Ўзбекистон миллий университети Фалсафа факультети Ўзр фа фалсафа ва ҳуқуқ институти



Download 1,25 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/37
Sana25.02.2022
Hajmi1,25 Mb.
#270387
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   37
Bog'liq
Qiyom Nazarov. Qadriyatlar falsafasi

Аксиологик баҳолаш 
 
Воқеликка, ундаги нарса ва ҳодисаларга нисбатан қадриятли муносабат ҳамда 
уларни қадрлаш туйғуси асосида шаклланган ҳукм ва хулосалар аксиологик баҳода акс 
этади. Аксиологик баҳо иқтисодий қийматдан фарқ қилади, унда қадрлаш туйғуси 
асосий аҳамият касб этади. Бу нуқтаи назардан олганда аксиологик баҳолаш нарса, 
ҳодиса ёки жараённинг иқтисодий қийматини, фойдалилигини белгилаш орқали эмас, 
балки унинг субъект маънавий олами учун қандай аҳамият касб этишини аниқлаш 
орқали амалга ошади. Иккинчи томонданг эса, аксиологик баҳолашни нарса ва 
воқеаларнинг иқтисодий қиймати билан мутлақо алоқаси йўқ, деб бўлмайди. Аслида, 
воқеликни намоён бўлиш шаклларининг иқтисодий қийматини аниқлаш, уларнинг 
ижтимоий зарурлигини, кераклилик даражасини белгилаш, уларга аҳлоқий-эстетик 
ёндашиш ва аксиологик баҳолаш бир-бири билан узвий боғланган ҳодисалардир. 
Ижтимоий воқеликни аксиологик баҳолаш уни синфий, партиявий баҳолашдан 
кескин фарқ иқлади. Бунда, асосан, ҳар бир давр ёки одамзод насли авлодининг қадри 
эътиборга олинади, воқеликни баҳолаш ва унга нисбатан муносабатни таҳлил қилганда 
ҳам қадрият нуқтаи назаридан ёндашув устивор бўлади. Муайян давр ёки тарихий 
босқичга аксиологик ёндашув асосида баҳо берилганида унинг бошқа даврлардан 
инсоният учун ижтимоий аҳамияти, қадр-қиммати нуқтаи назаридан ажралиб туриши, 
ўзига хослигига эътибор берилади. Бунда даврнинг ютуқлари, маданият тарихидаги 
хиссаси, қолдирган мероси, уларнинг кейинги даврлар учун қай даражада қадрли 
бўлганлиги ҳисобга олинади. Бу қадимги Греция, қадимги Миср, Вавилон, Византия, 
Ўрта аср Шарқ цивилизацияси кўтарилиш даврларига аксиологик баҳо берганда яққол 
кўринади. Аксиологик баҳолашда у ёки бу давр кишиларига бирор табақа, қатлам, 
синф, миллат ёки ирқ вакили сифатида эмас, балки тирикликнинг энг олий мўъжизаси 
бўлган одамзод наслининг вакили сифатида қараш устивор бўлади. Бунда қуйидагилар 
эътироф этилади:
инсон – жамиятнинг энг олий қадрияти, одамзод наслини давом эттирувчи 
авлод вакилидир; 
ҳар бир шахснинг тирикчилик қилиш, умргузаронлик муносабатларида бўлиш, 
яшаш ҳуқуқи бор; 
инсоннинг яшаш ҳуқуқи – табиий ва муқаддасдир, уни одамзодга ҳеч ким 
бермаган ва ҳеч кимнинг одам зотини ундан мажбурий маҳрум қилишга ҳаққи йўқ; 
www.ziyouz.com kutubxonasi


25
ҳамма нарса инсон учун, унга қарши нарсалар жамиятга ҳам қаршидир; 
инсонни қадрлаш – жамиятни қадрлаш демакдир, инсоннинг қадрини ошириш 
– тараққиётнинг асосий мезонидир; 
одамзод наслининг умрини узайтириш, ҳаётини яхшилашга қаратилган 
ўзгартишлар ижобий йўналишга эга ва ҳоказо. 
Ижтимоий воқеликни қадриятли баҳолаш объектлари хилма-хил ва турли-туман, 
зеро нимагаки аксиологик ёндашилса уни аксиологик баҳолаш мумкин. Масалан, Қуёш 
системасининг таркибий қисми бўлган Ер шарига турли хил ёндашув бор: астрономик, 
табиий-географик, физик, химик, иқтисодий, ижтимоий-сиёсий ва ҳоказо. Бу 
ёндашувларнинг ҳар бири Ерга нисбатан турлича қараш, муносабат ва боҳолаш билан 
характерланади. Астроном Ернинг сайёра сифатидаги ўрни, ўзга сайёралар билан 
алоқасига кўпроқ эътибор берса, иқтисодчи унинг моддий имкониятлари, инсоният 
учун табиий хом ашё захираси сифатидаги хусусиятларини ҳисобга олади. 
Қадриятшунос эса Ерни одамзод наслининг абадий макони, келажак авлодлар учун 
сақлаб қолиниши лозим бўлган энг буюк қадрият объекти, инсоният учун ҳеч қачон ўз 
қадрини йўқотмайдиган умумий ватан сифатида талқин қилади. Ана шу маънода немис 
аксиологи Г.Риккертнинг: «Одамзод олам қадрини, коинот ва ўз қадрини англай 
бошлаганида инсон сифатидаги моҳиятга эга бўлади. Ўзи, ўзгалар ва олам қадрини 
англамайдиган жонзод инсоний моҳиятга эга бўлолмайди» – деган сўзларида олам-
олам мазмун бор. Бу сўзлардаги маъно одамзод наслининг ҳамма авлодлари учун 
тегшли бўлган масалага, яъни нафақат ўзининг, балки атроф-муҳит, нарса, воқеа ва 
ҳодисаларнинг қадрини англайдиган вужудгина инсон деган улуғ номга лойиқлиги 
масаласига бориб тақалади. 
Афсуски, инсоният тарихида олам, ўзгалар ва ўз қадрини англаш туйғуси 
устивор бўлган даврлардан кўра, моддий бойликлар, ҳарбий ғалабалар, иқтисодий 
ютуқлар орқасидан қувиш ҳисси кучли бўлган даврлар кўпроқ бўлган. Бўлмаса 
инсоният кейинги 5 минг йилдан бор йўғи 270 йилини урушсиз ўтказармиди? Атиги 
270 йил инсоният бир-бирини ўлдирмасдан, вайроналар қилмасдан, яшай олибди
холос. Бугун-чи? Бугун осмонни озонсиз қолдириб, ўз маконини ёпинғичдан жуда 
қилаётган, экологик ҳалокат, уруш қуроллари кўпайиши оқибатида умумбашарий 
қирғин ҳавфи қаршисида турган одамзод тўғрисида нима дейиш мумкин? У аксиологик 
етук зотми? Ёки аксиологик саводсизми? Агар у аксиологик ептук жонзодга айланган 
бўлса, унда нега оламда 50 миллион ёш ва навқирон йигитлар аскар кийимида юрибди? 
Уларнинг фаолияти нимага хизмат қилади? Одамларни қадрлаш, кишиларнинг умрини 
узайтиришгами? Ҳарбий соҳада кашф этилган ўқ отиш қуролларининг бирортаси ҳам 
аслида ўзига нишон бўладиган кишининг умрини узайтиришга хизмат қилмаслиги 
аниқ. Зеро, кўп ҳолларда ўқ отиш қуроллари қадрлаш туйғусининг эмас, балки 
қадрсизланиш жараёнининг оқибатлари натижасида «тилга киради». Хуллас бу борада 
ҳам аксиологик ёндашув ва қадриятли муносабатнинг устиворлигини таъминлаш 
муаммоси етилган. Бу борадаги имкониятларни, муаммоларни ечишнинг самарали 
йўлларини излаб топиш аксиологик тадқиқотларнинг асосий вазифаларидан бирига 
айланиб қолди.
Мамлакатимизда қадриятшунослик масалалари кенгроқ ва чуқурроқ ишлана 
боргани, бу борада илмий, назарий ва амалий билимлар кўпайгани сари, аксиология 
масалаларининг мазмуни ва кўлами кенгайиб, аҳамияти эса тобора ортиб бораверади. 
Бу эса келажакда мавзуни кенгроқ ва атрофлича изоҳлаш имконини яратади, деб умид 
қиламиз.
www.ziyouz.com kutubxonasi


26

Download 1,25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish