Зарифбой ибодуллаев асаб ва руҳият илмий-оммабоп рисола



Download 3,4 Mb.
Pdf ko'rish
bet177/188
Sana25.02.2022
Hajmi3,4 Mb.
#273612
1   ...   173   174   175   176   177   178   179   180   ...   188
Bog'liq
АСАБ ВА РУҲИЯТ. ИБОДУЛЛАЕВ

ХОТИРА НИМА-Ю, АҚЛ НИМА?
Кўпчилик хотирам паст дейди-ю, бироқ ҳеч ким ақлим паст демай-
ди. Бу қизиқ, албатта. Яна шундай парадокс: ёш улғайган сайин хоти-
ра пасайиб, ақл эса ортиб боради. Хотира фақат эслаб қолиш ва эсда 
сақлашдан иборат бўлса, ақл – инсоннинг барча олий фазилатларини 
ўзида мужассамлаштирган ўта мураккаб жараён. Инсон юксак хотира 
эгаси бўлиши мумкин, бироқ юксак даражада ақлли бўлиш ҳаммага ҳам 
насиб қилавермайди. Шундай бир вазиятни тасаввур қилиб кўринг: Дей-
лик, қайсидир бир давлатнинг ёшу қариси ақлли инсонлардан иборат! 
Балки ўша халқ албатта тараққиётнинг учинчи минг йиллигини бошдан 
кечираётган бўлармиди. Хотираси кучли мингта одамдан битта ақлли 
инсон афзал. Чунки хотираси кучли одам, ҳатто ўзини ҳам бошқара ол-
маслиги мумкин, бироқ ақлли инсон нафақат ўзини, балки бутун бир 
давлатни бошқаради ёки оламшумул кашфиётлар яратади. Демак, хоти-
ра билан ақлнинг ўзига яраша фарқ қилувчи томонлари кўп. 
“ШИФОХОНА СИНДРОМИ” 
“Шифохона синдроми” – узоқ муддат ва кўп маротаба шифохонада да-
воланиб юрадиган беморларда ривожланувчи психосоматик бузилиш-
лар мажмуаси. “Шифохона синдроми” ибораси 1945 йили психоаналитик 
Рене Шпиц томонидан таклиф қилинган. Тез-тез касалланадиган ва кўп 
вақтини шифохонада ўтказувчи болалардаги хулқ-атвор ўзгаришлари 
ва психосоматик бузилишларни кузатган олим ушбу синдромни таклиф 
қилган. Демак, бу синдром дастлаб болаларга нисбатан қўлланилган ва 
ўрганилган. Кейинчалик унинг белгиларини катта ёшдагиларда ҳам се-
зиш г ан. Меланхолик типдаги шахс лар бу синдромга мойил бўлишади.
Унинг асосий сабаблари сурункали касаллик лар, узоқ муддат шифо-
хонада қолиб кетиш ёки тез-тез шифохонага тушиб туриш, касаллик са-
бабли уйдан ва ташқи дунёдан ажралиб қолиш, руҳий касаллик лар би-
лан касалланиш, уйдагилардан меҳр кўрмаслик, касаллик сабабли ўлиб 
қолишдан қўрқишлар.
Ушбу синдром катталарда турли кўринишда намоён бўлади. Бундай 
беморлар оиласидан деяр ли узилиб қолишади. Шифохонада яшаш улар-
нинг ҳаёт тарзига айланади. Баъзи беморларни қандай уколлар олаёт-
ганлиги, ташхис натижаси, даволаш самараси ҳам қизиқтирмай қўяди. 
Бемор шифохонада ётса бўлгани. Улар, одатда, шикоятчи бўлишмайди. 
Аксинча, бемор уйдагилари билан чиқишмайди, тиббий ходимлар билан 
эса дўстлашиб қолади. 
“Шифохона синдроми” руҳий касалликлар билан оғриган беморлар 
орасида кенг тарқалган. Одатда, улар руҳий касалликлар стационари-
да бир неча ойлаб ётишади. Бундай беморнинг яқин қариндошлари ҳам 


АСАБ ВА РУҲИЯТ
211
унинг шифохонада юришини афзал кўришади. Даволаш муддати тугаб, 
шифохонадан чиққан бемор бир-икки кун ўтгач, уйдаги жанжалнинг 
асосий сабабчисига айланади ва яна шифохонани хоҳлаб қолади. Руҳий 
беморлар учун ўзининг уйи ва яқинлари бегонадек бўлиб қолади. Бу 
ҳолатни бир неча йиллардан буён руҳий касаллик билан оғриган бемор-
ларда кузатамиз. Шу боис, беморнинг руҳий шифохонада яшаши мақбул 
ҳисобланади. “Шифохона синдроми”да беморлар шифохонада даволан-
майди, улар у ерда яшашади, деб бежиз айтишмайди докторлар.
Хўш, вазиятдан чиқиш ва беморни оиласига, жамиятга қайтариш учун 
нима қилиш керак? Авваламбор, беморни самарали даволаш ва шифохо-
надан сўнг реабилитация ёки соғломлаштириш марказларига юбориш 
зарур. Бунда психореабилитация жуда катта аҳамиятга эга ва бу муола-
жани албатта тиббий психолог ўтказади. 
Уларни оила ва ижтимоий ҳаётдан узиб қўйманг. Яқин қариндошлар-
нинг катта эътибори ўта зарур. Сиҳатгоҳларда мусиқатерапия, даволаш 
гимнастикаси, физиотерапевтик муолажалар, психотерапия, спортнинг 
кичик турлари, яъни стол тенниси, шахмат ва кичик-кичик мусобақалар 
ўтказиб туриш ўта муҳим. Сурункали беморларда “шифохона синдроми” 
ривожланмаслиги учун уларни фақат дори-дармонга боғлаб қўймаслик 
керак. Касаллик тури қандай бўлишидан қатъи назар, ҳар бир бемор пси-
хологик суҳбатдан ўтиб туриши зарур. Фақат психотерапевт беморнинг 
ички дунёсини мукаммал ўргана олади ва уни яқинлари ёрдамида ҳаётга 
қайтаради. 

Download 3,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   173   174   175   176   177   178   179   180   ...   188




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish