида моҳиятга оид мазмун,
хусусан, анъанавий ахлоқийлик йўқ.
Оммавий маданият ҳақида гап кетаркан, бу борада кучли танқидий
концепцияни олдинга сурган таниқли испан файласуфи Хосе Ортега-и-Гассет
қарашларига тўхталмаслик мумкин эмас. Унинг фикрига кўра жамият ўзига
хос, ноёб фазилат эгалари бўлган сара кишилардан иборат озчиликка ва бир-
биридан деярли фарқ қилмайдиган, шахсий қиёфаси ва иқтидори
кўринмайдиган кўпчиликка, яъни оммага ажратилади. Шаҳарларда аҳоли
сонининг тез ортиши ва тор ихтисослашув “оммавий инсонни” вужудга
келтирди, маданият имкониятларини кучсизлантирди ва цивилизацияни
руҳан барбод қилди. Ваҳоланки, бу хулосада испан файласуфи ёлғиз эмас.
Унинг бу фикрлари аввало О.Шпенглернинг цивилизация инқирозининг
белгилари сифатида санаб ўтган “индустрия тараққиёти, улкан шаҳарларнинг
вужудга келиши, жамиятнинг инқирозга учраши, одамларнинг қиёфаси йўқ
“омма” га айланиши” ҳақида ғоялари билан жуда уйғундир.
Ана ана шу қиёфасиз, агрессив омма туфайли, Х1Х да демографик
портлаш содир бўлди. Бу демографик портлаш либерал демократия,
экспериментал фан ва техника асосида дунёни янгитдан қуриш жараёни
166
билан бирга кечди. Янги жамият - цивилиация вужудга келгач, инсон қулай
яшаш шарт-шароитларига эга бўлди, тирикчилик учун тинимсиз курашдан
озод бўлган, ҳамма нарсани тайёр қўлга киритадиган бўлди. “Оммавий
инсон” айни шу шароитнинг натижаси ўлароқ шаклланди.
Х.Ортега-и-Гассетнинг тушунтиришича, оммавийлик тушунчаси
кишининг қайси ижтимоий қатламга тегишлилиги билан боғлиқ эмас, балки
ХХ аср жамиятининг барча қатламларида инсоннинг шундай типи ҳукмрон
мавқега эга бўлиб борди. Яъни бундай инсон типи жамиятнинг юқори
қатламидан қуйигача барча қатламларида мавжуд. Ўз ахлоқи, диди,
тафаккурига кўра бошқалардан фарқ қилмайдиган оммавий одам юксак
эстетик ғояларга, фалсафий ва сиёсий қарашларга эга эмас. Шунинг учун
ўзига мос маданиятнигина вужудга келтира олади. Шунинг учун эндиликда
оммавий маданият нафақат олий маданият билан бир вақтда мавжуд бўлиб
келмоқда, балки уни ижтимоий ҳаётда унинг ўрнини эгаллашга ва оламни
бошқаришга интилмоқда.
Испан
мутафаккирининг
бу
ғоялари
Do'stlaringiz bilan baham: |