Зарифбой ибодуллаев асаб ва руҳият илмий-оммабоп рисола


Савол: Умумлаштириб айтадиган бўлсак, беморларга қандай масла- ҳатларингиз бор? Жавоб



Download 3,4 Mb.
Pdf ko'rish
bet176/188
Sana25.02.2022
Hajmi3,4 Mb.
#273612
1   ...   172   173   174   175   176   177   178   179   ...   188
Bog'liq
АСАБ ВА РУҲИЯТ. ИБОДУЛЛАЕВ

Савол: Умумлаштириб айтадиган бўлсак, беморларга қандай масла-
ҳатларингиз бор?
Жавоб: 1. Ҳеч қачон ўзингизга ўзингиз ташхис қўйманг. Интернет-
да ёки бошқа манбаларда “Врачлар учун” деган рукнни ўқиманг ва унга 
амал қилманг. 
2. Агар неврологияга алоқаси йўқ доктор: “Миянинг ички босими 
ошибди”, деб ташхис қўйса, албатта невропатологга мурожаат қилинг. 
Бу ташхисни фақат невропатолог қўйишга ҳақли.
3. Бош мия жароҳатлари ва мия пардалари шамоллашларини ўз 
вақтида даволатиб туринг. Акс ҳолда кейинчалик миянинг ички босими 
меъёрдан ошиши мумкин.
4. Агар сизни доимий бош оғриқлар безовта қилаётган бўлса, албатта, 
диспансер кўрикларидан ўтиб туринг.
5. Агар сизда доимий бош оғриқлар бўлса, спиртли ичимликлар асло 
ичманг, ҳатто пиво ҳам. Чунки улар миядаги вена қон томирларида қон 
туриб қолишига сабабчи бўлади ва мия қоринчаларида ортиқча ликвор 
ишлаб чиқарилади. Шунинг учун ҳам кўп ароқ ёки пиво ичган одамнинг 


АСАБ ВА РУҲИЯТ
209
боши ўша куни ёрилиб кетай деб оғрийди.
6. Мева-сабзавотларни кўп истеъмол қилинг. Гиёҳли дамламалар 
ичиб туринг.
7. Сизни сурункали бош оғриқлар безовта қилса, мияни зўриқтириб 
ишламанг, тоза ҳавода сайр қилинг, спортнинг енгил турлари билан 
шуғул ланинг.
8. Соғлом турмуш тарзига амал қилинг. Булар: тоза ҳаво, асабни ас-
раш, тўғри овқатланиш ва жисмоний ҳаракатлар.
ЮЗИМ НЕГА ҚИЙШАЙИБ ҚОЛДИ?
Совуқ ёмғирли ҳавода қолиб кетдим, эрта баҳорда деразани очиб ух-
лаб қолдим, терлаб туриб кондинционер тагида ишловдим, шундан сўнг 
юзимнинг бир томони қийшайиб қолди, деб невропатологга шикоят 
қилиб келган беморга “юз нерви невропатияси” деб ташхис қўйишади. 
Тиббиёт инс титутида ўқиб юрган кезларимизда академик Наби Ма-
жидов неврологиядан маъруза ўқиётиб айтган бир ибора эсимга ту-
шиб кетди. Улар шундай деган эдилар: “Зудлик билан шифохонага 
ётқизиладиган икки хил неврологик касаллик бор: бири – инсульт, агар 
беморни ётқизиб дарров даволай бошламасангиз унинг ҳаёти хавф ости-
да қолади; иккинчиси – бу юз нерви шамоллаши, агар ўша куниёқ даво-
лаб бошланмаса, бемор умрбод хунук бўлиб қолиши мумкин. Чунки ҳар 
бир инсоннинг энг суюкли аъзоси – бу унинг юзи”.
Ҳақиқатан ҳам юз нерви шамоллаб, юзи қийша йиб қолган беморни 
даволашни асло кечиктирмасдан ўша заҳотиёқ бошлаш керак. Акс ҳолда 
касаллик асорати ачинарли бўлиши мумкин. Бу касаллик ёшлар орасида 
кўп учрайди. Сабаби, улар ўзларига эътиборсиз бўлишади, чўмилиб, юпун 
кийиниб, уйдан чиқиб кетишади, бош кийим кийишни ёқти ришмайди. 
Соч турмаги бузилса, уни тўғрилаш осон, бироқ юз шакли бузилса, уни, 
ҳатто косметолог ҳам тўғрилай олмайди. Чунки нерв функцияси тиклан-
мас экан, ҳеч қандай косметологик муолажа ёрдам бермайди.
Юзда икки хил функцияни бажарувчи нерв бор: биринчиси – бу юз 
нерви бўлиб, у фақат ҳаракат толаларидан иборат ва мимик мускуллар 
ҳаракатини таъминлайди; иккинчиси – бу уч шохли нерв бўлиб, асо-
сан, сезги толаларидан иборат. Уч шохи нерв зарарланса, юз қийшайиб 
қолмайди, балки ўта кучли санчувчи оғриқлар пайдо бўлади. Юз нерви 
зарарланса, оғриқлар кузатилмайди, сезги бузилмайди. Чунки юз нер-
вида сезги толалари йўқ. Демак, юзнинг иккита нерви икки хил вазифа-
ни ўзаро бўлишиб олишган: бири сезги учун жавоб беради, иккинчиси 
ҳаракат учун.
Агар даволаш эрта бошланса, бемор 2–3 ҳафта ичида тузалиб кетади.


ЗАРИФБОЙ ИБОДУЛЛАЕВ
210

Download 3,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   172   173   174   175   176   177   178   179   ...   188




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish